1боб. Бўлажак физика ўқитувчиларининг физик тажриба бажариш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асоси
З. Ўқув физик тажрибаларни қўллаганда талабаларнинг бўлажак касбий фаолияти шартларининг ноаниқлилик омиллари
Download 220 Kb.
|
1 боб1.4.гача
1.З. Ўқув физик тажрибаларни қўллаганда талабаларнинг бўлажак касбий фаолияти шартларининг ноаниқлилик омиллари
Илгари олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, физика таълимининг замонавий мақсадларига эришиш учун ўқув жараёнида ФИЗИК ТАЖРИБАдан мақсадли фойдаланиш керак. Шу муносабат билан бўлажак физика ўқитувчиси ишлаши керак бўлган шароитларни ўрганиш, унинг дастлабки касбий мослашуви жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаш керак. Бу педагогика ОТМ талабаларини бўлажак касбий фаолиятга,физик тажрибаёрдамида жамият ва давлат томонидан қўйилган вазифаларни ҳал қилишга тайёрлайди. Индустриал жамиятдан постиндустриал жамиятга ўтиш атроф-муҳитнинг ўзгариш суръатининг ошиши, барча жараёнлар динамикасининг ошиши, ахборот оқимининг кўпкаррали ўсиши билан боғлиқ. Жамиятда бозор механизмлари тобора фаол ишламоқда, ролларнинг мобиллиги ошди, янги касблар пайдо бўлди, аввалги касбларни чегаралаш амалга оширилди, чунки уларга қўйиладиган талаблар ўзгарди - уларнинг баъзилари интеграциялашган, бошқалари, аксинча янада ихтисослашган ва ўзига хос бўлган. Бу ўзгаришларнинг барчаси ижодий, масъулиятли, стрессга чидамли, ҳаётнинг ҳар хил турларида конструктив ва малакали ҳаракатларни амалга оширишга қодир шахсни шакллантириш зарурлигини тақозо этади. Муваффақиятли касбий фаолият учун олий маълумот олиш ва у ерда тўхташнинг ўзи етарли эмаслиги аниқ бўлди - доимий равишда ўз билимларини тўлдириш ва янги кўникмаларга эга бўлиш зарурати бор. Ушбу ҳодисанинг натижаси - узлуксиз таълим концепциясининг долзарблиги ва эхтиёжмандлигидир. Бундай ҳолда, буюртмачи сифатида жамият ва ушбу буйруқнинг ижрочиси сифатида бутун педагогик тизим ўртасида узоқ вақт давомида алоқа ўрнатиш билан боғлиқ бўлган битта тубдан ҳал этилмайдиган муаммо пайдо бўлади. Бўлажак мутахассисни замонавий постиндустриал жамият шароитида тайёрлаш жараёнида, шу жумладанфизик тажрибасоҳасида сезиларли ўзгаришлар рўй беради. Тез суръатлар билан ривожланиб, ўқув жиҳозлари, техник ўқув воситалари ва дастурий таъминот ўзгариб бормоқда. Янги тажрибалар ишлаб чиқилмоқда, янги педагогик технологиялар пайдо бўлмоқда, ижтимоий буюртма ва таълимнинг устувор йўналишлари доимий равишда ўзгариб туради. Бўлажак мутахассисларни қатъий белгиланган аниқ вазиятларда ишлашга ўргатиш асоссиз бўлиб қолади, чунки кейинчалик шартлар ўзгаради ва жуда муҳим бўлиши мумкин. Ҳаёт ҳақиқатларидан орқада қолмаслик учун бўлажак физика ўқитувчиларини аниқ алгоритмик ҳаракатларга эмас, балки ноаниқлик шароитларда ишлашга тайёрлаш керак. “Аниқмаслик”, “аниқмас шартлар”, “аниқмас холатлар” тушунчаларининг мазмунини кўриб чиқамиз. С. И. Ожеговнинг луғатида аниқмаслик аниқланмаган, ўрнатилмаган, равшан бўлмаган нарса сифатида жуда қисқа қаралади [141]. Бизнинг назаримизда замонавий иқтисод луғатида тушунчанинг мазмуни батафсил ва аниқ келтирилган.[173]. Аниқмаслик дегенда фаолият олиб бориладиган шароитлар хақидаги маълумотнинг етишмаслиги, бу шароитларни олдиндан башорат қилиш даражаси жуда киччиклиги тушунилади. Демак, аниқмас шароитлар деганда касбий фаолиятнинг турли омиллар таъсири остида доим ўзгарадиган ва аниқ башорат қилинмайдиган шароитларини тушунамиз. Юқорида берилган таърифларга асосланган ҳолда аниқмаслик холатлари аниқлик даражаси паст омиллар таъсири остида юзага келади деб айтиш мумкин. Бошқача айтганда, улар тизимда кутилмаган (эхтимоллик характеристикаси йўқ ёки номаълум) ходисаларнинг мавжудлигидан келиб чиқади. Кутилмаганлилик - катта (мураккаб) тизимларнинг зарур ҳамроҳи бўлиб, тизим қанчалик мураккаб бўлса, унинг хатти-ҳаракати (ривожи)даги ноаниқлик омили шунчалик катта ахамиятга эга бўлади. Бундай вазиятларда аниқланмаган шароитлар яратилади. Агар иш шароиттлари аниқланган бўлса, у холда одатий холларда олдиндан маълум бўлган алгоритм бўйича ишлашимиз мумкин. Бундай холда ортиқча ақлий меҳнат талаб этилмайди. Аниқланмаган шароитларда, амаллар кетма – кетлиги номаълум бўлганда, диққатни жамлаш ва муаммони аниқлаш керак, уни ечиш учун мавжуд билим ва малакалардан қайсилари бизга талаб этлиши ва қайсиларини эгаллаш лозим эканлигини аниқлашимиз керак. “Аниқланмаган шароитлар” тушунчаси “янги шароитлар”тушунчасига синоним эмас, балки уни ўз ичига олади. Мутахасси тушиб қолган янги шароитлар унинг учун кутилмаган бўлиши шарт эмас. Бу шароитлар прогноз қилинган, ва шунинг учун кутилган бўлади, демак, мутахассиснинг кутилаётган муносабати изохланган ва олдиндан алгоритмлаштирилган бўлиши мумкин. “Аниқланмаган шароитлар” атамасини қўллаган ҳолда эътиборни шунга қаратамизки, бу шароитлар нафақат янги, балки суст прогноз қилинган бўлади. Шунинг учун ўқитувчини бўлажак муаммони ечиш учун аниқ алгоритм билан қуроллантириш имкони йўқ. Демак, аниқланмаган шароитда ишлаш яянги шароитларда ишлашга қараганда ўқитувчидан кўпроқ ижодкорлик, ностандар амалларни талаб этади. ФИЗИК ТАЖРИБА муаммоларини ва замонавий физика ўқитувчиларининг ишлаш шароитларини ўрганиш жараёнида уларнинг фаолиятининг шароитларининг аниқланмаганлигига таъсир этувчи омилларни аниқладик. Омиллар ўқувчиларгафизик тажрибани қўллаб физика ўқитиш жараёнига киритадиган ўзгаришлар даражаси бўйича таснифланди. Download 220 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling