15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик. Режа


Диний ташкилотларни рўйхатга олиш


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana28.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1021640
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик

Диний ташкилотларни рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Қорақолпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Адлия 
бошқармалари тарафидан амалга оширилади. Бу ўз навбатида диний такилотларнинг 
республикамизда қабул қилинган қонун ҳужжатлари асосида фаолият юритишини тартибга солади.
Шундай бўлса-да, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар 
тўғрисида”ги Қонунининг янги тахририда диний ташкилотлар томонидан миссионерлик 
ҳаракатлари содир этилиши мумкинлиги инобатга олиниб, уларнинг олдини олиш билан боғлиқ 
қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, яширин диний фаолият билан шуғулланиш тақиқланган, 
диний ташкилотлар эса амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишлари шарт ҳисобланади. 
Шундай экан, миссионерлик билан шуғулланаётган ташкилотларга нисбатан тегишли амалий 
чоралар кўрилиши табиий, албатта. Масалан, миссионерлик шуғулланган Самарқанд шаҳар 
“Есфирь” хиристиан-протестант черкови тугатилиб, 2008 йилда давлат реестридан чиқарилди.
Маълумки, 1994 йилда Фарғона ва Тошкент вилоятларида “Иегово шоҳидлари”нинг 2 
ташкилоти расмий рўйҳатдан ўтган эди. Улар 1999 йилда қайта рўйхатдан ўтиб, фаолият кўрсатган 
бўлса-да, ғайриқонуний ҳаракатлари учун Фарғона вилоятидаги ташкилотнинг фаолияти тугатилди. 
Ҳозирда республикамизда битта “Иегово шаҳидлари” черкови – Чирчиқ шаҳрида расмий 
фаолият олиб бормоқда. Улар томонидан ҳам миссионерлик даъватини амалга ошириш ҳолатлари 
учраб турибди. Мутасадди ташкилотлар томонидан бундай ҳолатларга барҳам бериш чоралари 
кўрилмоқда. Масалан, 2007 йилда иеговочиларнинг Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги 3 нафар 
аъзоси жиноий жавбгарликка тортилди.
Бизга қўшни бўлган айрим давлатлардан фарқли равишда, жумладан, меҳрибонлик уйлари 
давлат қарамоғида ва химоясида экани, ёш авлодни жисмонан бақувват ва маънавий баркамол қилиб 
тарбиялаш йўлида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳам бундай ҳаракатларнинг олдини олишга 
хизмат қилмоқда. Бундай ҳаракатлар Конститутциямизнинг 64-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган 
давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни 
боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, деган қоидаларнинг ҳаётий-амалий ифодасидир. 
Аммо, миссионерлар ўз ишларини мамлакатимиздаги вазиятга мослашган ҳолда ташкил қилишга 
уринаётганликларини ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Жумладан, айрим христиан диний 
ташкилотларида ибодатларни ўзбек ва бошқа маҳаллий тилларда олиб бориш йўлидаги ҳаракатлар 
батамом тўхтатилди, деб бўлмайди. Хусусан, пятидесятниклар оқими вакиллари кўпгина 
огоҳлантириш ва маъмурий чораларга қарамай юртимизда ўзларининг миссионерлик фаолиятини 
давом эттиришга интилмоқда. Жумладан, якшанба кунлари ўзбек тилида маърузалар, қўшимча 
“Библия” ўқиш дарслари ташкил қилиш йўлидаги ҳаракатлар, “Ҳосил йиғиш куни” одам олиб 
келишини рағбатлантиришга қаратилган амалиётнинг мавжудлиги ҳам шундай хулоса чиқариш 
имконини беради. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling