16-Маъруза. Уруғлик чигит тайёрлаш технологияси. Режа


Уруглик чигитни ташиш ва саклаш


Download 97.5 Kb.
bet5/5
Sana09.06.2023
Hajmi97.5 Kb.
#1471477
1   2   3   4   5
Bog'liq
16-маъруза

16.5. Уруглик чигитни ташиш ва саклаш. Уруғлик чигитни ташиш ва сақлашда ЎзРСТ 663-96 стандарт талабларига риоя қилиниши шарт. Қопланган уруғлик чигитини ташиш учун турли хилдаги усти ёпиқ, тегишли қоидаларга жавоб берувчи транспорт воситаларидан фойдаланилади. Агар чигит очиқ транспорт воситаларида ташилса қопларнинг усти бризент билан ёпилиши керак. Дориланмаган R1, R2 авлодларнинг чигитини уюлган ҳолда ҳам ташиш мумкин.
Чигит дорилаш цехи пахта заводи худудида жойлашган бўлса (бунда бу цех завод бош корпусидан 100 м узоқликда жойлаштирилган бўлиши керак), ҳамма авлод чигитларини бу цехга узатиш узлуксиз равишда ёки бошқа транспорт воситасида уюлган ҳолда амалга оширилади. Бу ҳолда чигитларнинг тўкилишига ва шикастланишига йўл қўйилмайди. Уруғлик чигит қуруқ ва яхши шамоллатиб туриладиган омборларда сақланади. Очиқ майдончаларда уруғлик чигит сақлаш ман этилади.
Уруғлик чигитнинг R2, R3 авлодини дорилашга қадар уюлган ҳолда атрофига шу чигитдан қопланиб тусиқ ясалган ҳолда сақлашга рухсат этилади.
Туксизлантирилган уруғлик чигитни қопланган ҳолда сақлаш мумкин эмас.
Уруғлик чигит жойлашган қоплар тудаларда алоҳида – алоҳида қилиб ёғоч тагликлар устида тахланиб сақланади. Ҳар бир уруғлик чигит тудасига паспорт осилган бўлиб, унда қуйидагилар кўрсатилган бўлади:

  • ҳосил йили.

Тахланган уюмлар улчамлари бўйича қуйидагилардан ошмаслиги керак (м):
узунлиги эни баландлиги
тукли чигитларга 20 15 3
туксиз чигитларга 18 12 3
Уюмлар орасидаги масофа, ҳамда уюмлар ва хона деворлари орасидаги масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак.
Назорат саволлари:

  1. Нима учун чигитлар линтерланади?

  2. Линтерлаш натижасида қандай махсулотлар олинади?

  3. Линтерлаш жараёни қайси машиналарда амалга оширилади?

  4. Нима учун чала жинланган чигитлар регенерация қилинади?

  5. Техник чигитлар саноатнинг қайси соҳасида ишлатилади?

  6. Жинлар ва линтерлар конструкциялари ўртасидаги фаркларни айтиб беринг.

  7. Уруғлик чигитларга қуйиладиган талаблар нималардан иборат?

  8. Уруғлик чигитни ифлос аралашмалардан тозалаш қандай машиналарда амалга оширилади?

Download 97.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling