15 – Мавзу метод ва методология: асосий тушунчалар


МЕТОДИКА Метод методикада конкретлашади


Download 150.18 Kb.
bet2/5
Sana05.05.2023
Hajmi150.18 Kb.
#1427378
TuriКурс лекций
1   2   3   4   5
Bog'liq
4.Метод, қонун ва категориялар(1)

МЕТОДИКА
Метод методикада конкретлашади.
Методика далилий материалларни йиғиш
ва саралаш воситаси, аниқ фаолият туридир. У
методологик тамойиллардан фарқ қилсада,
уларга асосланади.
Фалсафа методлари
Энг қадимги кенг тарқалган методлардан бири диалектика бўлса, иккинчиси
метафизикадир. Бироқ фалсафа методлари булар билан чекланмайди.
Бугунги кунда унинг софистика, эклектика, аналитик, (ҳозирги замон аналитик
фалсафаси), интуитив, феноменологик, синергетик, герменевтик (тушуниш)
ва бошқа турлари ҳам мавжуд. Эндиликда турли методларни бирлаштириш
жараёни ҳам рўй бермоқда (масалан, Гадамер герменевтикани
рационал диалектика билан бирлаштиришга ҳаракат қилади).
Фалсафа услубларининг умумий тушунчаси ва мазмуни
Фалсафанинг асосий услублари
Диалектика – унда воқеа-ҳодисалар ҳаракатчан, танқидий, ички қарама-қаршилик,
ўзгаришлар, ривожланиш, сабаб ва оқибат, қарама-қаршиликнинг бирлиги ва курашини
ҳисобга олган ҳолда ўзгарувчи фалсафий услубдир.
Метафизика – диалектикага қарама-қарши бўлган метод, унда объектлар ўз ҳолича (бир-
бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда), статик (доимий) ўзгариш, ривожланиш, ҳаракатларни
ҳисобга олмасдан, қарама-қаршиликларга эътибор бермасдан ўрганувчи услубдир.
Догматизм- бизни ўраб турган дунёни догма (қотиб қолган) призмасидан – ўзгаришсиз
қабул қилинган дунёқараш, исботсиз, юқоридан берилган ва абсолют характерга эга.
Бу услуб ўрта асрларда теологик фалсафага хос.
Эклектика – тарқоқ бўлган, якка ижодий бошланишга эга бўлмаган, фақат тушунча,
концепциялар натижасида юзаки, лекин ташқаридан тўғрига ўхшаб кўринадиган
хулосаларга таянишдир. Кўпинча, эклектика қайсидир фикрларни, ғояларни омма
онги учун ёқадиган, лекин на онтологик, на гносеологик қимматга эга бўлмаган услуб
(ўрта асрларда динда, ҳозирги пайтда рекламада мавжуд)
Софистика – янги фикрни (ёлғон фикрни) жуда моҳирлик билан рост деб кўрсатувчи,
мантиқан ҳақиқий, лекин мазмунан нотўғри бўлган, эшитувчи учун қулай бўлган услуб.
софистика Қадимги Юнонистонда тарқалган, бу ҳолда ҳақиқатни топиш учун эмас,
мунозараларда ғолиб бўлиш учун қўлланилган, кимга бўлса ҳам исботи ва нотиқлик
санъати усули сифатида ишлатилган.

Download 150.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling