1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Download 1.65 Mb.
bet53/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Саволлар:

  1. Чизма бажаришда ўқувчилар қандай типик хатоларга йўл қўядилар?

  2. Кўпроқ чизмаларида ўқувчилар қандай типик хатоларга йўл қўядилар?

  3. Қандай пирамида ва призмалар бир хил жуфт проексиялар хосил қилади?

  4. Қирқим бажаришдаги типик хатоларни олдини олиш учун қандай методлардан фойдаланиш тавсия қилинади?

  5. Ўқувчилар бажарган резба чизмаларида қандай типик хатолар учрайди?


ЎҚИТУВЧИ “ШАХСИ ОМИЛИ МУАММОЛАРИ”. ЧИЗМАЧИЛИК m
ЎҚИТУВЧИСИ ШАХСИ.
Таянч сўзлар:
Шахс омили; ўқитувчи обрўси; педагогик маҳорат; педагогик одоб, педагогик техника, шахсий сифат , график атамалар.
Ўқитувчи касби обьектив сабабларга асосан дунёга келган. Агар ёшлар ўзидан олдинги катта авлоддан мерос бўлган тажрибаларни ижодий ўзлаштириб, фойдаланмасдан ҳаммасини янгидан бошлаганда ҳар қандай жамият ҳам шаклланиб, ривожланиши мумкин бўлмас эди.
Педагог касби дунёга келиши билан ўқитувчи зиммасига авваламбор тарбияловчи вазифаси юкланди. Ўқитувчи-тарбиячи, устоз демакдир.Унинг фуқаролик, инсонийлик вазифаси шу билан белгиланади.
Жамият ишлаб чиқариш жараёнларининг мураккабдашуви, билиш усулларининг ривожланиши ҳамда илмий билимларнинг жадал ўсиши оқибатида билим, кўникма ва малакаларга махсус ўргатиш усулига талаб пайдо бўлди. Бунинг натижасида педагогик касб-тарбияловчи соҳасининг нисбатан янги вазифаси- таълим берувчи йўналиши юзага келди.
Ҳозирги вақтда дунёнинг ривожланган давлатларида ўқитувчилар интеллигенциянинг энг катта гуруҳини ташкил қилади ҳамда муҳандис ва врачлар сонидан икки мартадан ортиқ миқдорга эга. Ҳозирги замонда ўқитувчиларнинг ўз касбига содиқлик ва унинг фидойиси бўлишга нима мажбур этади. Америкалик психолог Р.Гербергнинг айтишича, меҳнатнинг ҳар-хиллиги, мустақиллик, касбий ривожланиб бориш, бажараётган ишининг муҳимлигини билиш кабилар ўқитувчи фаолиятининг ҳақиқий сабабларидан ҳисобланади.
Ўқитувчи мехнатнинг энг мухим афзалликларидан бири, унинг хамкасблари, ўқувчилари ва ота-оналар, яьни ижтимоий алоқаларга бойлиги хисобланади.
Педагогика олий ўқув юртларида таьлим олаётган талабаларнинг аксарият педагог касбига қизиқиши ёки фаолиятга мойиллиги борлиги аниқланган. Уларнинг педагог касбини танлашларига биринчи ўқитувчи ёки бўлмаса ўрта ва яқин юқори синфларда бирор фанни ўқитган бир-иккита ўқитувчининг таьсири хал қилувчи ахамиятга эга бўлган. Бу ерда биз бевосита ўқитувчи шахсининг ўқувчиларга таьсири, уларда фанни ўрганишга бўлган қизиқишини ривожлантириш, ўқувчиларни шахс сифатида шаклланишидаги ахамияти бенихоят катта эканлигини қайд қилиб ўтишимиз зарур.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling