15- а м а л и й м а ш ғ у л о т юзалар ва инсонларнинг радиоактив зарарланишини ҳисоблаш


Радиоактив нурланишнинг ўлчов бирликлари


Download 45.41 Kb.
bet3/6
Sana28.12.2022
Hajmi45.41 Kb.
#1010786
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
15-amaliy (1)

8.3. Радиоактив нурланишнинг ўлчов бирликлари
Ҳар қандай радиоактив элемент атом ядролари умумий сонининг маълум вақт ичида аста-секин бир қисми парчаланади. Маълум радиоактив изотопнинг исталган миқдори учун қуйидаги қонуният характерлидир: радиоактив атомлар ядролари умумий сонининг ярми ҳар доим бир хил вақтда, ярим парчаланиш даврида (Т1/2) парчаланади демак, маълум бир изотоп учун ярим парчаланиш даври ўзгармас катталикдир. Ярим парчаланиш даври қанча катта бўлса, парчаланиш шунча секин бўлади. Радиоактив изотоп радиоактив нурланишлар ҳосил қилиб, узоқ «яшайди». Ҳар хил изотоплар ҳар хил ярим парчаланиш даври билан фарқланади.
Ярим парчаланиш даври РМ парчаланиш тезлигини белгилайди, аммо унинг миқдорини аниқламайди. Шунинг учун РМ нинг миқдори унинг активлигига боғлиқ бўлиб, бу маълум вақт бирлиги ичида парчаланадиган атомлар сонига тушунилади масалан, 1 секундда 10 парчаланиш, бир минутда 100 парчаланиш ва шу кабилар.
Радиоактивликнинг системасиз бирлиги сифатида «Кюри» (Ки) қабул қилинган. Кюри- бу РМ нинг шундай миқдорики, бунда атом ядроларининг 37 млрд парчаланиши 1 сек да (1 кюри – 37,109 парч/сек) содир бўлади.
Радиоактивликнинг системали бирлиги «Беккерел»дир (Бк). Бир беккерелъ 1 сек.да битта парчаланишга тўғри келади. Системасиз бирликлар системали бирликларга маълум коэффициент ёрдамида ўтказилади (1 Кюри – 37 млрд Бк) .
Юза ёки ҳажм бирлигига ўтказилган эзатоп активлиги солиштирма активлик деб аталади (солиштирма активлик Ки/кг, Ки/л да ифодаланади).
Юзаларнинг РМ лар билан ифлосланиш даражасининг парч/мин см2 да ифодаланиши ифлосланиш зичлиги дейилади. Маҳсулот ҳажм бирлигидаги РМ лар миқдори уларнинг концентрацияси дейилади (Ки/кг, Ки/л).
Гамма (рентген) – нурлари муҳит билан ўзаро таъсир этиб ионланишни келтириб чиқаради. Ионланиш хар хил белгидаги электр зарядларини ҳосил қиладиган жараёндир. Агар атомга берилган энергия етарли бўлмаса электронни уриб чиқара олмайди, натижада ионланиш содир бўлмайди.
Гамма-нурларининг ионлаш қобилияти нурлашнинг экспозицион базасини белгилайди. Рентген ва гамма-нурлари экспозицион дозаси бирлиги кулон 1 кг га (Кл/кг) тенг.

Download 45.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling