16-мавзу: Ўқитишнинг метод ва воситалари (davomi) Режа


Таълим методларининг таснифи


Download 82.99 Kb.
bet2/5
Sana03.01.2023
Hajmi82.99 Kb.
#1075883
1   2   3   4   5
Bog'liq
16.мавзу Oqitishning metod va vositalari(davomi)

Таълим методларининг таснифи.

Таълимнинг оғзаки методларига ҳикоя, маъруза суҳбат ва бошқалар киради. Бу методларни қўллашда ўқитувчи сўз воситасида ўқув материалини баён қилади, тушунтиради, ўқувчи-талабалар эса тинглаш, эслаб қолиш орқали қабул қиладилар.


Ўқув материалини тушунтириш методи – педагог томонидан ўрганилаётган мавзунинг нарса, ходиса ва воқеаларнинг мазмунини характерлайдиган тушунча, қонун ва қоидаларни ўқтиришдир. Бу метод кўпроқ математика, физика, ҳимия, она тили, рус тили каби шунга ўхшаш фанларни ўқитишда кўпроқ қўл келади. Педагогнинг маълум бир фаннинг у ёки бу мавзуга оид қонун-қоидаларни қанчалик асосли эканлигини фактлар мисол ва далиллар келтириш, шунингдек, масалалар, мисоллар ишлаш йўли билан исботлаб беради. Бу жараён талабаларнинг фаол иштирок этишларини таъминламай туриб кўтарилган мақсадга еришиб бўлмайди. Айниқса баён қилаётган материалларни умумлаштириб ва хулосалар чиқаришда талабаларнинг ўз мулохазалари билан иштирок етишларини таъминлаш муҳим.
Муаммоли - изланиш методлари муаммоли таълим жараёнида қўлланилади. Бу методдан фойдаланишда ўқитувчи аввал муаммоли вазият яратади, саволлар қўяди, масалаларни, намунавий топшириқларни таклиф қилади, муаммоли вазиятни ечишга қаратилган мухокамани уюштиради, хулосаларни тўғри ёки нотўғрилигини таҳлил қилиб беради.
Ўқувчи-талабаларнинг олдинги билим ва кўникмаларига асосланиб, муаммоли вазиятни ҳал қилиш турлари тўғрисида таклифларни айтади, муаммоли вазиятни ечишнинг энг оқилона йўлини танлайди. Бу метод ўқувчи- талабаларнинг билимга қизиқишини оширибгина қолмай, уларда фикрлаш ва ўз фикрини айтиш қобилиятларини ҳам ривожлантиради.
Таълимнинг муаммоли изланиш методлари амалда билимни сўзда ифодалаб, кўргазмали ва амалий методлар орқали тасдиқлайди. Шу билан биргаликда, билим олишнинг муаммоли изланиш методини қўллаш, амалда тадқиқот ишларини бажариш, ҳатто мустақил тадқиқот типидаги амалларни олиб бориш тўғрисида ҳам сўз юритиш мумкин. Ўқув жараёнини муаммоли қидирув методи ёрдамида ташкил қилиш, муаммоли тузилган маъруза методи орқали билим баёни давомида мулоҳаза юритиш, исботлаш, умумлаштири, фактларни таҳлил қилиш каби методлардан фойдаланишни кўзда тутади.
Таълимни муаммоли-қидирув методларида кўргазмали эсда сақланишни фаоллаштириш билан бир қаторда, дарсда муаммоли вазиятни яратадиган намунавий масалаларни қўйиш учун ҳам ишлатилади. Муаммоли-қидирув методлари кўпроқ ижодий билим фаолияти кўникмаларини ривожлантириш мақсадида қўлланилади. Шу нуқтаи назардан бу метод ўзини тадқвиқот ишига бағишлаган ёшларга билим беришда асқотади.

Download 82.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling