1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Download 1.65 Mb.
bet54/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Шахс омилибу ўқитувчи эгаллаши керак бўлган ахлоқий психологик сифатлардир. Немис шоири ва мутафаккир Иоган Волфганг Гёте “Биз кимдан таьлим олаётган бўлсак уни хақли равишда ўқитувчимиз деб атаймиз. Лекин бизга таьлим бераётган хамма хам бу номга лойиқ эмас” деган эди. Фақатгина дарс материалини билиш ва уни эгаллаганлик даражаси ўқитувчининг ахамиятини белгиламайди. Дарс жараёнида ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида юзага келадиган психологик муаммоларни тахлил натижалари бўйича ўқитувчи шахси омили кўпинча ўқувчиларга, шунингдек ўқитувчининг ишига хам умуман салбий таьсир кўрсатиши аниқланган.
Педагогоик психологиясида салбий таьсирлар аллақачон ўрганилиб, ўқитувчи ўқувчиларни тарбиялаш ва уларга таьлим беришда эгаллаши зарур бўлган ижобий психологик тавсифлар ишлаб чиқилган. Педагогик психология таьлим психологиясига бўлинади. Биринчи холда билим, кўникма ва малакаларини эгаллаш қонуниятлари ўрганилса, иккинчисида ўқувчи шахсининг фаол ва аниқ мақсади шакллантириш қонуниятлари ўрганилади.
Педагогик психологиянинг алохида ва жуда мухим бўлимини ўқитувчи психологияси масалалари: педагогик фаолиятида лаёқатлилик тавсифлари, ўқувчилар билан ўзаро муомиласи, ўқитувчининг индивидуал иш услуби кабилар ташкил қилади. Ўқув фаолиятини рағбатлантириш қобиляти, илмий дунёқарашни шакллантириш, билимларни дунёқарашга айлантириш ва бошқалар хам шу бўлимга тегишлидир.
Ўқитувчининг шахсий қиёфаси, унинг хайрихохлиги, топқирлиги, одоби ва бошқа субьектив таьлим саньатининг реал ва амалий таьсирларидан саналади. Ўқитувчининг шахсий сезгирлигига хам кўп нарсалар боғлиқ. Яьни, бевосита сезгиларига асосланган холда ахволни ва вазиятни тўғри бахолай олиш, олдиндан мантиқий мулохаза қилмасдан бирданига тўғри қарор билишнинг ахамияти катта.
Сезгирлик фақатгина ўқитувчининг ўткир таьсирчанлиги ва кузатувчанлигига боғлиқ бўлмасдан, унинг эгаллаган билим ва тажрибалари, хамда таьлим ва тарбия психологиясини тушунишга хам боғлиқ. Ўқитувчининг асосий психологик омиллари ва уларнинг мазмунини кўриб чиқамиз.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling