1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


КЕСИМ ВА ҚИРҚИМ БАЖАРИШДАГИ ТИПИК ХАТОЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ


Download 1.65 Mb.
bet51/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

КЕСИМ ВА ҚИРҚИМ БАЖАРИШДАГИ ТИПИК ХАТОЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ.
Ўқувчилар чизмада кесимларни бажаришда кесимларни тасвирлаш учун қабул қилинган айрим қоидаларни билмасликлари натижасида қуйидаги типик хатоларга йўл қўядилар: вал ёки шунга ўхшаш деталларнинг силиндрик тешиклари ёки конуссимон ўйиқчалари кўрсатилган кесимлари узиб тасвирланади.
Ўқувчиларнинг оддий кесим ва қирқим бажаришларида учрайдиган типик хатолар ва уларни олдини олиш бўйича тавсияларга тўхталиб ўтамиз.
Ўқувчиларга қирқимлар бўйича индивидуал топшириқлар беришдан олдин қирқим бажаришда уларнинг чизмаларида учрайдиган типик хатолар хақида тўхталиб, у хатоларги ўқувчилар билан биргаликда мухокама қилиш керак. Буни тўғри ва нотўғри бажарилган чизмаларни таққослаш йўли билан бажариш керак. 143-146- шаклларда ўқувчиларнинг кесим ва қирқимларини бажаришларида тез-тез учраб турадиган типик хатолари келтирилган.
Ўқув плакати ёки синф доскасида нотўғри бажарилган тасвирнингг устидан чизиб, “нотўғри” деб ёзиб қўйиш керак. Бундай методик усул билан кўплаб хатоларнинг олди олинади. Амалиётнинг кўрсатишича, ўқувчиларнинг ушбу мавзу бўйича мустақил ишлари жараёнида хатоларни тахлил қилиш кўпроқ самара беради. Бунда ўқувчиларнинг чизма устидан ишларини вақтинча тўхтатиб, хатоларни тахлил қилишга иложи борича кўпроқ ўқувчиларни жалб қилиш керак. Хатоларни олдини олиш учун қирқим ва кесим таққослаш бўйича машқлар бажариш хам катта ёрдам беради.
127-шаклдаги мисолда 2 ва 4 кесимлари тўғри ясалган . кесим 1да хато шундан иборатки, силиндрик тешикда ва конуссимон ўйиқча контур ўтказилмаган (айлана узиб қўйилган). Кесим 3да хам конуссимон чуқурчанинг контури ўтказилмаган.
Қирқим ясашда деталнинг ички кўринмас контурларини қирқимгача кўрсатувчи штрих чизиқлар туташ асосий чизиқлар билан алмаштирилади, қирқим таркибига кирувчи кесим юзаси штрихланади: буюмнинг олд (кўринадиган) ярмида жойлашган чизиқлар кўрсатилмайди. Ўқувчилар ушбу қоидага амал қилмасдан дастлабки қирқим бажариш бўйича топшириқларни бажаришда диққатларини кўпроқ қирқим контури шаклини тўғри тасвирлашга қаратадилар ва кесувчи текислик орқасида жойлашган контур тасвирини кўпинча эсдан чиқариб қолдирадилар.
Қирқимлар мавзусини тушунтиришда ўқитувчи уларни ясашда амал қилинадиган махсус қоидаларга алохида тўхталиб ўтиши керак. Буларга мустахкамлик қовурғаси ва кегайли деталларнинг қирқимда тасвирлашлар киради.
154-шаклда мустахкамлик қовурғаси бор бўлган детал тасвирланган. Фронтал қирқим берилган. Кесувчи текислик қовурғалар бўйлаб ўтган, шунинг учун хам улар қирқимда а) кесувчи текислик билан кесилган бўлса хам штрихланмаган.
Агар 145-шакл, б да нотўғри ёзуви билан кўрсатилганидек қилиб, юпқа қовурғалар штрихланса, у холда детал яхлитдек туюулади, юмалоқлаш раддиуси эса яққол кўринмайди.
Кегайли деталларнинг (ғилдираклар, шкивлар, маховикларни) қирқимда тасвирлашда юпқа қовурғалар учун қандай қоидалар қўлланилса, буларга хам шундай қоидалар қўлланилади, яьни кесувчи текислик кегайлар узунлиги бўйлаб йўналган бўлса, у холда, улар штрихланмайди. Бу холда, агар кегай кесувчи текисликка бирор бурчак остида жойлашган бўлса хам, кесувчи текислик кегай орқали ўтяпти деб тасаввур қилинади. Шунинг учун б даги профил текисликка бурчак остида жойлашган кегай бу текисликда хақиқий катталигида тасвирланган.
146-шаклд, а да ўнг томондаги тасвир нотўғри сўзи билан берилагн. Бу ерда хато шундан иборатки, кесувчи тенглик кегайлар бўйлаб ўтган, лекин улар штрихлаб кўрсатилган. Бу тасвирда шкив худди деталдек, кегайлар эса худди дискдек туйилади: гардиш вак егай контурлари яққол кўринмайди. Чапдаги тўғри ёзувли тасвирда эса улар яққол кўриниб турибди.
Юқорида кўрган ва кейинги кўриб, тахлил қилиб чиқадиган айрим мисолларимиз умумтаьлим мактабларнинг чизмачилик курсида чуқур ўрганилмайди. Лекин касб –хунар коллежларидаги мос мутахассисликларда проексион ва машинасозлик чизмачилиги мутахассислик фанларидан хисобланиб, етарлича кенг ўрганилади. Чизмачиликнинг шундай бўлимларидан бири сифатида мураккаб қирқимларни чизишда тасвирлаш усулларини кўрсатишимиз мумкин.
147-шакл, с да деталдаги ўйиқ, тешиклар ва чуқурчанинг шаклини аниқлаш учун иккита ўзаро кесишадиган кесувчи текисликлар зарур.
Синиқ қирқимлар ясашда оғма кесувчи текисликни биринчи кесувчи текислик билан жипслашгунча шартли равишда буриш лозим. Ушбу мисолда қия текислик вертикал текислик билан жипслаштирилган. Текисликни бурганда деталнинг оғма қисми қирқимда ўзгаришсиз, яьни хақиқий катталигида тасвирланади. Текисликни бурмаганда қирқим 147-шакл, б да кўрсатилганидек проексияланади ва детал ўзгарган (қисқарган) холда тасвирланади.
Ўқувчилар томонидан йўл қўйиладиган типик хатолардан бири – пармалаб очилган тешикларга ўлчамларнинг нотўғри қўйилиши. Масалан, учи берк силиндрик тешикнинг туби конус шаклида бўлади, чунки парманинг кесувчи учи конус шаклида. Бундай тешикларнинг чуқурлиги асосан унинг силиндрик қисми узунлиги ўлчами билан аниқланади.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling