4. Транспорт воситаларининг техник диагностикасига қўйиладиган талаблар
Техник диагностика ўзининг вазифаларини бажариши учун қуйидаги шартларни таъминлаши керак:
Тизимнинг таркибий элементлари ҳолати тўғрисида энг ҳаққоний ахборот берадиган, қайд этиш ва ўлчаш учун қулай бўлган чиқиш жараёнлари параметрлари мажмуини аниқлаш.
Чиқиш жараёнлари параметрлари энг кўп даражада керакли ахборот берадиган транспорт воситаси иши тартиботларини аниқлаш ва ажратиб олиш;
Транспорт воситаси юрган йўлнинг функцияси сифатида параметрларнинг ўзгариш қонунларини аниқлаш ва уларнинг бошланғич чегаравий ва рухсат этилган миқдорларини топиш (ишончлилик хусусиятлари шартлари бўйича).
Тегишли техник диагностика воситаларини танлаш ва уларни диагностик ахборотни олишда ҳамда тизим элементлари техник ҳолатининг белгиларига айлантиришда қўллаш.
Саволлар:
Техник диагностика деб нимага айтилади?
Диагностиканинг мақсад ва вазифалари ҳақида нималарни биласиз?
Транспорт воситаларининг техник диагностикасига қўйиладиган талаблар нималардан иборат?
Транспорт воситасини лойиҳалаётганда (техник топшириқни ишлаб чиқиш босқичида) нималар белгиланади?
Автокорхоналарда транспорт воситаларини диагностикалашнинг иқтисодий самарадорлиги қанча?
Do'stlaringiz bilan baham: |