16 — Маъруза Бузилишларнинг асосий сабаблари. Диагностиканинг максад ва вазифалари. Курилмаларнинг ишончлилигини ошириш


Диагностиканинг мақсад ва вазифалари


Download 20.08 Kb.
bet2/4
Sana05.05.2023
Hajmi20.08 Kb.
#1426673
1   2   3   4
2.Диагностиканинг мақсад ва вазифалари.
Техник диагностика- транспорт воситасидаги носозликлар ва бузилишларнинг намоён бўлишини аниқлайдиган, уларни топиш усуллари ва диагностика тизимларини лойиҳалаш тамойилларини ишлаб чиқадиган илмий фан.
Техник диагностиканинг мақсади- транспорт воситасини бўлакларга ажратмасдан туриб, унинг техник ҳолати ва носозликлари сабабларни энг кам ва ҳамда меҳнат сарфлари ёрдамида аниқлаш ва унга тегишли техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш бўйича тавсияномалар беришдир.
Техник диагностиканинг воситалари- транспорт воситаларининг ишончлилик хусусиятлари кўрсаткичларини юқори даражада сақлаб, техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар ҳамда эксплуататсион материллар сарфини камайтиришдир. Пировард натижада диагностика транспорт воситасининг юқори теҳник тайёргарлигини таъминлаш, унумдорлигини ошириш ва ташиш таннархини камайтиришга қаратилган.
Эксплуататсия жараёнида содир бўладиган бузилишларни аниқлаш ва олдини олиш- транспорт воситалари ишончлилигини ва юқори самарадорлигини сақлаб туришнинг асосий шартларидан биридир.
Диагностика деб, транспорт воситаси, унинг агрегат ва механизмлари техник ҳолатини бўлакларга бўлмасдан аниқлаш технологик жараёнига ва керакли техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ўтказиш бўйича хулоса чиқаришга айтилади.
Диагностикалаш жараёни механизмнинг техник ҳолати тўғрисида ахборот берувчи ташқи белгилар бўйича олиб борилади. Бунда механизмнинг намоён бўлмаган носозлик ва бузилишлари, уларни бартараф этиш учун керакли таъмирлаш ишларининг ҳажми, механизмнинг истиқболдаги соз ишлаш ресурси ва бажарилиши керак бўлган профилактик ишлар рўйхати аниқланади.
Транспорт воситаси диагностикаси корхонада техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш жараёнларининг бир қисми ҳисобланади. Носозликларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш ҳамда ўз вақтида профилактика ишларини ўтказиш йейилиш суръатини пасайтиради, бузилмасдан ишлаш эҳтимоллигини оширади ва жорий таъмирлаш ишлари ҳажмини камайтиради.
Шундай қилиб, диагностика транспорт воситасининг бузилмасдан ишлашлик ва самарадорлик хусусиятларини миқдор жиҳатидан баҳолаш ва бу хусусиятларни қолдиқ ресурс ёки берилган масофа чегараларида олдиндан айтиб бериш имконини яратади.
Кўпгина етакчи фирмаларда (“FIAT”-Италия, “GOFMAN”-Германия, “SUN”, “GM” –АҚШ, “DAEWOO”- Жанубий Корея, “TOYOTA” – Япония ва ҳ.к) диагностикалаш воситаларининг кўп сонли конструксиялари ишлаб чиқилган.
Диагностика жиҳозлари ишлаб чиқарадиган чет эл фирмалари мутахассисларининг фикрича, техник эксплуатасия соҳаси транспорт воситалари ишлаб чиқариш соҳасидан орқада қолмоқда. Шунинг учун улар диагностикани шу икки соҳа ривожланиши даражаларини бир-бирига яқинлаштириш ва юқори малакали автомеханикларга бўлган талабни камайтириш воситаси деб қарайдилар.
Чет элларда автоматлаштирилган диагностик тизимларни ишлаб чиқариш ривожланган, масалан: мотор-тестерлар, скайнер. Бундай воситаларда ҳамма ўлчов ва диагноз қўйиш жараёнлари автоматик равишда микропротсессорлар ёрдамида олиб борилади ҳамда компютерда қандай ўлчов натижалари асосида диагноз қўйилганлиги кўрсатилади.

Download 20.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling