15 – Мавзу метод ва методология: асосий тушунчалар


Қонуниятт Диалектик категориялар қонун ва қонуниятлар орқали тавсифланади


Download 150.18 Kb.
bet5/5
Sana05.05.2023
Hajmi150.18 Kb.
#1427378
TuriКурс лекций
1   2   3   4   5
Bog'liq
4.Метод, қонун ва категориялар(1)

Қонуниятт
Диалектик категориялар қонун ва қонуниятлар орқали тавсифланади
Категория тушунчаси ва таснифи.
Тушунча – бу шундай бир фикрки, унда нарсанинг такрорланувчи хоссалари,
алоқалари ва томонлари акс этади. Тилда тушунча сўз билан ифодаланади.
Масалан, «талаба», «университет», «аудитория» сўзлари маълум даражада
умумий, абстрактдир. Аммо шундай тушунчалар ҳам борки, уларда шунчаки
умумий эмас, балки ўта умумий нарсалар ва ҳодисалар қайд этилади. Бундай
тушунчалар жуда юқори даражадаги мавҳумлаштириш (муайяндан узоқлашиш)
маҳсули ҳисобланади.
Категория (юнон. kategoria – таъриф, мулоҳаза) – борлиқ ҳодисалари ва унда
ҳукм сурувчи муносабатларнинг муҳим, типик мазмунини ўзида акс эттира-
диган ўта кенг тушунча. Шундай қилиб, табиий тил тушунчалари фан ва
фалсафа категориялари билан тинимсиз бойиб боради. Категорияларни
таснифлаш, борлиқнинг турли шакллари ҳақидаги фалсафий тасаввурларга
мувофиқ амалга оширилади. Одатда фан категориялар ва, фалсафа
категориялар фарқланади.
Категория тушунчасига умумий таъриф
Умуман олганда, категория қуйидаги хусусиятларни ўзига қамраб олади:
а) «категория» оламдаги муносабат, боғланишларни ифодаловчи умумий мазмун
ва хусусиятга эга фалсафий тушунчадир;
б) категориялар моддий оламдаги ҳаётни тавсифлагани ҳолда, бир бутунликда,
ўзаро алоқадорликда бўлади, бир-бирини тақозо этади, белгилайди
ёки юзага келтиради;
в) категория объектив мазмунга эга. Ҳар бир категория воқелик туфайли
рўёбга чиқади, воқеликда намоён бўлади, воқелик мавжудлигининг ўзига
хос хусусиятлари, томонлари, белгиларини ифодаловчи тушунчалар
сифатида инсон тафаккурида акс этади;
г) категория умумий тушунчалар сифатида инсоннинг табиий-ижтимоий ҳодисалар
моҳиятини билишга қаратилган билиш жараёни тарихининг натижалари ва
воқеликни чуқурроқ била боришининг илмий воситаларидир;
д) категориялар фалсафанинг ўзи сингари, барча фанлар учун илмий тадқиқот
ва амалий фаолиятда методологик аҳамиятга
Хулоса
Фалсафий тафаккур, дунёқарашнинг
кенгайишида ва умуман, ҳар қандай
тадқиқотнинг муваффақияти асосида
танланган йўл – яъни услуб (метод)
ётади. Шу билан биргаликда
фалсафий қонун ва категориялар инсон
илмий фаолиятини
самари ташкил этишга ҳизмат қилади.
Download 150.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling