16-Маъруза. Уруғлик чигит тайёрлаш технологияси. Режа


Пахта заводларида уруғлик чигитларни ишлаш


Download 97.5 Kb.
bet3/5
Sana09.06.2023
Hajmi97.5 Kb.
#1471477
1   2   3   4   5
Bog'liq
16-маъруза

16.4. Пахта заводларида уруғлик чигитларни ишлаш. Пахта тозалаш саноати ҳар йили 350 минг тонна турли селекцион сортдаги уруғлик чигит тайёрлайди. Уруғлик чигитларни марказлаштирилган равишда тайсрлаш ишларига қуйидаги процесслар киради: чигитларни хас-чўплардан, пуч ва эзилган чигитлардан тозалаш; тўлиқ туксизлантириб, линт ва делинтдан ажратиш; маълум ўлчамдаги фракцияларга ажратиш, чигитларни уруғликка ярайдиган хилларини гоммоз ва илдиз чириш каби касаллнклардан, зараркунанда ва бактериялардан сақлаш учун кимёвий дорилар билан ишлаш.
1959 йилдан бошлаб пахта тозалаш заводларида уруғлик чигитларни қабул қилинган технологияда ишлаб бериш учун махсус цехлар қурила бошланди. Заводларда ишланган уруғлик чигитларни пахта экувчи хўжаликларга пахта тайёрлаш пукктлари орқали тарқатиш учун махсус қоғоз қопларга жойлаб қўйилади.
Уруғлик чигитлар ишлаш учун туклилиги 8-9% бўлган ҳолда иккинчи линтерлашдан кейин махсус цехга берилиб, ундан чиққан чигитлар туклилиги 0,2%, шикастланган чигитлар миқдори эса 4% дан ошмаган ҳолда ўлчамлари бўйича сортларга бўлинган бўлиши керак.
Уруғлик чигитлар оддий пневматик тозалагичлардан ўтказиб хас-чўплардан тозалалади, 4СОМ маркали делинтерлаш машинасида туксизлантирилади, сўнгра КСМ-1,5 калибрлаш машинасида ўлчамлари бўйича фракцияларга ажратилади. Туксизлантирилган уруғлик чигитларни аниқ экувчи сеялкаларнинг дискли аппаратлари билан экиш мумкин бўлсин учун улар ўлчам фракциялари бўйича сараланади. Калибрлаш машинаси икки кисмдан: туксизлаптирилган чигитларни ҳаво оқимида солиштирма оғирлиги бўйича саралайдиган пневматик қисми (аспиратор) ва икки хил уруғлик фракция олиш учун чигитларни қалинлиги ва эни бўйича сараловчи калибратордан иборат. Машинанинг барча иш органлари рамага ўрнатилган. Туксизлантирилган чигитлар бункердан таъминлаш валиклари ёрдамида ҳаво каналига узатилади. Пуч чигитлар ва бошқа енгил аралашмалар вентилятор тортаётган ҳаво оқими билан канал бўйлаб юқорига кўтарилади ва камера тубига чўкади. Шнек пуч чигит ва енгил аралашмаларни машинадан ташқарига чиқариб ташлайди, камерага чўкмаган чанг, пахта момиқлари вентилятор орқали циклонга ҳайдалади. Каналдан пуч чигитларни ажратиб олиш миқдори заслонка ёрдамида ўзгартирилади.
Етилган тўқ чигитлар юқорига тортилаётган ҳаво қаршилигини енгиб каналдан пастга тушади ва бункер орқали юкориги ғалвирга тушади. Таъминлаш валиги ишқалаш чўткаси билан биргаликда ишлаб, чигитларни ҳаво каналининг энига текис тақсимлайди ва узатиладиган чигитлар миқдорини вариатор ёрдамида 2000 кг/соат гача ўзгартиришга имкон беради. Юқориги ғалвирда икки хил кўзлар бор; юқори қисмидаги тўғри тўрт бурчак шаклидаги чўзинчоқ тешиклар эни 3,75 мм; пастки юмолоқ кўзлар диаметри б мм. Пастки ғалвир кўзларининг диаметри 5,25 мм. Юқориги ва пастки ғалвирлар ва шатунли эксцентрикли вал ёрдамида илгарилама-қайтма ҳаракатга келтирилади. Ғалвирлар тагида ғалвир кўзларини тозалайдиган инерцион тозалагичлар бор. Йўғонлиги 3,75 мм дан кичик бўлган чигитлар юқориги ғалвир кўзларидан тўкилиб, майда чиқиндига кетади. Чигитлар 3,75 мм кўзли ғалвир сиртидан юмалоқ 6 мм кўзли ғалвирга ўтади. 6 мм дан йирик чигитлар ғалвир сиртидан йирик чиқиндиларга кетади. Майда ва йирик уруғлик фракциялар ғалвирнинг 6 мм ли кўзларидан тўкилиб, пастки диаметри 5,25 мм кўзли ғалвирга тушади. Қалинлиги 3,75 мм дан йўғонроқ чигитлар галвир кўзларидан тўкилиб, майда уруғлик фракциясига кетади. Йирик уруғлик фракция (эни 5,25-6,50 мм) пастки галвир сиртидан пастга тушади.

Download 97.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling