15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик. Режа
баҳорийлар билан бир қаторда “Қуёшга топинувчилар”
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик
баҳорийлар билан бир қаторда “Қуёшга топинувчилар” каби янги пайдо бўлган секторлар
борлигини ҳам таъкидлаш зарур. (Изоҳ: Кришначилар томонидан миссионерлик ҳаракати 70- йилларда бошланган бўлиб, тарғиботининг ҳусусияти шундаки кўчаларда ибодат кийимида юриб қўшиқлар айтиш ва адабиётларни тарқатиш, “Ҳаёт учун озуқа” деб номланадиган, бепул озиқ- овқат тарқатиш акциялари ўтказишини кўрсатиш мумкин. Жумладан, 1990-йилларнинг ўрталарида Тошкент шаҳрида жойлашган “Кришнани англаш жамияти” вакиллари шаҳарнинг турли бурчакларида ибодат кийимларида юриб, ўзларни диний адабиётларини тарқатиш, асосан қариялар уйлари, шифохона каби муассасаларда миссионерлик фаолиятини олиб бориш билан шуғулланганлар. Улар билан олиб борилган тадбирлар натижасида киришначиларнинг фаолиятига барҳам берилди, лекин улар республикамизнинг айрим ҳудудларида яширин равишда фаолият олиб боришга ҳаракат қилмоқдалар. Шунингдек, Баҳоийлар ҳам ёшлар ўртасида ўз ғояларини ёйишга алоҳида эътибор бераётганликларини кўрсатади. Улар ўз таълимотлари тақдимоти кунларини ўтказиш ва уйма-уй бриб бундай тақдимотларга чорловчи таклифномалар тарқатиш амалиётини йўлга қўйганликларини таъкидлаш зарур. Мамлакатимизда чет тилларини ўрганиш бўйича курслар ташкил этиш орқали ёшлар орасида ўз қарашларини тарқатишга ҳаракат қилганликлари кузатилган. Бундай фаолиятни асосан чет эл фуқаролари амалга оширишган.Улар ўз суҳбатларида “Аллоҳ”, “Алҳамдулиллоҳ”, “Бисмиллоҳир-раҳмонир-роҳим” каби исломий тушунчаларни тез-тез ишлатишларини, ислом динида тан олинган Иброҳим, Мусо, Исо ва Муҳаммад пайғамбарлар уларнинг таълимотида тан олиниши ҳамда “Қуръон” улар учун ҳам муқаддас манба ҳисобланишини бот-бот такрорлашларини алоҳида қайд этиш лозим.Бу эса уларнинг тарғибот усулларидир. Олиб борилган мақсадли ишлар натижасида бундай ҳаракатларнинг олди олинган.) Шундай бўлса-да, бир ҳақиқатдан кўз юмиб бўлмайди. «World Book» (“Жаҳон китоби”) энциклопедиясида келтирилган маълумотларга кўра, дунёдаги умумий миссионерларнинг 2/3 қисмини хиристиан миссионерлари ташкил этади. Хусусан, протестантлик замонавий миссионерликнинг асосий ҳомийси бўлиб турганини алоҳида қайд этиш мумкин. Миссионерлик бугун сертармоқ соҳа ҳисобланди. Ҳозирда миссионерлар кириб бормаган жабҳа, улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда топилиши қийин. Кокрет мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазаиятдан ғаразли мақсадлар йўлида фойдаланишга ҳаракат қилиш замонавий миссионерликнинг энг муҳим хусусияти ҳисобланади. Миссионерлик билан бир қаторда прозелитизм ҳақида гап кетганда прозелитизмнинг моҳияти нимада? Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling