Саноат геотехтизимлари. Саноат геотехтизимлари деб саноат объектларини мажмуали ҳолда маълум ҳудудда жойлашиши тушунилади, бунда табиат комплекслари уларни функциясида қатнашади. Бундай геотехтизимларда учта кичик тизимлар ажратиш мумкин: 1)Техник: саноат мақсадидаги инженерли иншоотларни мажмуаси, улар ягона ишлаб чиқариш — технологик жараёнлар ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан бирлашган бўлади; 2)Табиий: табиий комплекс ёки компонентлар (табиий шароит ва хом ашё сифатида фойдаланиш), улардан фойдаланиш ишлаб чиқариш жараёнларини вужудга келтириш учун зарур; 3)Бошқариш блоки: техник ва табиат кичик тизимлари орасида ўзаро таъсирни амалга оширади. Учта кичик тизимларни ўзаро таъсири бир йўналишда юз беради: Учта кичик тизимларни ўзаро таъсири бир йўналишда юз беради: техник объектларни табиатга таъсири, табиий ресурсларни олиш, техноген чиқиндиларни тўпланиши, табиий комплекс ва компонентларнинг хусусиятларини ўзгариши-аҳоли соғлиғини ёмонлашуви ва б. Техник обектларни табиатга таъсири миқёси жиҳатидан жуда ҳам кучли, бунинг натижасида табиий комплекслар тубдан ўзгариши мумкин. Саноат геотехтизимларини хусусиятларидан бири уларни ҳудудий жиҳатдан жуда ҳам зич консентратсияда мавжуд бўлиши ва атроф муҳитга кучли таъсир этишидир. Айниқса, кўплаб саноат корхоналарини бир жойда тўпланиши муҳитни ифлосланишини кучайтиради, масалан: нефтни қайта ишлаш, рангли металлургия ва кимё саноати ишлаб чиқариш корхоналарини яқин жойлашиши хаво, сув, тупроқ ва ўсимликни кучли даражада ифлосланишига олиб келади. Транспорт геотехтизимида техник шароитларга кўра икки турдаги ифлосланиш кузатилади: 1.Майдонли (аэропорт, вокзаллар, портлар) ва 2.Йўлли (автомобил, темир йўл, трубпроводлар). Булар орасида айниқса автомобил йўллари кўпроқ таъсир этади. Бу автомобилни кўпроқ чиқинди чиқариши билан боғлиқ. Шунингдек шовқин, грунт вибратсияси ҳам мавжуд. Магистрал йўллари, трубопроводлар, темир йўллар қуриши атроф - муҳитга таъсир этади. Икки томонли автомобил йўли энг хавфли, чунки турли чиқиндилар кўп тўпланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |