16-Маъруза. Уруғлик чигит тайёрлаш технологияси. Режа


ЛО ўқли линтернинг техник характеристикаси


Download 97.5 Kb.
bet2/5
Sana09.06.2023
Hajmi97.5 Kb.
#1471477
1   2   3   4   5
Bog'liq
16-маъруза

2ЛО ўқли линтернинг техник характеристикаси


Чигит бўйича иш унуми, кг/соат............1000
Линт олиш, %:
иккинчи линтерлашда.....................6
учинчи линтерлашда.....................4-5
Арралар диаметри, мм................... 270
Арралар айланиш частотаси мин1 ..............775
Талаб қилинадиган қуввати, кВт..............30
Таъминлаш барабани:
айланиш частотаси мин1 ...............25
қуввати, кВт................ .1,1
Габарит ўлчамлара, мм:
узунлиги.......................... ..3000
эни............................ .1150
баландлиги.........................3120
Масса, кг,......................3395
16.3. Тукли ва туксизлантирилган чигитларни тайёрлаш технологияси. Уруғлик тукли чигитлар тайёрлаш технологияси қуйидаги этаплардан иборат: чигитни ифлос аралашмалардан тозалаш, сортировка қилиш, зарарсизлантириш, қадоқлаш ва халталарга солиш.
Чигитни ифлос аралашмалардан тозалаш УСМ-А русумли пневматик чигит тозалагич қурилмасида ва МС русумли механик чигит тозалагичда амалга оширилади.
Чигитни сортировка килиш СПС русумли сортировкалаш машинаси (мехнат унумдорлиги – 4-6,5 т/соат) да, зарарсизлантириш – СПС-3М (мехнат унумдорлиги – 5 т/соат; зарарсизлантирувчи дори сарфи 7 кг/соат), 20СХ ёки шунга ухшаш бошка машиналарда амалга оширилади. Қадоқланган чигитли халталарни 33-ЕМ русумли тикув машиналари ёрдамида тикилади.
Туксизлантирилган чигитни тайёрлаш технологик жараёни қуйидаги этапларни ўз ичига олади: тукли чигитларни тозалаш ва сортировка қилиш, механик туксизлантириш, калибрлаш (чигитнинг ўлчамлари бўйича гурухларга ажратиш), зарарсизлантириш ва қадоқлаш.
Чигитни тозалаш ва сортировка қилиш юқорида келтирилган тозалаш ва сортировкалаш машиналарда амалга оширилади. Чигит ОС ёки 4СОМ русумли машиналар (чигит буйича меҳнат унумдорлиги 400 кг/соат) да туксизлантирилади. Туксизлантирилган чигитларни ўлчамлар буйича калибрлаш учун КСМ-1-1,5 русумли ускунаси қўлланилади.
Кейинги йилларда чигитларни кимёвий усул билан туксизлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Чигитларни кимёвий туксизлантириш уларни шикастланишидан сақлайди. Натижада қадалган чигитлар бир текисда нуқсонсиз униб чиқади.

Download 97.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling