16 — Маъруза Бузилишларнинг асосий сабаблари. Диагностиканинг максад ва вазифалари. Курилмаларнинг ишончлилигини ошириш


Download 20.08 Kb.
bet1/4
Sana05.05.2023
Hajmi20.08 Kb.
#1426673
  1   2   3   4

16 — Маъруза
Бузилишларнинг асосий сабаблари. Диагностиканинг максад ва вазифалари. Курилмаларнинг ишончлилигини ошириш.



Режа:



  1. Бузилишларнинг асосий сабаблари ва холатлари

  2. Техник диагностика



1.Техник диагностика
Транспорт воситаси, унинг таркибий қисмлари маълум эксплуататсия шароитларида намоён бўладиган ҳамда хусусиятлар деб аталадиган миқдор ва сифат характеристикалари билан тавсифланади. Хусусиятлар мажмуи транспорт воситаси ёки унинг элементининг вазифаси бўйича ишлатиш учун яроқлилик даражасини аниқлайди ва бошқа транспорт восита (элемент)лардан фарқи ва ўзига хос хусусиятини ифода этади. Объект (тизим, элемент, ҳодиса, жараён)нинг хусусиятларини тавсифлайдиган сифат даражаси параметр деб аталади. Параметрлар, уларнинг ўлчамларини белгилайдиган миқдорий қийматлар билан тавсифланади.
Транспорт воситаси ёки унинг элементининг теҳник ҳолатини маълум вақт ва ташқи муҳит шароитларида тавсифлайдиган параметрлар миқдорлари техник ҳужжатлар билан белгиланади.
Транспорт воситаси атроф-муҳит билан, унинг таркибий қисмлари эса, ўзаро бир-бири билан ҳаракатда бўлиб, ўз вазифаларини бажаради. Бунинг натижасида транспорт воситасининг хусусиятлари аста-секин ёмонлашади. Иқлим шароитлари, эскириш, созлаш ишлари, ТХК ва ЖТ жараёнида бузилган элементларни алмаштиришнинг таъсири остида транспорт воситаси техник ҳолатини тавсифловчи параметрлар қиймати ўзгаради.
Транспорт воситаси, унинг таркибий қисмлари техник ҳолатини аниқлаш усули воситалари назариясини қамраган билимлар соҳаси техник диагностика деб аталади. Диагностика (грекча diagnosticos)- аниқлашга қодир, демакдир.
Транспорт воситаси ёки унинг таркибий қисмини бўлакларга ажратмасдан ёки қисман ажратиб ва техник диагностика воситасини улаб техник ҳолатини аниқлаш, техник диагностикалаш деб аталади.
Транспорт воситаси ёки унинг элементи параметри миқдорларининг техник хужжат талабларига мослигини текшириш ва улар асосида ҳозирги пайтдаги техник ҳолатини аниқлаш техник холат назорати деб аталади. Диагностикалаш (назорат) натижаси техник диагноз (назорат натижаси) деб аталади.
Автокорхоналарда транспорт воситаларини диагностикалашнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича : жорий таъмирлаш сарфлари 8-12%га, эҳтиёт қисмлар сарфлари 10-12%га, ёнилғи сарфлари 2-5%га камаяди; автошиналарнинг юрадиган йўли эса 3-5%га ошади.
Диагностикалаш сарфлари транспорт воситасининг самарадорлиги ва созлигини бошқарув билан боғланган бўлиб, унинг юқори ишончлилик даражасини таъминлашга хизмат қилади.

Download 20.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling