16 — Маъруза Бузилишларнинг асосий сабаблари. Диагностиканинг максад ва вазифалари. Курилмаларнинг ишончлилигини ошириш


Транспорт воситаларини яратиш ва эксплуатация босқичларида диагностик таъминлаш


Download 20.08 Kb.
bet3/4
Sana05.05.2023
Hajmi20.08 Kb.
#1426673
1   2   3   4
3. Транспорт воситаларини яратиш ва эксплуатация босқичларида диагностик таъминлаш
Транспорт воситасини лойиҳалаётганда (техник топшириқни ишлаб чиқиш босқичида) қуйидагилар белгиланади:

  • эксплуататсия шароитлардан келиб чиққан ҳолда диагностика турлари, даврийлиги ва меҳнат ҳажми;

  • диагностиканинг қоидалари ва кетма-кетлиги;

  • диагностика параметрларининг рўйхати ва транспорт воситасининг техник ҳолатини билдирадиган, нуқсонлар қидиришни таъминлайдиган сифат белгилари;

  • тузилмавий, диагностик параметрларнинг номинал, йўл қўйилган ва чегаравий миқдорлари ва параметр қийматларининг юриладиган йўлга боғлиқлиги;

  • параметр ўлчамларининг аниқлигига қўйиладиган талаблар;

  • диагностика воситалари рўйхати, транспорт воситаси ва таркибий қисмларининг диагностика ўтказилаётгандаги иш тартиботлари;

  • транспорт воситасининг назоратга яроқлилик кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар;

  • диагноз қўйиш вақтида меҳнат мухофазаси, хавфсизлик техникасига қўйиладиган талаблар ва бошқалар.

Автокорхона транспорт воситасини ишлатишдан олдин, техник шартлар ва техник хизмат кўрсатиш ҳамда жорий таъмирлашни ўтказиш бўйича йўриқномага асосланиб диагностикани ташкил қилади ва ўтказади. Ҳар бир диагноз қўйиш натижаси диагностик харита ва жамғарма харитасига ёзилади. Диагноз қўйиш натижалари асосида транспорт воситасини келгусида ишлатиш ёки унга техник таъсир кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Транспорт воситаларини эксплуатация қиладиган корхона техник хизмат кўрсатиш, жорий таъмирлаш ва эксплуатация бўйича қўлланмага биноан қуйидагиларни ишлаб чиқади:

  • техник хизмат кўрсатиш, жорий таъмирлашларни бажараётганда диагностикани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича намунавий технологик жараён харитаси;

  • диагностик харита;

  • жамғарма харитаси;

  • диагноз, жамғарма маълумотлари ва ахборотга ишлов бериш бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатлар мажмуи.

Диагностик харита ҳамма ҳолатларда бажариладиган диагностика натижаларини қайд этиш, техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш жараёнларида бажариладиган ишлар бўйича қарор қабул қилиш учун хизмат қилади. У жамғарма харитани тўлдиришда дастлабки ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
Жамғарма харита транспорт воситаси эксплуататсияси жараёнида диагностик параметрларнинг ўзгариши тўғрисидаги ахборотни йиғишга, қолдиқ ресурсни ва икки назорат ўртасидаги бузилмасдан ишлаш эҳтимоллигини олдиндан айтиб бериш учун ахборот йиғишга мўлжалланган. Бу харита ҳар бир транспорт воситаси учун очилиб, то уни ҳисобдан чиқарилгунигача тўлғазиб борилади.

Download 20.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling