17-мавзу. Кондиционерлари, туузилиши ва ишлаш принципи
Download 22.42 Kb.
|
17 Конденсионер
17-мавзу. Кондиционерлари, туузилиши ва ишлаш принципи. Кондиционерлар хонадаги хаво температурасини 1°Сгача аниқлик билан автоматик ростлашни таъминлаши керак. Деразага ўрнатиладиган БК-1500 автоном уй-рўзғор кондиционери. Кондиционердан саҳни 25 м2гача булган тураржой, хизмат ҳоналари ва бошқа жойларда фойдаланилади. У хонадаги ҳавони совутади, белгиланган температурани автоматик сақлаб туради, ҳавони чангдан тозалайди, хонани шамоллатади, ҳаво намлигини камайтиради, ҳаво оқимининг ҳаракат тезлиги ва йуналишини ўзгартиради, ташқи муҳит билан ҳаво алмашишини таъминлайди. Кондиционернинг ҳамма деталлари металл асосга монтаж қилинган. Кондиционер металл деворча билан герметик изоляцияланган иккита: тащқи ва ички булмаларга булинади. Кондиционернинг уйиғига ўрнатилган ички булмаси хона нчкарисида, тащқи бўлмаси хонадан тащқарида жойлашади. Кондиционернинг асосий йиғиш бнрликларига қуйидагилар киради: совитиш агрегати, умумий электр двигателига эга булган вентиляторлар (ўқли ва марказдан қочирма), юргизиш-ҳимоялаш қурилмаси булган бошқариш пульти. Компрессор, конденсатор, қуритгич ва кенгайтиргич тащқи булмада, буғлатгич эса ички булинмада жойлашган. Совитиш агрегати системасига сурков мойи ва xладагент (хладон-22) тўлдирилган. Электр двигателлар юргизиб юборилганида совитиш агрегати қуйидагича ишлайди. Хладон буғларини компрессор 9 (36-расм, а) б) конденсатор 8 га ҳайдайди. Конденсаторга тушган бир уқли вентилятор 20 ҳайдаётган ташқи ҳаво олиб кетаётган иссиҳлик ҳисобига конденсацияланади. Шундан кейин суюқ хладон фильтр-қуритгич 11 орқали капилляр найчалар 12 буйлаб буглатгич 16 гатушади. Капилляр найча конденсатор билан буғлатгич орасида босимни пасайтиради, бунинг натижасида суюқ хладон бурлатгичга газсимон ҳолатда киради. Бунда хладон буглатгич деворчаларидаги иссиқликни ва марказдан қочирма вентилятор 17 хонадан cypиб олаётган ва буғлатгичга тегиб турган ҳаводаги иссиқликни узига олиб, кўп миқордаги иссиқликни ютади. Совитилган ҳаво оқими хонага бурилма папжара орқали киради. Хладагент бурларини буғлатгичдан кенгайтиргич орқали компрессор сўриб оладива цикл такрорланади.Ташқи булмада жойлашган икки хил тезликка эга булган электр двигатели билан ўқли вентилятор 20 билан конденсаторни ғилофнинг ёндеворчаларидаги тирқишлар орқали суриболинадиган ташқи ҳаво билан совитиш учун мулжалланган. Кондиционернинг ички булмасида ўрнатилган марказдан қочирма вентилятор хонадаги ҳавони манзарали панелнииг панжарали қисми, ҳаво фильтрни15 ва буғлатгич орқалн суриболиш, шунингдек, совитилган ва чангдаитозаланган ҳавони бурилма панжара Iорқали хонага ҳайдаш учун мўлжалланган. Вентиляторларнинг электр двигателлари компрессор ишга туширилганида юргизилади, бироқ у шамоллатиш режимида ҳам, совитиш системаси тухтатиб қуйилгаиида ҳам юргизиб қўйилиши мумкин. Юргизиш-ҳимоялаш қурилмаси бор бошгқариш пульти 2 кондицноиерни ишга тушириш, тухтатиш ва унинг ишини бошқариш, хонада керакли температурани ҳосил қилиш ва уни автоматик сақлабтуриш, шунингдек кондиционер элементларинн ута нагрузкадан сақлаш учун мулжалланган. Кондиционернинг электр схемаси 36-расм, в да курсатилган. • ,ПЭ электролитик юргизиб юбориш конденсатори компрессор М Книнг электр двигателини юргизиш учун мулжалланган; СРБ блокли иш конденсатори MB ва М К бир фазали электр двигателларининг ишлашинн таъминлаш учун, РН П юргизиб юбориш кучланишрелеси компрессор двигатели М К юргизилганидан кейин юргизибюбориш конденсатори СПЭ ни узиб 1қўйиш учун, ДРТ термостата(температура релесининг датчиги) кондиционерни автоматик бошқариш учун температура'30 дан 15°С гача ростланади), температура-ток релеси РТТ ўта нагрузкаларда компрессор М К нинг электр двигателини сақлаш учун RP резистори СПЭ электролитик юргизиш конденсатори узиб қуйилганидан кейин уни разрядлаш учунмулжалланган. Download 22.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling