1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Download 1.65 Mb.
bet56/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Педагогик техника – ўқитувчига алохида ўқувчи ва бутун ўқувчилар жамоасига ўзи танлаган педагогик таьсир услубларини самарали қўллаши учун зарур билим, малака ва кўникмалар комплексидир.
Педагогик техникани эгаллаганлик ўқитувчи махоратининг таркибий қисми бўлиб, педагогик ва психологиядан алохида амалий тайёргарлик бўйича махсус билимларни талаб қилади.
Ўқитувчининг ўқувчиларга бевосита таьсир кўрсатиш услубларининг асосий қисми уларнинг ўзаро мулоқотида амалга оширилади. Ўқитувчи ўқувчиларга нисбатан хотиржам ва бетараф бўла олмайди. У уларнинг ўқишидаги яхши ютуқларидан қувонади, камчиликларига куюнади. Унинг кечинмалари ўқувчилар томонидан ўзларининг харакатларига берилган энг хаққоний бахо деб қабул қилинади. Ўқитувчининг ўқувчиларга қарата айтилган хар қандай талаби маьлум таьсирчанлик бўёғига эга бўлади.
Ўқитувчининг мурожаати илтимос хам, мухокама хам, маьқуллаш хам ёки буюруқ хам бўлиши мумкин. Уларда ифодаланган туйғулар ўқитувчи томонидан яққол ва ишонарли ифодаланиши керак, фақат шундагина педагогик таьсир самарали бўлади. Бу маьнода ўқитувчининг педагогик махорати маьлум даражада актёр махоратига ўхшаб кетади. Чунки хар иккаласини олдида хам ўз хис-туйғуларини иложи борича маьноли ва хис-хаяжон билан ифодалаш вазифасини туради.
Ўқитувчи томонидан ўз хис-туйғуларини ўқувчи олдида намойиш этиш педагогик жихатдан хамма вақт асосланган бўлиши керак. Уста педагог ўқувчиларга алоқаси бўлмаган туйғуларини зарур пайтда яшира билади ва шунинг билан бир вақтда уларнинг ишларининг бахосига алоқадор туйғуларини бўрттира олади. Худди шунинг учун хам ўқитувчига сўз, юз ифодаси, имо ишоралар ёрдамида ўз талаби, иродаси ва ўқувчиларга муносабатини маьноли намойиш қилиш қобилияти керак бўлади.
Ўқув материалини баён қилишда тўғри танланган, балки бироз баланд оханг, таькидлашга ўхшаш харакат ўқувчилар диққатини тушунтирилаётган асосий ғоя мазмунига қаратишига хизмат қилади. Педагогик техника учун нутқ маданиятини эгаллаганлик, жумладан диксия (нутқда сўзларни аниқ талаффуз қилиш), интонатсия (сўзлаётган кишининг қандайдур туйғуларини акс эттирувчи талаффуз услуби), орфоепия (адабий талаффуз қоидаси) мухим ахамиятга эга. Оғзаки нутқ махоратини такомиллаштириш фақатгина ўқитувчи иш хусусиятига кўра кўп гапириш учунгина эмас, балки маьноли сўз педагогик таьсир услубларини, айниқса талаб ва ишонтириш кабиларни самарали қўллашга кўмаклашганлиги учун хам зарур.
Шу ерда яна бир холатга алохида тўхталиб ўтмоқчимиз. Хозиргача кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ ахвол натижасида умум. таьлим мактабларида баьзан чизмачилик дарсларини мутахассис ўқитувчилар эмас, балки тасодифий кишилар, масалан, ўриндошлик бўйича ишлаётган жисмоний тарбия, тарих каби фан ўқитувчилари, ёки яхши холларда техник, инженерлик таркиби вакиллари ўқитмоқдалар.
Агар бу тоифа “вакил” лари “чизмачилик бу бекорчи, зарур бўлмаган фан, бир амаллаб ўқувчиларни чизиқ чизишга ўргатамиз” десалар, қаттиқ янглишадилар. Тасвирий воситалар орасида чизмачилик кўпроқ техникага яқин. Шунинг учун ижтимоий ва техник масалаларидан узоқ бўлган аниқ фанлар ўқитувчилари чизмачилик фанини обрўсизлантирадилар. Бундай холда хеч қандай политехник таьлим тўғрисида сўз хам бўлиши мумкин эмас.
Иккинчи соха “вакил”лар бунга қарама-қарши йўналишида “касалланган” бўлиб, улар қаршисида техника сохасида билимдон аудитория ўтирибди деб хисоблаб, чизмачиликнинг гуманитар томонларини эьтибордан четда қолдириб кетадилар.
Чизмачилик ўқитувчисининг касбий фаолият хусусиятларини хисобга олиб, у эгаллаш зарур бўлган билим, кўникма ва малакалари хамда шахсий хусусияталарни қуйида жадвал кўринишида келтирамиз.
Чизмачилик ўқитувчиси умумтаьлим мактабларидаги чизмачилик курси билан бир қаторда касб-хунар коллежларидаги графика фанларидан ўқув машғулотларини хам олиб бориши режалаштирилган. бу фанлар мутахассислик йўналишига мос холда ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Касб-хунар коллежларидаги графика фанлари сиклига кирувчи фанларга мисол сифатида дизайн, қурилиш чизмачилиги, бадиий лойихалаш, топография чизмачилиги, амалий графика (реклама ва саноат графикаси), босма нашрларни безаш, плакат, компютер графикаси, интерер ва жихозлар архитектураси каби график йўналишидаги фанлар мажмуини кўрсатиш мумкин.
Шунингдек, чизмачилик ва тасвирий саньат ўқитувчисининг базавий маьлумотни эьтиборга олсак, касб-хунар коллежларидаги рассом-дизайнер, саноат дизайн бўйича рассом, саноат жихоздари ва транспорт воситалари рассоми, маданий ва маиший ахамиятга эга буюмлар рассоми, нақш бўйича рассом, декоратив амалий саньат сохалари бўйича рассом каби кўплаб ихтисосликлардаги мутаххасислик фанларидан машғулотларни хам олиб боришлари мумкинлигини таькидлаб ўтишимиз зарур.
Бу йўналишларнинг кўпчилиги бўйича талаблар олий ўқув юртидаги таьлим даврида билим, кўникма ва млакаларга эга бўладиган бўлсалар, айрим янги замонавий йўналишдаги фанларни малака ошириш ва мустақил ўрганиш орқали ўзлаштириш мумкин. Бу холда ўқитувчида ўз устида мустақил ишлаш, ўқув ва илмий-методик адабиётлардан самарали фойдалана олиш малакалрнинг қандай ривожланганлиги хал қилувчи ахамиятга эга бўлади.
Чизмачилик ва тасвирий саньат ўқитувчиси махсус билим, кўникма ва малакалар билан бир қаторда ўзида қуйидаги жадвал келтирилган шахсий сифатларни хам тарбиялаб (ривожлантириб) бориши керак.
Таьлим жараёнда ўқитувчининг шахсий наьмуна кўрсатиш ъхал қилувчи ахамиятга эгалигини эсда сақлаш керак. Чизмачилик ўқитувчиси фақатгина билимдон бўлиб қолмасдан, амалий график малакаларни пухта эгаллаган уста чизмакаш, рассом хам бўлиши керак.
Чизмачилик ўқитувчисига касбий фаолият давомида доимий равишда чизма (эскиз) ёки махсулотлар расмини солишга тўғри келади. Чизмачилик ўқитувчисига бу малакалар унинг кўргазма, саёхат ва бошқа жойларда кўрган қизиқарли (оригинал) нарсаларни қоғозда (эслаб қолиш) қайд қилиб бориши учун зарур бўлади. Вақт ўтиши билан шу усулда йиғилган “чизма – ғоялар банки” унинг ишида ва ўқувчиларнинг ўқишларида ижодий ёндашишларига туртки бўлиши мумкин.
Чизмачилик ўқитувчиси мактаб чизмачилиги курсидаги хамма мавзуларни чуқур ва пухъта ўзлаштирилган бўлиши билан бир қаторда умумтаьлим мактаблари дастурида кўзда тутилмаган мавзулар бўйича хам юқори илмий-методик савияда дарс ўтиш малакасини эгаллаши зарур, буларга касб-хунар коллежларидаги графика йўналишидаги мутахассислик фанлари киради.
Шунингдек, у энг кўп тарқалган оддий ўлчов асбобларини билиш ва улардан фойдалана олиш малакасини эгаллаган бўлиши керак. Оддий ўлчов асбобларига металл чизғич, кронциркул, нутрометр, микрометр, штангенциркул, шаблон (радиусли, резбали)лар киради. Чизмачилик ва графика фанларини ўқитиш жараёнида, хар бир дарсда ўқитувчининг чизмалар ва асосий графика тушунчалар билан иш кўришига тўғри келади. Шунинг учун ўқитувчида графиканинг асосий тушунчаларини фақатгина ўзи пухта билишидан ташқари, унинг ўқувчилари хам “графика тили ”га тушунишлари ва билишларига ишонч бўлиши керак.
Ўқитувчининг чизмачилик курсининг энг мураккаброқ мавзулари бўйича ўқувчилар йўл қўядиган типик хатоларни яхши билиши ўзи учун хам, ўқувчилар учун хам дарс жараёнини сезиларли равишда осонлаштиради. Агар ўқитувчи ўқувчилар йўл қўядиган типик хатоларни олдиндан билса, у хамиша хам ўқувчилар тезроқ ва кам йўқотишлар (вақт ва сарфланадиган мехнат) билан мураккаб мавзуларни осон ўзлаштиришларига имкон берувчи методик усулларни топа олади.
Хар қандай фан жумладан чизмачилик ўқитувчисининг хам атама (термин)ларни балиши унинг касбий маданиятини кўрсатувчи асосий белгилардан саналади. Атамалар бутун ўқиш жараёнида хамма фанлар учун хам бир хил бўлиши зарур.
Баьзан ёш (айрим холларда тажрибали) ўқитувчилар нутқида типик атамаларни қўллашда учрайдиган камчилик ва хатолар хақида тўхталамиз.

  1. Кўпинча кўринишнинг бир қисми билан қирқимнинг бир қисми бирлаштирилган асосий тасвирларни хам асосий кўриниш деб нотўғри номлайдилар; “устдан (чапдан ва х) кўринишида қирқим бажаринг” эмас, “горизонтал (профил ва х) қирқим бажаринг” дейиш керак.

  2. Стандарт томонидан белгиланган қоғоз формати вароғини хозир хам 11-формат, 12-формат каби номлаш холлари учрайди. Умумтаьлим мактабларида кўпинча А4 ва А3 форматлардан фойдаланилади. Чизмачилик асбоби бурчакларини “учбурчак чизғич” деб аталиши хам нотўғри.

  3. Қалам, туш билан (қаламда, туш эмас)юргизиш; тўғри чизиқ кесмани давом қилдириш (тўғри чизиқни эмас – чунки тўғри чизиқ чексиздир); циркул нинасини нуқтага ўрнатиш (циркулни нуқтага қўйиш эмас); олтибурчак, учбурчакли призма (олтиқли, учёқли эмас) деб айтиш керак. Шу билан биргаликда ўқитувчилар стадартларда истисно сақланиб қолган айрим атамалар (масалан, “олтиёқли гайка” ва х) мавжудлигини хам билишлари керак.

  4. Айлана (чизиқ) ва доира (ички қисми “тўлғазилган” айлана); сфера (сирт) ва шар (жисм); коник сирт (чексиз)ва конус (жисм) ва х; шартли тасвир ва шартли белгилар каби атамаларни ўз ўрнида саводли қўллаши керак.

  5. Графика бўйича материаллар (мавзу)ни баён қилишда – “бизнинг” қирра (қирра чизмада тасвирланган призмага тегишли); “бизнинг” чизиқ (тасвирланган чизиқ проексион боғланишни кўрсатади); “бизнинг (бу)” жисмимиз (масалан, берилган шар ёки силиндр) каби, шунингдек “нуқтача”, “деталча”, “болтача”, “винтча” каби эркалаш атамаларини ишлатиш ярамайди.

Ўқитувчининг саводли нутқи, атамаларни тўғри ишлатилиши унинг маданий савиясини кўрсатиб, таьлимни инсонпарварлаштиришга хизмат қилади.
Саволлар:

  1. Ўқитувчи зиммасига қандай вазифалар юкланган?

  2. Педагогик психология нималарни ўргатади?

  3. Ўқитувчи психологияси қандай бўлиши керак?

  4. Ўқитувчи обрўси деганда нимани тушунасиз ва унинг ахамияти қандай?

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling