16-Маъруза. Уруғлик чигит тайёрлаш технологияси. Режа
КСМ-1,5 калибрлаш машинасининг техник характеристикаси
Download 97.5 Kb.
|
16-маъруза
КСМ-1,5 калибрлаш машинасининг техник характеристикасиИш унуми, кг/соат..................1500 Ғалвирлар сони........................ 2 Ғалвирларнинг тебраниш частотаси, мин1........... 420 Аспирацияда ҳато сарфи, м3/с............0,7 Вентиляторнинг тўла босими, Па................ ..760 Вентилятор паррагининг айланиш частотаси, мин1.....1420 Злектромотор қуввати, кВт..................3 Электромотор типи ..................АО2-32-4 Пахтадан яхши ҳосил олиш мақсадида уруғлик чигитлар қишлоқ хўжалик зараркунандалари ва касалликларига қарши дорилар билан ишланади. Ғўзалар гоммоз, илдиз чириш ва тупроқ остида чигитларни чириб кетишдан ва зараркунандалардан сақлаш учун тубандаги дорилар билан ишланади: миснинг уч хлорфеноляти (ТХФМ), тераметил-тиурамдисульфид (ТМТД), гексахлоран (ГХЦГ). комбинацияланган дори — фантиурам билан ишланади. ТХФМ дориси — 20% таъсир қилувчи модда ва 80% тўлдирувчи моддалардан иборат бўлиб тўқ қизил рангдаги чангсимон порошокдан иборатдир. Унинг ҳиди карбои кислота ҳидига ўхшайди, сувда эримайди ва узоқ вақт ўзгармасдан сақланади. ТМТД— ишлайдиган модда — тетраметилтиурамдисульфид 50% ли, тўлдирувчи модда — коалин 37%, сулфидли ишқор 10%, казеин 2% ва оҳак кукуни 1% ни ташкил қилади. Кейинги вақтларда чиқарилаётган дорининг 30% ини асосий таъсир қилувчи модда ва қолганини тўлдирувчи ва ёпиштирувчи моддалар ташкил қилади. Фентиурам — олдинги икки заҳарли моддалар асосида яратилган бўлиб, 40% тетраметилтиурамдисульфиди, 10% миснинг учхлорфеноляти, 15% гексахлоран гамма-изомери, 5% сульфит-спиртли бардаси ва 0,5% ОП-7 сирта актив модда ва қолгани тўлдиргич, каолин ва аэросиллардан иборат. Чигитларнн бу дори билан ишлаш қуруқ ёки ярим ҳўл усулда ва чигит сирта устига шу дорилар қуюқ эритмасини суриш йўли билан ҳам бажарилиши мумкин. Уруғлик чигитларни дорилар билан ишлашни ўз вақтида, яъни экишга икки ҳафтадан кўп вақт қолганда бажариш керак. Тукли уруғлик чигитларни дорилаш учун СП-ЗМ маркали машина ишлатилади. Бу машина уруғлик чигитларни миснинг учхлорфеноляти билан қуруқ усулда дорилаш учун қуйидагича ишлатилади: дориланадиган чигитлар механик транспортёр ёрдамида таъминлаш бункерига берилади. Бункердаги валиклар чигитларни винтли конвейерга бир текисда узатади. Бу конвейер охирида дорини керакли миқдорда ўлчаб берадиган аппарат ўрнатилган. Чигитлар керакли миқдордаги дори қўшилган ҳолда аралаштирувчи барабанга тушиб, унинг винт чизиғи бўйлаб жойлашган куракларн билан аралаштирилади. Дори билан аралашган чигитлар бўшатувчи конвейерга тушиб, сўнгра вертикал конаейер 5 билан қопларга жойлаш учун узатилади. Вентилятор машинадан ифлосланган ҳавони тортиб олади. СП-ЗМ маркали машинанинг техник характеристикаси. Иш унуми, кг/соат...................... .5000 гэча ТХФМ дорининг 1т чигитга сарфи, кг..........7 Чигитни ишлаш вақти, мин....................2,5 Аралаш частотаси мин~1: аралаштирувчи барабан вали..............120 бериш конвейери.......................120 чиқариш конвейери....................150 вертикал конвейер.................... .150 Электромоторлар қуввати, кВт аралаштирувчи барабанники................4,5 чиқариш конвейерники.................1,7 вертикал конвейерники..................1,7 Ўрта толали ва ингичка толали чигитлар туксизлантирилгач, уларни ҳўллаб дорилаш учун 20СХ машинаси ишлатилади. Бу усулда чигитларни дорилаш учун уларнн олдин сув билан намланиб кукун дори сепиб, яхшилаб аралапгтирилади. Машина аралаштирувчи шнек, пуркагич, нов, чигит тозалагич, шахта, эмульсия барабани, қуруқ дори бункери, дори дозатори, дражератор барабани, зичловчи таянч, қуритиш камераси ва лентали транспортердан иборат. 2ОСХ чигит дорилаш машинасининг техник характеристикаси. Иш унуми, кг/соат: тукли чигитларни ишлаганда.............. 2200 туксиз чигитларни ишлаганда.............. 3000 Айланиш частотаси, мин: чигит дозаторининг вали................. ..0-13,5 дори эмульсиясини қориштиргич............ .24 дражератор барабани.....................8,75 Злектромотор қуввати, кВт................... 10,6 Download 97.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling