16-мавзу: Ўқувчиларнинг меҳнат жисмоний ва
Download 279 Kb. Pdf ko'rish
|
693 16-мавзу Ме нат,эстетик ва жисмоний тарбия
Ўқув меҳнати ўқувчиларнинг илмий билимлар ҳамда турли фанлар асосларини ўзлаштиришга йўналтирилган фаолияти туридир. Ижтимоий-фойдали меҳнат шахсни ҳар томонлама камол топтириш ҳамда унинг муайян ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ҳамда ижтимоий меҳнат характеридаги фаолияти туридир. Ҳозирги даврда таълим муассасаларида ўз-ўзига хизмат кенг йўлга қўйилмоқда. Ўз-ўзига хизмат ўқувчиларнинг ижтимоий ва ўқув эҳтиёжларини қондириш мақсадида уларнинг ўзлари томонидан амалга Меҳнат фаолияти Ўқув меҳнати Ижтимоий-фойдали меҳнат Ўз-ўзига хизмат қилиш Унумли меҳнат Меҳнат фаолиятининг асосий турлари оширилувчи меҳнат фаолияти туридир. Ўқувчиларнинг навбатчилиги ўз- ўзига хизмат қилишни таркиб топтиришнинг муҳим шаклидир. Унумли меҳнат турлари хилма-хилдир. Масалан, ўқувчиларнинг меҳнат ҳафталиги, чорвага ем-хашак тайёрлаш ва ширкат хўжаликларида фаолият юритиш ва бошқалар. Унумли меҳнат – ўқувчилар меҳнатининг энг оммавий шакли саналади. Ўқувчилар ҳозирги даврда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятида иштирок этадилар, Доривор ўсимликлар, уруғларни йиғиш, мактаб биноларини таъминлашда қатнашмоқдалар, фермер, ширкат ва жамоа хўжаликларида ишлаб чиқаришни ташкил этишда иштирок этмоқдалар. Айни вақтда, жуда кўплаб мактабларда ёрдамчи хўжалик мавжуд. Корхона ва хўжаликлар таълим муассасасига мажмуавий ёндашув асосида меҳнат тарбиясини ташкил этишга кўмаклашмоқдалар. Ўқувчилар ишлаб чиқариш субъектларининг иқтисодий ривожланиши билан танишадилар, Бу жараён уларни турли касбларни эгаллаш шартлари ва шароитлари билан таништиришга ёрдам беради. Меҳнат тарбияси ўқувчиларни меҳнатга психологик ва амалий жиҳатдан тайёрлашни назарда тутади. Зеро, мавжуд шароитда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шахс камолотига нисбатан жуда катта талабларни қўймоқда. Хусусан, меҳнатга муҳим ижтимоий бурч сифатида қараш, маълум фаолиятни бажаришда масъулиятни ҳис этиш, меҳнатга ва унинг натижаси, шунингдек, меҳнат жамоасига ҳурмат, меҳнат фаолиятини ташкил этишда ташаббускорлик, фаоллик кўрсатиш, ўз ақлий ва жисмоний қобилиятини тўлиқ намоён этишга бўлган ички эҳтиёж, меҳнатни илмий ташкил этиш йўлида амалий ҳаракатни олиб бориш шулар жумласидандир. Меҳнатга психологик жиҳатдан тайёр бўлиш эса тарбиявий ишлар тизимида амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири қуйидаги вазифаларни ҳал этишга ёрдам беради: - ўқувчилар томонидан меҳнатнинг ижтимоий аҳамияти, меҳнатни ташкил этиш ҳаётий зарурият эканлигининг англаб етилишига эришиш; - уларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга нисбатан рағбат уйғотиш; - ўқувчиларда меҳнат кўникма ва малакаларини шакллантириш ва ҳоказолар. Жамиятда кечаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, мулкка эгалик, хусусий мулкни яратиш йўлида қонун доирасида олиб борилаётган амалий фаолиятни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ижтимоий ҳаракатлар меҳнат тарбиясига янгича ёндашувни талаб этмоқда. Download 279 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling