15-мавзу. Геоэкология ва амалиёт

Download 116.74 Kb.
bet5/7
Sana25.02.2023
Hajmi116.74 Kb.
#1231534
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15-мавзу. Геоэкология ва амалиёт. 240522130941

Транспорт йўналишидаги геотехтизимни техник элементлари автомобил, темир йўл, трубопроводлар унчалик катта бўлмаган майдонларда табиатда интенсив ўзгаради. Уларни ўзига хос таъсир йўналиш тўғри линияли характерда бўлади: бир томондан тўсиқ ролини ўйнаб, хайвон ва ўсимлик турларини ўтказмаслиги мумкин, бошқа томондан биологик коридор-йўлак вазифасини ўтайди, ундан хашоратлар, бегона ўтларни кириб бориши юз беради.

Шаҳар мажмуали интеграл геотехтизим.

Аҳолининг мавжудлиги уларни ижтимоий-табиий-техник геотизим деб аташга имкон беради. Шаҳарлар, айниқса йирик шаҳарлар, геотехтизими ўзига хос, чунки уларда геотехтизимларнинг функционал типлари мавжуд бўлади ва бир-бирлари билан ўзаро таъсирда бўладилар. Шаҳар — бу ўзига хос интеграл мажмуали геотехтизим.Шаҳарларнинг фарқи уларнинг тенг ҳуқуқли элементи – аҳоли, инсон ҳисобланади. Бошқа геотехтизимлардан фарқли шаҳар геотезтизимлари фақат табиий ва техник омиллардан ташқари социал омиллар билан ҳам боғлиқ. Демак, шаҳарни аниқроқ қилиб социал-табиий-техник геотизим деб аташ лозим.

Нисбатан кичикроқ ҳудудларда кўпинча бир-бирлари билан турли функционал вазифалардаги геотехтизимлар: саноат ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, транспорт, рекреация, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқалар бир-бирлари билан ўзаро таъсирда бўладилар. Ҳудудий лойиҳалаш жараёнида табииий-техник геотизимларни мажмуаси билан иш кўрилади. Бу ҳолда ҳудудни функционал минтақаланиши, уларни мавжуд бўлиши жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган низоларни олдини олиш учун уларни оқилона жойлаштириш йўлларини излашга диққат билан қараш керак.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling