1боб. Бўлажак физика ўқитувчиларининг физик тажриба бажариш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асоси


-жадвал. Инновацион фаолиятнинг муваффақияти учун субъектив шартлар ва уларга мос зарур шахсий сифатлар тавсифи


Download 220 Kb.
bet3/9
Sana29.03.2023
Hajmi220 Kb.
#1305320
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 боб1.4.гача

1-жадвал.
Инновацион фаолиятнинг муваффақияти учун субъектив шартлар ва уларга мос зарур шахсий сифатлар тавсифи.

Субъектив шартлар

Шахсий сифатлар

Инновацион фаолият мотивларининг шаклланганлилиги

Юқори ички мотивация

Умумқабул қилинган фикрлага риоя қилишда

намоён бўладиган конформизмнинг йўқлиги епринятым мнениям



Фикрлашнинг танқидийлиги

Қаршиликни бартараф этиш қобилияти

Мақсадга йўналтирилганлилик ва стрессга чидамлилик

Хавф-хатар олдида масъулиятни ўз зиммасига олиш

Интерналилик

Ақлий ва жисмоний зўриқишларга тайёрлик

Юқори самарадорлик, чидамлилик, меҳнатеварлик

Ижодий фаолият усулларини эгаллаш

Креативлик

Келтирилган шахсий фазилатларни шакллантириш учун эса инновацион ўқитиш ташкил этишлиши керак.


Инновацион ўқитиш - бу ўқувчиларни мавжуд маданият, ижтимоий муҳит, технологиядаги инновацион ўзгаришларга, бўлажак касбий фаолиятини ташкил этишга тайёрлашга қаратилган ўқув тарбия фаолият жараёни ва натижаси.
Ушбу ўқитиш мавжуд тажрибага асосланган ижодий изланиш билан боғлиқ бўлиб, инновацион таффакурни шакллантиришга йўналтирилган.
Шубҳасиз, физик тажриба ёрдамида ўқувчиларни ташкил этилган амалий фаолияти инновацион ўқитишни ташкил этиш ва ўқувчининг кейинги инновацион фаолияти учун зарур бўлган шахсий сифатларни шакллантириш имконини беради.
Ўқишга мотивацияси эса ўқувчиларни ҳайратлантирадиган ва қизиқтирадиган тажрибаларни ташкил этиш орқали шакллантирилади. Масалан, сув ости вулқонининг модели (суюқликдаги конвекция) ва ёруғлик қўлланмаси модели ўқувчиларни аввал бошиданоқ ўқувчиларни улар учун янги ҳодисага қизиқтириш, унинг амалий аҳамиятини, кейинги ҳаёти ва касбий фаолиятида қўлга ўзлаштирилган билимларни қўллаш зарурлигини кўрсатиш имконини беради.
Натижалари ўқувчиларнинг кундалик тасаввурларидан фарқли бўлган тажрибалардан фойдаланган ҳолда танқидий фикрлашни шакллантириш мумкин бўлади. Масалан, кўпчилик ўқувчилар ҳаётий тажрибасидан сувнинг 100 ° С га яқин ҳароратда қайнашини билишади. “Камайтирилган босим остида сувнинг қайнаши” тажрибасини кузатиш ўқувчиларни ўз билимларига танқидий муносабатда бўлишга ундайди.
Натижаларини бир қийматли талқин этиш бўлмаган тажрибалар ҳам танқидий фикрлашни шакллантириш учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Масалан, радиометр кўрсатгичларининг айланишидан фойдаланишда ўқитувчи ёруғлик босими билан хато тушунтириш мумкин. Чунки, бу ҳолда кўрсатгичлар томонга бурилиши ҳам мумкин.
Мақсадга йўналтирилганлилик ва стрессга чидамлилик- ўқувчиларнинг баъзи ҳолларда турли хил ташқи шароитларда муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин тажрибавий фаолиятининг ташкил этилишида шаклланади. Бундай ҳолда, барча босқичларни бошидан бошлаш керак.
Масалан, кристалларнинг ўсиши, суюқликларда диффузияни кузатиш, муз қиздирилишининг вақтга нисбатан ҳарорат графигини аниқлаш ва бошқа тажрибалар эҳтиётсизлик натижасида ҳамма нарсани бошдан бошлаш зарурияти юзага келади.
Гуруҳли таэжриба ишларини ташкил қилиш орқали шахсий интерналилик сифатни шакллантириш мумкин бўлади. Шу билан бирга, ҳар бир таълим олувчи ўз иш майдони учун жавобгардир: унинг муваффақиятсизлиги эса бутун гуруҳнинг вазифани бажара олмаслигига олиб келади.
Турли хил физик тажрибаларни бажаришда ўқувчиларда юқори самарадорлик, чидамлилик, меҳнатсеварлик каби сифатлар шаклланади.
Масалан, 7 синфда “Кичик жисмларнинг ўлчамларини аниқлаш” тажриба ишни бажаришда бир қатор предметлар билан пухта ишлашни талаб этади.
Ўқувчиларнинг креативлигини шакллантириш эса бажариш учун аниқ кўрсатма бўлмаган физик тажрибани ўтказиш жараёнида содир бўлади. Бу тажриба масалалари ёки қўлбола қурилмаларни ясаш бўлиши мумкин.
Масалан, ўқувчига трибушетнинг (қалъани қамал қилиш учун қадимий тош отиш мосламаси) ишлайдиган қичиртирилган моделини йиғиш, йиғувчи линзанинг фокус масофасини аниқлаш усулларининг максимал сонини таклиф этиш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Бугунги кунда физик тажриба имкониятлари сифатида қуйидагиларни қайд этиш мумкин:
-боланинг шахсини ривожлантириш учун катта салохиятга эга;

  • физика фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини шакллантиришга ёрдам беради;

  • илмий билиш усуллари билан танишиш имконини беради, шу билан илмий дунёқарашни шакллантиради

  • ўқувчиларни инновацион фаолиятга тайёрлайдиган ижодий фаоллик, сезги, зукколикни ривожлантиришга ёрдам беради;

  • физика курси мазмунини ўқувчиларнинг реал ҳаётий масалаларни ечишдаги амалий фаолияти билан максимал даражада яқинлашишига ёрдам беради.


Download 220 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling