15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик. Режа
Миссионерлик ва прозелитизм
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- “...15. Исо шогирдларига
2.
Миссионерлик ва прозелитизм. Миссионерлик деганда нимани тушиниш керак? Миссионерлик ва прозелитизм дин билан боғлиқ ҳолда шаклланган ва мутаассибликка асосланган ҳодисалар ҳисобланади. Миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш лозим. У лотин тилидаги “missio” феълидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради. Миссионерлик ўзига хос ва узоқ тарихга эга. Жумладан, бундай ҳаракат дастлаб буддавийлик доирасида милоддан аввалги III асрдан бошлаб ёйилган. Турли луғатлар ва манбаларда миссионерликка кўплаб таърифлар берилган. Жумладан, ҳар йили қайта нашр этиладиган «World Book» (“Жаҳон китоби”) энциклопедиясида “Миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон”,– деган фикр қайд этлган. 2005 йилда Москвада нашр этилган “Кирилл ва Мефодийнинг катта энциклопедияси” да эса “Миссионерлик бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш ҳаракати”, – деган таъриф келтирилган. Хулоса чиқарганда – бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишини ангатади. Рим қўшинлари билан бирга юриб, босиб олинган ҳудудлар халқлари орасида христианликни тарғиб қилган кишиларнинг фаолияти замонавий миссионерликнинг илк кўринишлари эди, дейиш мумкин. Европа қитъасида христианликнинг тарқалишига катта ҳисса қўшган энг машҳур миссионерлар қаторига 400-йилларда Ирландияда христианликни тарғиб қилиб, ушбу диннинг оролда тарқатилишига улкан ҳисса қўшган, авлиё мақомида эътироф этиладиган Патрикни, шунингдек, Бонифаце, Сан Хосе ва Жан де-Бребеф каби руҳонийларни киритиш мумкин. Маълумотларга кўра, дунёдаги умумий миссионерларнинг 2/3 қисмини христиан миссионерлари ташкил этади. Хусусан, протестантлик замонавий миссионерликнинг асосий ҳомийси бўлиб қолмоқда. Уларнинг фаолияти кўплаб давлатларда катта мувафақият келтирган. Ҳозирги кунда Жанубий–Шарқий Осиёдаги анъанавий равишда буддавийликка эътиқод қилиб келган айрим мамлакатлар аҳолисининг катта қисми ёки аксарияти христианликка эътиқод қилиши ана шу зафарли юришларнинг натижасидир. Миссионерлар фаолияти натижасида христианлик 400-500-йилларда Африкада мустаҳкам ўрнашиб олди ва ўз даври учун анча қудратли бўлган масиҳий қиролликлар пайдо бўлди. Улардан энг маҳури Ҳабашистон империяси эди. Ушбу қироллик катта ҳудудларни, ҳатто Арабистон ярим оролининг жанубини босиб олиб, арабларни масиҳийликка ўтказмоқчи бўлган эди. Папа Буюк Грегори VII асрда Августин бошчилигида Британияга миссонерларни жўнатди. Шу тариқа миссионерлик кенг жуғрофий кўлам касб этиб борди. Маълумки, христианликнинг айрим йўналишларида “Миссионерлик ҳар бир диндор учун шарт” – деб ҳисобланади. Исо Масиҳнинг ўзига 12 ҳаворийни танлаб олиши ва уларни Исроилнинг қишлоқлари бўйлаб даъват қилиш учун юборгани ҳақида Маркдан ривоят қилган “Инжил”да келтирилган қуйидаги сўзлар бундай қарашлар учун асос қилиб олинади: “...15. Исо шогирдларига Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling