163 Бошланғич синфларда бадиий матнларни ўқиб тушуниш Каримова Сарвинозхон Хайрилло қизи
Бадиий асар қуйидаги муҳим методик қоидалар асосида таҳлил қилинади
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
TA\'LIM FIDOYILARI-2022-Avgust 1-qism-163-168
Бадиий асар қуйидаги муҳим методик қоидалар асосида таҳлил қилинади:
1. Асар мазмунини таҳлил қилиш ва тўғри, тез, онгли, ифодали ўқиш малакасини шакллантириш бир жараёнда боради. 2. Асарнинг ғоявий-тематик асосларини унинг образлари, сюжет чизиғи, қурилиши ва тасвирий воситаларини тушунтириш ўқувчиларнинг шахс сифатида умумий камол топишига, боғланишли нутқнинг ўсишини таъминлайди. 1 Valijon Qodirov. Umumiy о‘rta ta’limning milliy о‘quv dasturi: ona tili fanini о‘qitish metodologiyasi (metodik qо‘llanma) 165 3. Ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибасига таяниш, асар мазмунини онгли идрок этишнинг асоси ва уни таҳлил қилишнинг зарурий шарти ҳисобланади. 4. Синфда ўқиш ўқувчиларнинг билиш фаолиятини активлаштириш ва атроф муҳит ҳақидаги билимларини кенгайтириш воситаси ҳисобланади. 2 Муваффақиятли ўқиш учун, биринчи навбатда, болаларда ахборотни идрок этиш қобилиятини тарбиялаш керак. Бунда идрок хусусиятларига эътибор қаратиш зарур. Матнни тушуниш ва яратиш қобилияти биринчи навбатда Она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсларида шаклланади. Бадиий матнни яхлит идрок этиш ва тушуниш, матнни таҳлил қилиш ва шарҳлаш қобилияти қуйидаги фаолиятга таянган ҳолда амалга ошиши мумкин: турли жанрдаги бадиий асарларни онгли, ижодий, ифодали ўқиш; қайта ҳикоя қилиш (батафсил, қисқача, шарҳ элементлари билан, ижодий топшириқ билан); саволларга жавоблар; ишни таҳлил қилиш ва шарҳлаш; режаларни тузиш; адабий қаҳрамоннинг тавсифи; маҳсулот ҳақида шарҳ ёзиш; иншо ёзиш. 3 Мактаб таълимининг асосий мақсади ўқувчи шахсини шакллантиришдан иборат бўлиб, уни бадиий адабиёт каби шахсга таъсир қилишнинг кучли воситаларисиз амалга ошириш мумкин эмас. Ўқиш замонавий жамиятда билим олишнинг универсал усули бўлиб, матнни тушуниш ўқувчи тажрибасига асосланган ҳолда унинг маъносини аниқлаш учун когнитив фаолиятдир. Бошланғич синф ўқувчиларида шаклланиши керак бўлган асосий кўникмалар қаторига матндаги образ-қаҳрамонларни кўра билиш, ўқилган асарларни маълум бир тур ва жанрга: ҳикоя,эртак, шеър, ўйин жанрига тегишли бўлиши керак. Бадиий асар таҳлили ҳам бадиий асар устида ишлаш босқичларининг энг муҳимларидан биридир. Таҳлилнинг мақсади, вазифаси, таркиби ва ўзига хос мазмуни мавжуд. Бироқ уларни ҳар доим бир хилда бўлади, деб тасаввур қилиш тўғри эмас. Ҳар бир ижодкор, ҳар бир асар билан боғлиқ ҳолда таҳлил ҳам ўзига хослик касб этади. Бадиий асарни «ўкиш, хусусан, уқиш ўзига хос ижоддир. Китобхон – бадиий матн унга хоҳ ёқсин - хоҳ ёқмаган бўлса-да - ҳис-ҳаяжонга берилади, у ҳақда ўйлай бошлайди.Китобхон ижодининг бу босқичида бадиий матн ё бадиий асар сифатида қабул қилинади, ё бадиийликка алоқаси йўқ матоҳ сифатида инкор этилади» 4 Ўқувчиларга матнни тушунишга ёрдам бериш учун қандай усуллардан фойдаланиш керак? Муаммони ўқувчининг муваффақиятли шаклланган шахсияти 2 Муродова Сурайё Олимовнанинг шахсий веб сайти. Бошланғич таълимни ривожлантириш 3 Зиёнет.уз 4 Тўхлиев Боқижон. Адабиёт ўқитиш методикаси 166 натижасига қандай айлантириш мумкин? Бадиий ўқиш дарсларида матн билан ишлашнинг асосий босқичлари, муаммолари, хусусиятлари ва усуллари ҳақида тўхталиб ўтиш зарур. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling