1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Download 1.65 Mb.
bet55/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

ЎҚИТУВЧИ ОБРЎСИ - умум тан олинган ахамияти, ўқитувчининг таьсири ва умумий хурмати, унга ишониб муомила қилиш. Ўқитувчи обрўсининг педагогик ахамияти у шахснинг таьлим жараёнидаги ўрни билан белгиланади. Ўқитувчининг фанини аьло даражада билиши, юқори педагогик махорати ўқитувчи обрўсининг зарурий асослари хисобланади. Ўқувчининг бу сифатларини ўқувчилар жуда сезгирлик билан англаб оладилар, уларда хар бир ўқитувчининг афзаллик ва камчилик томонлари тўғрисида ўз тасаввурлари шаклланади. Ўқитувчининг хар бир сўзи, харакати, ташқи кўриниши кабиларни ўқувчилар ўзларининг юқори талаблари бўйича бахолайдилар.
Хаттоки дарсга арзимаган кечикиш, назорат ишини белгилаган кунда ўтмаслик кабилар хам ўқитувчи обрўсига таьсир кўрсатиши мумкин.
Ўқитувчи обрўсининг кучи унинг шахсий инсоний сифатлари: болаларга мухаббати, иродаси, куйинчаклиги, ишонч билан қараши кабиларга хам кўп жихатдан боғлиқ.
Педагогик маҳорат- болаларни севувчи ва ўз қизиқиши бўйича ҳар бир ўқитувчи эгаллаши мумкин бўлган юқори ва доимо такомиллашиб борувчи таълим ва тарбия санъатидир. Ўз ишининг устаси бўлган педагог бу – юқори маданиятли мутахассис, фанни чуқур биладиган, болалар психологияси муаммоларини амалий таҳлил қила оладиган, ўқитиш ва тарбия методикаларини мукаммал эгаллаган шахсдир.
Таълим жараёнидаги индивидуал-психологик фарқларни ўрганишда уста педагог бўлишга интилишнинг сабаблари билан биргаликда у ёки бу ўқувчига мос ақлий фаолият даражасини ҳам ҳисобга олади.
Педагогик одоб- педагог томонидан фаолиятнинг турли соҳаларида муомила принципларига амал қилишни, тарбия тизимида ўқувчилар билан тўғри йўл топа билиши. Педагогик одобга эга бўлиш хушмуомилалик, ўзини бошқара билиш, хотиржам, нозиктаъблик ва меҳрибонлик. Буларнинг барчаси ўқувчиларнинг хатолари ва бошқаларнинг фикрларини сабр-тоқат билан қабул қилишга хизмат қилади. Бошқаларнинг фикрини агар унга шахсан қўшилиши мумкин бўлмаса ҳам, ҳурмат қилиш бу педагогик одобнинг характерли намунасидир. Ўқитувчи билан суҳбат оҳанги муомиланинг зарурий омили ҳисобланади. У бир текис ва табиий бўлиб, камситишларсиз, жонга тегадиган бўлмаслиги ёки аксинча ўйин шаклига ўтиб кетмаслиги керак.
Ўз фикрини мантиқий асослай билиш, кўп гапириб ортиқча сафсатабозлик қилиш ва ўқувчиларнинг хатоларини қизиққонлик ва ортиқча ҳис-ҳаяжон билан танқид қилмаслик керак. Савол мазмунини тушунтириб бўлиб тўхташ ва ушбу муҳокамаларни тугатиш керак. Бу ҳолда суҳбат мазмунли бўлиб ўқитувчи ва ўқувчи бир-бирига нисбатан хайрихохлик муносабатларини сақлаб қоладилар.
Тинглай билиш ҳам гапириш қобилияти каби аҳамиятга эга. Агар бошқалар сизни эшитишларини истасангиз, ўзингиз бошқаларни эшита билинг, ёки ҳеч бўлмаганда ўзингизни эшитаётгандек кўрсата олишингиз керак.
Ўқувчи гапираётганда уни ўқитувчи томонидан гапиришдан тўхтатиш, хох у хатосини тузатиш учун бўлсин, хох у изаётган бўлиб туюлган сўзни айтиб юбориш учун бўлсин у ўқувчига нисбатан хурматсизлик хисобланади.
Айрим ўқитувчилар ўқувчилар билан сухбат пайтида, баьзан эса мавзуни тушунтириш пайтида хазллашишга йўл қўядилар. Хозиржавоблик ўқитувчининг яхши хусусияти, айниқса хазил иш бўйича ва ўз вақтида айтилса. Лекин хазил шу ердаги ўқувчиларнинг хеч бирини камситмайдиган шаклда бўлсагина ўринлидир. Хамма хам хазилни бировни устидан кулгандан (шу жумладан ўсмирлар хам) фарқлай билишини эсда сақлаш керак. Бундай оқибатни ўйламаслик ўқитувчига жуда ёмон хизмат қилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling