1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


MUHANDISLIK GRAFIKASINI О‘QITISH METODIKASI FANINING MAQSAD VA VAZIFALARI


Download 1.65 Mb.
bet2/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

MUHANDISLIK GRAFIKASINI О‘QITISH METODIKASI FANINING MAQSAD VA VAZIFALARI
TAYANCH SO ‘ZLAR:
Metodika, metodik vositalar, xususiy metodika, ilmiy-tadqiqot bosqichlari, ilmiy-tadqiqot metodlari, pedagogik tadqiqot, tadqiqot metodlari
Oldin metodika so'zining ma’nosini va uning ahamiyatini aniqlab olamiz.
Metodika” so'zi qadimgi grekcha «metodos» so'zidan olingan bo'lib «tadqiqot yo‘li», «bilish usuli» ma’nolarini bildiradi.




Uslub, vosita yoki harakatni amalga oshirish yo'liga metod deyiladi.
Biror ishni bajarish usullari va metodlari yig'indisiga metodika deyiladi. Shu bilan birgalikda metodika pedagogikaning aniq bir o‘quv fanini, jumladan chizmachilikni ham o‘qitish qonuniyatlarini o‘rganadigan bolimi hisoblanadi.
Muliandislik grajikasini o‘qitish metodikasi fani ta’lim va tarbiyaning umumiy maqsadlaridan kelib chiqqan holda umumta’lim maktablari va kasb-hunar kollejlarida chizmachilik (muhandislik grafikasi) fanini o'rganishdan maqsad, fanning mazmuni va o'quvchilar grafik ishlami bajarishdagi eng qulay ish uslublarini hamda o‘quv jarayonini samarali tashkil qilishning shakl va vositalarini o'rganadigan fan hisoblanadi.
Muhandislik grafikasini o'qitish metodikasi oldida pedagogika fani tarmogi sifatida quyidagi vazifalar turadi:
1.Umumta'lim maktablarida chizmachilik o'qitishning aniq maqsadlarini va uning fan sifatida bilim berish hamda tarbiyaviy ahamiyatlarini aniqlash;
2. O'qitishning mazmuni va strukturasini aniqlash;
3. Ўқувчиларнинг мустаҳкам билим, кўникма ва малакаларини таъминловчи ўқитишнинг энг қулай услуб, восита ва шаклларини ишлаб чиқиш.
4. Ўқувчиларнинг билим олиш жараёнини татбиқ қилиш.
Мухандислик графикасини ўқитиш методикасида курснинг асосий бўлим ва мавзуларини ўрганишнинг самарали усуллари, чизмаларни ўқиш ва бажариш кўникмаларини шакллантириш методикаси, график масалаларнинг роли ва улардан ўқитишда фойдаланиш услублари кабилар ўрганилади.
Мухандислик графикасини ўқитиш методикаси чизмачилик курсининг назарий масалаларини ўрганади. Бунда: чизмачилик курсини мактабда ўқитишнинг мақсад ва вазифалари; ўқитишнинг ташкилий шакл ва методларини ишлаб чиқиш; ўқитишнинг методик воситалари (ўқув-кўргазмали қуроллар ва жиҳозлар)ни танлаш, ишлаб чиқиш ва тадқиқот қилиш; чизмачиликнинг бошқа фанлар билан алоқаларини (математика, меҳнат) ҳамда курс мазмунини очиб берувчи тушунчаларни аниқлаш.
Хусусий методикада дастур мавзуларини ўрганиш кетма-кетлиги тушунчаларини шакллантириш усуллари; кўргазмали қуроллардан фойдаланиш бўйича тавсиялар; график ҳамда амалий ишларнинг мазмунлари ва ҳоказолар ўрганилади.
Чизмачилик фанининг асосий вазифаси ахборотларни график кўринишда тасвирлашдан иборат. Графика инсонларнинг визиал маданияти саводхонлиги сифатида қаралиб, бугунги кунда техника, технология, таьлим, тиббиёт, саноат, лойихалаш ва дизайн каби инсон фаолиятининг деярли хамма сохалари амалиётида кенг қўлланилади. Нисбатан кичкина хажмдаги график тасвирлар (чизмалар)нинг жуда катта хажмдаги ахборотларни узатиш имконияти мавжудлигини ва бу ахборотларда тасвирланаётган объект хақидаги хамма маьлумотларнинг тўлиқ ёритилишини эьтиборга олсак, графикани инсонларнинг касбий хамда кундалик турмушдаги мулоқотларида энг содда ва табиий воситалардан бири деб қарашимиз мумкин.
Умумтаьлим мактабларидаги чизмачиликнинг ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини, кўз билан чамалаш, кўриш хотираси, топқирлик ва ижодкорлик қобилятларини ривожлантиришдаги ахамияти жуда катта.
Касб-хунар коллежларида графика (чизмачилик) фанларининг мазмуни ва таьлим жараёнининг ташкил қилиниши хар бир мутахассисликнинг малакавий тавсифномасига асосланган холда белгиланади. Касб-хунар коллежларида мутахассислар тайёрлаш классификаторига асосан бугунги кунда республикамизда 270 дан ортиқ йўналиш бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. Коллежларда графика ўқитишда замонавий ишлаб чиқариш ходимнинг янги технологик маданиятни эгаллаганлиги, ишлаб чиқариш моддий-техника базасининг узлуксиз янгиланиб туришига, унинг ташкил қилинишдаги ўзгаришларга хамда бозор механизмларининг жорий қилинишига касбий ва психологик тайёрланганлигини хам хисобга олиш зарур бўлади.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling