1боб. Бўлажак физика ўқитувчиларининг физик тажриба бажариш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асоси
Download 220 Kb.
|
1 боб1.4.гача
Умуммаданий компетенция - бу инсоннинг маданият соҳасида ўзини йўналтира олиш қобилияти бўлиб, у дунёнинг илмий манзараси ҳақида тассавур, асосий илмий ютуқларни билиш, бадиий қадриятлар ҳақида тассавур ва бошқа шу каби билимлар таркибий қисмини ўз ичига олади.
В.И. Далнинг изоҳли луғатида таъкидланишига, бўлажак ўқитувчида умуммаданий компетенцияларни шакллантириш маданий қадриятларни тўлиқ ўзлаштириш ва уларга фаолиятнинг турли усуллари орқали ўқувчи шахсини жалб этиш нуқтаи назаридан таълим олувчи узликсиз ўз – ўзини ривожлантиришга йўналтиради [47]. Умумкасбий компетенциялар барча турдаги касблар мутахассислари ваколатлари ва вазифаларининг ўзгармас таркибини белгилайди ва компетенциянинг қуйидаги турларини ўз ичига олади: билиш; қадириятли - мўлжалли; коммуникатив; техник ва технологик; эстетик; жисмоний. Умумкасбий компетенцияларни шакллантириш талабаларга ўзининг бўлажак касбий фаолиятини нафақат ўқитувчи касби билан, балки айнан шу гурух компетенциялари муҳим бўлган қатор бошқа касблар билан боғлаш имконини беради. В.А.Адольф фикрига кўра педагогнинг касбий компетенциялари ўқув – тарбиявий жараёнини ташкил этишнинг вариативлиги, оптималлиги ва самаралилигини таъминловчи билимлар, кўникмалар, хусусиятлар ва шахсий сифатлар мажмуасидан иборат бўлган мураккаб таълим [3]. Бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенцияларни шакллантириш жараёни касбий таълимнинг биринчи навбатдаги масасласидир, унинг асосида қолган масалалар хам ечилади. Касбий компетенция – мутахасиснинг ўз касбий вазифаларини одатий вазиятда ҳам, экстремал вазиятда хам сифатли ва хатосиз бажариш, янгиликларни мувафақиятли ўзлаштириш ва ўзгарувчан шароитларга тез мослашиш қобилияти. Физик тажрибани ўтказишда бўлажак ўқитувчиларда таянч компетенцияларини шакллантиришга бир – нечта мисол келтирамиз. Умуммаданий компетенцияларни шакллантириш: фикрлаш маданиятини эгаллаш; бўлажак физика ўқитувчиси тажриба давомида ёки унинг натижалари бўйича умумлаштиришда ёки тахлил қилган холатдарда ахборотни қабул қилиш ва қайта ишлаш қобилияти шаклланади; тадқиқот мақсади белгилаб ва унинг боришини аниқлаган холда тажриба ёки ўқувчиларнинг тажриба фаолиятини режалаштиради; ахборотни қайта ишлашнинг математик усулларини қўллаш усуллари, назарий ва тажриба тадқиқоти бевосита физик тажриба билан боғлиқ; оғзаки ва ёзма нутқни мантиқий тўғри, асосли ва равон шакллантириш тажриба натижаларини тушунтиришда ва хулоса чиқаришда, тажриба вазифаларини таърифлашда шаклланади; ўз фаолиятида меъёрий ва хуқуқий хужжатларни қўллаш кўникмаси бўлажак физика ўқитувчиси томонидан физик тажриба мазмунини аниқлашда шакллананди, у олий таълим ДТС лари ва ўқув режаларни қўллашни ўрганади; меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича амалдаги қойидалар ва кўрсатмаларнинг бажарилишини таъминлашни ўрганади. Умумкасбий компетенцияларнинг шакллантирилиши ҳам физик тажрибани ўзлаштиришда амалга оширилади: - ижтимоий ва касбий масалаларни ечишда гуманитар фанлар бўйича тизимлаштирилган назарий ва амалий билимларни қўллаш қобилияти педагогика ва психология бўйича билимлар физик тажрибани ўқувчининг ёш ва шахсий хусусиятларига мос равишда ўтказиш турлари ва усулларини тўғри танлаш имконини берганда шаклланади; - касбий ва ижтимоий ахамиятга эга мазмунли матнларни тайёрлаш ва тахрирлаш қобилияти тажриба ишларига кўрсатмаларни тайёрлашда шаклланади; - ўзининг бўлажак касби ва унга мотивациянинг ижтимоий ахамиятини англашга, ўз касбий фаолияти натижаларига масъулиятни ўз бўйнига олиш қобилиятини шакллантиришга ўқув жараёнида физик тажрибанинг ахамиятини, уни сифатли қўллаш заруратини тушуниш, уни барча талабларга мувофиқ ўтказиш малакаси, доимий ўз фаолиятини тахлил қилиш, бахолаш ва тўғирлашлар ёрдам беради. Физик тажриба бўлажак педагогнинг касбий компетенцияларини шакллантириш учун энг катта ахамиятга эга, чунки улар физика курсининг предметли мазмуни билан кўпроқ боғлиқ, демак, талабалар уларни эгаллашга кўпроқ мотивацияга эга. Ўқув дастурини амалга ошириш қобилияти физик тажрибани режалаштириш жараёнида ривожланади, чунки физик тажрибани амалга ошириш физика бўйича ўқув дастурининг мажбурий қисмларидан биридир. Ўқув - тарбиявий жараённинг сифатини таъминлаш учун замонавий усуллар, педагогик ва ахборот технологияларини қўллашга тайёрлик ўқувчиларнинг физик тажрибаси давомида шаклланади, чунки уни ташкил этишда ўйин, лойиха технологиялари, муаммоли ва дастурли ўқитиш ва бошқалар талаб қилинади. Ижтимоийлаштириш жараёнларини педагогик қўллаб-қувватлаш, талабаларнинг ютуқларини ташхис қилишнинг замонавий усулларини қўллаш қобилияти, талабаларнинг ҳамкорлигини ташкил қилиш қобилияти талабаларни фронтал, гуруҳ, жамоа каби турли коммуникация шаклларидаги лаборатория ишларини ташкил этишга ўргатишда шаклланади. Талаба нафақат алохида ўқувчилар, балки кичик гуруҳлар билан ҳам ишлашни ўрганади. Ўқув - тарбиявий жараёнда ва дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлашга тайёрлик физик тажрибани ўтказишнинг зарурий шартларидан биридир, чунки ўқитувчининг вазифаси мактаб ўқувчилари учун хавфсиз шароитларни таъминлаш, тажрибани ўтказиш учун кўрсатмалар бериш ва бошқалар. Юқорида айтилганларнинг барчаси физик тажрибани қўллашда компетенцияни шакллантириш нафақат физика ўқитувчисини тайёрлашнинг тор доирадаги предметли мақсадларига эришишга, балки унинг асосий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган деган хулосага келишимизга имкон беради. Шундан келиб чиқиб, шуни таъкидлашимиз мумкин: бўлажак физика ўқитувчисини ўз касбий вазифаларини бажаришга тайёрлаш учун физика ўқитиш назарияси ва методологиясини ўзлаштириш мақсадларидан бирини "Физик тажрибани қўллаш соҳасида компетенцияни шакллантириш” деб таърифлаш керак. Download 220 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling