15-Амалий дренаж лойиҳаси


Тажриба асосида аниқланган дренажнинг депрессия радиус қиймати


Download 1.62 Mb.
bet2/4
Sana16.09.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1679600
1   2   3   4
Bog'liq
15-Амалий Деренаж лойихаси

Тажриба асосида аниқланган дренажнинг депрессия радиус қиймати
4.4 - жадвал

Замин туркуми

Қиймати (м)

Майда заррали қумда

50 – 100

Ўрта заррали қумда

100 – 200

Йирик заррали қумда

300 – 400

Майда заррали шағал

400 – 600

Ўрта заррали шағал

500 – 1500

Йирик заррали шағал

1500 – 3000

Ётиқ ҳолдаги бош дренаж лойиҳасини тузишда қуйидаги амалларни аниқ бажариш талаб қилинади:



  1. дренажнинг тури ва унинг жойлашиш шаклини аниқлаш;

  2. таъсир радиусига боғлиқ ҳолда дренаж йўлагини белгилаш;

  3. умумий ҳолда майдон ва йўлаклар учун сув сарфини аниқлаш;

  4. дренаж диаметрлари ва унинг бўйлама қиялигини дренаж атрофидаги тўлдирувчи материал ва унинг оқим тезлигига қараб аниқлаш.

Айланма (контурли) дренаж – якка тартибда бунёд этилаётган бинонинг заминидаги сизот сувлар сатҳини пасайтиришга мўлжалланади (4.14-расм). У иморатдан 5-8 м узоқликда жойлаштирилади.

4.14-расм. Ҳалқасимон дренажнинг шакли:
а) – горизонтал кўринишдаги режа ва кесим; б) – тик кўринишдаги кесим; в) – худди шундай, умумлаштирилган; г) – б ва в қирқим бўйича режа; 1 – коммунал грунт сувларининг сатҳи; 2 – ҳимояланаётган объект; 3 – грунт сувларининг пасайтирилган сатҳи; 4 – дренаж; 5 – сув ўтказмайдиган қатлам.

Айланма дренаж ҳисоби бир тармоқли бир тарафдан сизот сув қабул қилувчи бош дренаж ҳисобига ўхшаш бўлади. Бунда 1 м дренажда сизот сув сарфи Дюпи формуласи бўйича аниқланади (4.15-расм).


м3/кеча-кундуз. (4.26)

бу ерда, Н – сувли замин қатламининг қалинлиги, м; R – таъсир радиуси бўлиб, табиий сизот сув сатҳигача бўлган масофа, м.


Сизот сув келаётган томон учун депрессион эгрилик ҳисоби қуйидагича бўлади:


(4.27)

Дренажлар бир бирига яқин масофада ва ер ости сув сатҳида жойлашса депрессион эгрилик горизонтал ҳолга келади. Бунда дренаж ўз фаолиятини йўқотади.






Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling