15-Амалий дренаж лойиҳаси


-расм. Ҳалқасимон дренажнинг ҳисобий шакли


Download 1.62 Mb.
bet3/4
Sana16.09.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1679600
1   2   3   4
Bog'liq
15-Амалий Деренаж лойихаси

4.15-расм. Ҳалқасимон дренажнинг ҳисобий шакли:
1 – коммунал грунт сувларининг сатҳи; 2 – худди шундай, пасайтирилган; 3 – ҳимояланган бино; 4 – сув ўтказмайдиган қатлам.


Батартиб дренажлар – шаҳар ҳудудининг барча жойларида заминда қор-ёмғир сувларидан ҳосил бўлган сизот сувлардан сақлашга хизмат қилади. Улар хизмат вазифаларига қараб қуйидагилардан ташкил топади. Сизот сувларни қуритиш дренажи; оқова сувларни коллекторларга “узатувчи-йиғувчи” дренаж; йиғилган сизот сувларни оқова сувлар тармоғи, кўлларга ёки шаҳар ҳудудидан ташқарига олиб чиқувчи коллекторлар (4.16 - расм).

4.16-расм. Горизонтал, тик ҳолда ва умумий қўшма ҳолдаги тартибли дренажлар:


1 – дренаж тизими; 2 – коммунал грунт сувларининг сатҳи; 3 – худди шундай пасайтирилган; 4 – қуритиш майдони; 5 – коллектор; 5 – сув ўтказмайдиган қатлам.

Қуритиш дренажлари кўпинча параллел ҳолда жойлашган бўлиб, у ҳудудда иморатларнинг жойлашишига, рельефига ва тик режа ҳолатига боғлиқ.


Дренажларни сизот сув оқими йўналиши бўйича ҳам жойлаштириш мумкин. Агар рельеф сатҳи текис ҳолатга яқин бўлиб, унинг нишаблиги катта бўлса, дренажлар сизот сув оқимининг йўналишига кўндаланг ҳолда жойлаштирилади.
Дренажнинг чуқурликда жойлашиш белгиси, ўзаро оралиқлари ва дренаж қувурининг диаметри гидравлик ҳисоб асосида белгиланади.
Ётиқ дренажларнинг энг кам бўйлама нишаблиги қуйидаги қийматлар бўйича қабул қилинади:
Бўзтупроқ қатламидаги қуритиш дренажи учун i=0,002.
Қумли қатламдаги қуритиш дренажи учун i=0,003.
Йиғувчи дренажлар учун диаметри 200-300 мм i=0,0015.
Диаметри 300 мм дан катта бўлган бош коллекторлар учун i=0,0005.
Дренаж тармоғи ва коллекторда кузатиш қудуқлари ўрнатилади. Бош коллектор сувини ўзига яқин масофада жойлашган сув ҳавзаларига оқизиш иқтисодий жиҳатдан маъқул ҳисобланади.
Дренаж сувлари уч вариант асосида ташқарига олиб чиқилади: сувни дарё ва кўлларга олиб чиқувчи алоҳида ҳолдаги дренаж коллекторлари; дренаж коллекторлари оқова сувлар тармоғи билан биргаликда; дренаж сувларини насослар ёрдамида олиб чиқиш.
Иккинчи вариантдаги дренаж тизимининг узунлиги оқова сувлар тармоғига уланиши билан анча қисқаради. Лекин оқова сувлар тармоғи дренаж тармоғига нисбатан анча баланд жойлашиши сабабли, бу иккала тизимнинг бирлашишида ноқулайлик пайдо бўлади. Бундай ҳолда дренаж коллекторларининг нишаблиги, оқова сув тармоғи нишаблигига нисбатан кичик нишабликда жойлашиши талаб қилинади. Насос станциясининг ўрни ер ости оқова сувлари тармоғидан узоқда бўлмаслиги лозим. Насос станцияларини автоматик ҳолатда ишлаши учун сув йиғувчи ер ости ҳовузлари ташкил қилинади.
Батартиб дренажлар ҳисобини олиб боришда дренажлар оралиғи, дренаждаги сизот сув сарфи ва қувур диаметрлари қор-ёмғир сувлари замирида ҳосил бўлган сизот сувлар миқдорига қараб ҳисобланади.
Мукаммалашган ҳолдаги батартиб дренаж депрессия эгрилигининг юқори белгиси қиймати қуйидаги формула билан аниқланади (4.17 а-расм):
; (5.28)
бу ерда Н – оқимнинг қалинлиги, м; S0 – лойиҳадаги пасайтирилиши кўрсатилган ер ости сув сатҳининг қиймати, м.




Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling