16-мавзу: Ўқитишнинг метод ва воситалари (davomi) Режа
Download 82.99 Kb.
|
16.мавзу Oqitishning metod va vositalari(davomi)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Репродуктив ва эвристик методлар
Мустақил иш методи талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этишда, ривожлантиришда, ўқув-дастурларида мустақил таълим учун соатлар ажратилмоқда. Талабаларни мустақил ишларини ташкил этишда маълум фаннинг хусусиятидан келиб чиқиб, мустақил ишнинг мазмуни, шахси ва вазифалари танлаб олинади. Топширилган мустақил ишни бажариш учун педагогик керакли адабиётлар ва йўл-йўриқларни кўрсатиши, қисқача тушунтириш бериши лозим. Талаба бажариши керак бўлган мустақил иш кўп вақт эгалламаслиги ва шу билан бир қаторда талабага ривожлантирувчи сифатида таъсири кўрсатиши керак.
Репродуктив ва эвристик методлар биринчи навбатда талабаларнинг ўқув материалларини тезроқ ва мустаҳкамроқ эслаб қолишларини таъминлаш билимидаги типик камчиликларни тез аниқлаш учун қулай. Репродуктив методлар айниқса ўқув материалларини мазмунан асосан ахборот характерида бўлса, мураккаб ва бутунлай янги билимлар ўрганилиши лозим бўлган ҳолатда самарали натижа беради. Тафаккурнинг репродуктивлик характери педагог ёки бошқа манба орқали ҳабар қилинадиган ўқув ахборотларини фаолроқ қилишини ва эслаб қолинишини назарда тутиб, ҳикоя, маъруза, кўргазмали ва амалий ишлар ҳам репродуктив асосига қурилиши мумкин. Репродуктив характерига эга амалий ишлар шуниси билан фарқ қиладики, бу ишлар давомида ўқувчи-талабалар намунага кўра илгари ёки яқиндагина ўзлаштирган фаоллигини ошириш мақсадида у кўпинча эвристик, яъни қисман изланувчан метод билан қўшиб олиб бориши мумкин. Янги мавзуни баёни давомида ўрганилаётган материалларнинг баъзи элементлари устида ўқувчи-талабаларга фикр юритиш имкони берилади. Педагог томонидан енгил қисқа саволлар тузилиб, ўқувчи-талабаларнинг иштирокида уларга жавоб топишга ҳаракат қилинади. Эвристик метод талабаларнинг билиш даражасини аниқлашга ҳам ёрдам беради. Демак, эвристик метод янги мавзуни идрок қилишда ўқувчи- талабаларнинг ҳам қисман иштирок этишини таъминлайди. Таълим методларининг энг янгиси ва энг самарадорлиси бугунги кунда замонавий педагогик технология ҳисобланмоқда. Бу метод қўлланганда аввал, дарс лойиҳаси тузиб олинади. Дарс берувчи лойиҳага қаттиқ риоя қилиши шарт. Download 82.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling