1боб. Бўлажак физика ўқитувчиларининг физик тажриба бажариш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асоси


Download 220 Kb.
bet8/9
Sana29.03.2023
Hajmi220 Kb.
#1305320
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 боб1.4.гача

Миллий даража
Россиянинг жаҳон мухитига кириши, давлат, жамият ва шахс эҳтиёжларини бирлаштириш зарурати; энг муҳим технологик жараёнларнинг тез такомиллашуви, ҳаттоки тубдан ўзгариши физика ўқитиш мақсадларининг тўғриланишига олиб келди, ўқув жараёнини амалга оширишда ёндашувларни ўзгартириш ва янги усулларни танлаш зарурати туғилди.
Юқорида айтилганлар бизга миллий даражада физика ўқитиш жараёнининг аниқланмаган шароитларига таъсир этувчи бир – нечта омилларни белгилаш имконини берди.
1. Физика ўқитиш мақсадларининг ўзгариши.
Замонвий физика таълими мактаб ўқувчиларини тез ўзгарувчи атрофдаги (ижтимоий, табиий, қўлда яратилган) оламга мослаштиришга йўналтирилган. [66]. Шу муносабат билан таълимнинг умумий мақсадларида устувор йўналишлар ўзгариб бормоқда.
Ўқитувчи олдига қўйилган масалаларни ечиш учунфизик тажриба(тақдимотлар, лаборатория ишлари, ...) турларида ва уни амалга ошириш усулларида(репродуктив, тадқиқот, ва хаказо) устувор йўналишларни тўғри белгилаш керак. Таълим жараёни субъектларининг(ўқувчилар, ота – оналар, иш берувчиларнинг) мақсадлари турлича, ва умумий мақсадлардан фарқли, тез ўзгаришга мойил эканлигини таъкидлаш зарур.
Бундан ташқари шуни таъкидлаш керакки, мақсадлар ўқувчилар, уларнинг ота – оналари ва жамиятнинг талабларига доим мос келиши учун шу қадар универсал бўлиши мумкин эмас (А. П. Усольцев) [199, 200]. Демак, ўқув жараёнининг барча субъектларининг эхтиёжларини қониқтириш учунфизик тажрибатурлари ва уни қўллаш усулларини тўғри танлашни билиш керак.
2. Янги педагогик технологияларнинг ривожланиши.
Янги педагогик технологиялар физика ўқитиш методикасига таълим мақсадларининг ўзгаришида ва физикани ўрганишга ажратилган соатлар миқдорининг ўзгаришида зарур бўладиган маълум даражадаги эгилувчанликни ато этиши мумкин. Педагогик технологиялар ўқитиш жараёнига янги усулларни, хусусан ФИЗИК ТАЖРИБАни амалга ошириш усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини беради.
Ҳозирги вақтда физикани ўрганиш соатларининг қисқариши кузатилмоқда ва бу масалани ечиш вариантларидан бири С.Д.Варламов томонидан таклиф қилинган. У соатлар сонининг қисқариши муносабати билан қизиқарли тажриба ишлар орқали уй вазифалари ҳажмини оширишни таклиф қилади [31]. Яъни, агар соатлар қисқартирилса,физик тажрибатурларидан бири - уй тажриба иши - устувор вазифага айланиши мумкин. Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, ўқув жараёнидаги бир қарашда, физик тажриба билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай ташкилий ўзгаришлар унга кутилмаган тарзда таъсир қилиши мумкин.
3. Россия ҳудудлари ривожланишининг турлилиги.
Россия геосиёсий ва тарихий сабабларга кўра, турли минтақаларнинг миқёси ва нотекис ривожланиши туфайли одамлар ҳаётининг турли жабҳаларида жуда хилма-хилдир.
Ю.И.Калиновский бир вақтнинг ўзида рус мактабларида мавжуд бўлган учта цивилизация турини келтиради:
- анъанавий жамият (қишлоқ жойлари);
- саноат (саноат шаҳарлари);
- постиндустриал ахборот жамияти (йирик шаҳарлар, мегаполислар) [82].
Шу сабабли, турли минтақаларда физиканинг битта бўлими маҳаллий аҳоли менталитетининг минтақавий хусусиятларига, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари ва таълим муассасасининг моддий таъминотига, ишлаб чиқаришнинг устувор сохаларига ва бошқаларга боғлиқ бўлган ҳолда тажриба сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.
4. Мактаб физика хонасининг ўқув – техник мажмуасининг янгиланиши ФИЗИК ТАЖРИБАни амалга оширишга мухим таъсир кўрсатувчи омилдир.
Ускуналарни янгилаш масаласи Л. И. Анциферов, В. А. Буров, Б. М. Игошев, В. А. Извозчиков, Д. М. Комский, В. В. Лаптев, О. Г. Надеева, Т. Н. Шамало ва бошқаларнинг ишларида ўрганилган. [8, 9, 28, 69, 72, 100, 136,213].
Ўқув жараёнига рақамли ва автоматлаштирилган, шу билан бирга комплектли ускуналарнинг (масалан, лаборатория ишлари учун мавзулаштирилган комплектлар) киритилиши ҳисобига янгилаш тез содир бўлмоқда. Ушбу тамойиллар Ю. И. Дик, С. Е. Каменецкий, Г. Г. Никифо­ров, Ю. С. Песоцкий, А. М. Смирнов, С. В. Степанов ва бошқаларнинг ишида кўрсатилган. [50, 96, 189].
Янги ускуна янги тажрибаларни ва уларни ўқув жараёнига қўллаш усулларини ишлаб чиқиш имконини беради. Физика ўқитувчиларидан янги приборларни ўқитиш жараёнига жорий этиш ва уларни ишчи холатда ушлашга тайёрлик талаб этилади.
Шундай қилиб, миллий даражада бўлажак физика ўқитувчисининг ишида аниқланмаган шароитларга таъсир этувчи тўртта омилларни белгилаб олдик: физика ўқитиш мақсадларининг ўзгариши, педагогик технологияларнинг ривожлвниши, Россия худудларининг ривожланишининг бар хил эмаслиги, ўқув – техник мажмуасининг янгиланиши.
Мактаб даража
Мактаб даража шароитларнинг аниқланиаганлилигини белгиловчи учта омилни ажратдик

  1. Таълим муассасалари турларининг хилма – хиллиги

Умумий ўрта таълим берувчи таълим муассаларига хусусий ва давлат умумий таълим мактаблари, лицейлар, гимназиялар киради. Бундан ташқари, ўрта махсус мактаблар ёки қатор фанлар – физика, математика, чет тиллар ва бошқа фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган алохида синфлар мавжуд. Шунга кўра физика крси мазмуни тўлдирилиши мумкин, алохида мавзулар батафсилроқ ўрганилиши мумкин. Бунинг натижасидафизик тажрибамазмуни ва мураккаблик даражаси ўзгаради. Дастурда кўрсатилган мажбурий тажрибага қўшимча тажриба ўтказиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.
2. Ўқитиш шаклларининг турлилиги (кундузги, сиртқи, экстернат, уй таълими ёки маофавий таълим).
Ўқитиш шаклига боғлиқ ФИЗИК ТАЖРИБАни ўтказиш усуллари ва унинг турлари, уни ўтказишга ажратилган иш ва вақт миқдори ўзгаради:

  • экстернат шаклида ўқитишда тажрибани мавзулаштирилган циклларда – мавзунинг барча мажбурий тақдимотлари, сўнг лаборатория ишлари цикли, йил якунида физика практикум ишлари цикли ўтказилади;

  • уй таълимида уй тажриба ишлари ва компьютер тажрибаси сонларини кўпйтириш зарур.

Бундан ташқари, бугунги кнда долзарб бўлган турли ёшлилар таълими бор. 70% дан ошиқ россия мактаблари кам комплектли, XX асрнинг 80 –чи йилларидан бошлаб уларда турли ёшлилар таълими ғояси қўлланиб келмоқда [140]. Бундай мактабларда турли ёшлилар учун ўқув гурухларини яратиш, аввалам бор, молия воситаларни иқтисод қилиш билан боғлиқ. Бундай гурухларда ишлашда бир вақтда мураккаблик даражаси ва мазмуни турли бўлган тажрибани ўтказиш зарурати пайдо бўлади.
3. Таълим муассасаларининг моддий – техника базасидаги фарқ.
Майдондан ва режалаштиришдан бошлаб то жихозларгача физика хонасига қўйилган талаблар аниқ қайд этилганлигига қарамасдан (A. Е. Восканян, А. А. Покровский, А. В. Смирнов, С.В. Степанов) [34, 78, 188], иккита бир хил физика хонасини топиш мумкин эмас.
Шундай ўқув муассасалар борки уларда физика хонаси ёки умуман йўқ, ёки бошқа табиий фанлар блоки фанлари билан бирлаштирилган.
Шундай қилиб, ФИЗИК ТАЖРИБАни ташкил этиш ва ўтказиш жойлари турли бўлиши мумкин.
Ихтиёрий физика хонасининг асоси ўқув – техника мажмуасидан иборат. Совет даврида ушбу омилнинг аниқланмаганлиликга таъсири минимумга тушурилган, чунки таълим муассасаларига жихозлар тақдимот ва лаборатория жихозлари ягона комплектда (барчага бир хил) етказилган. Аммо бугунги кунда у мактабларда турли даражаларда сақланиб қолган.
Бугун таълим муассасаларга етказиб бериш унинг моддий базасига боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Физика хоналари учун жихозлар бир – нечта тижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Бу омилларнинг барчаси бўлажак ёш мутахассисларда физика ўитиш жараёни учун шароитлар турлича бўлишини кўрсатади.
Синф даражаси
Бу даражада шароитларнинг аниқланмаганлилигини белгиловчи икки омилни белгиладик.
1. Битта синфда ўқувчилар контенгентининг турлилиги.
Синфларни шаклантириш асосан ёшга мансублик бўйича амалга оширилади, шунинг учун битта синфда базавий тайёргарлик даражаси турли бўлган болалар ўқитилади.
Ўқувчиларни синф ичида табақалаштириш йўли билан шахсий қобилиятларини ҳисобга олиш зарурати ФИЗИК ТАЖРИБАни ўтказишда акс этади.
2. Синфларни тўлдиришда ўзгаришлар.
Фронтал лаборатория ишлари ва физика практикуми ишларини ўтказишда синфдаги болалар сони алохида ахамиятга эга. Тажриба турини ва унинг мазмунини танлаш шунга боғлиқ, чунки одамлар сони мавжд жихозлар сонига мослаштирилади.
Шахсий даража
Ўқувчиларнинг шахсий фазилатлари ва билиш эхтиёжлари фарқ қилиши мумкин, айрим холларда бир – биридан тубдан фарқ қилиши мумкин.
Ўқув жарарёнини ташкил этишга кўпроқ таъсир этувчи фарқларни кўрсатиб ўтамиз.

  1. Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятига мотивацияси даражаси, уларнинг билиш қизиқишларидаги фарқ.

Бу фарқлар ўқитувчидан ФИЗИК ТАЖРИБАнинг турли шакллари ва уни ўтказиш усулларини қўллашни талаб этади.

  1. Қобилиятлардаги фарқлар мураккаблик даражаси бўйича табақалаштирилган тажриба топшириқларида ҳисобга олиниши керак.

  2. Ўқувчиларга ота – оналари ёки бошқа оила аъзолари томонидан берилаётган ёрдамдаги фарқ ФИЗИК ТАЖРИБАнинг ташкилий шаклини танлашдаги аниқланмаганлиликни яратиши мумкин.

Юқорида айтилганлар физика ўқитувчиси ФИЗИК ТАЖРИБАни амалга ошириш шароитларининг аниланмаганлилик даражаси 15та юқорида келтирилган омилларга боғлиқ деб хулоса қилиш имконини беради. Улар шартли равишда физика ўитиш жараёнига киритадиган ўзгаришларнинг масштаблилигига боғлиқ даражалари бўйича ажратилиши мумкин: глобал, миллий, таълим муассасаси, синф ва бола шахси таъсири (3 жадвал)

Download 220 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling