1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЧИЗМА БАЖАРИШДА ЎҚУВЧИЛАР ЙЎЛ ҚЎЯДИГАН ТИПИК ХАТОЛАР. Режа: Ўқувчилар кўпроқ чизмаларда йўл қўядиган типик хатолар.
- Таянч сўзлар; График маданияти ;детал шаклининг геометрик тахлили, қирқим бажаришдаги типик хатолар,резбаларни тасвирлашдаги типик хатолар
SAVOLLAR:
1.Aksonometriyani maktab chizmachilik kursida o'rganishning afzalliklari nimadan iborat? 2.Aksonometriyani tushuntirishda qanday dinamik modellardan foydalaniladi? 3.Texnik rasm deb nimaga aytiladi va uning ishlatilish sohalariga misollar keltiring. 4.Texnik rasmda hajmni ifodalash usullarni aytib bering. 5.Texnik rasm akademik rasm (qalamtasvir)dan qanday farq qiladi? 6.Texnik rasm bajarishni o'rganishda qo'shimcha qanday mashqlardan foydalanish mumkin? ЧИЗМА БАЖАРИШДА ЎҚУВЧИЛАР ЙЎЛ ҚЎЯДИГАН ТИПИК ХАТОЛАР. Режа: Ўқувчилар кўпроқ чизмаларда йўл қўядиган типик хатолар. Кесим ва қирқим бажаришдаги типик хатоларнинг олдини олиш. Резбаларни тасвирлаш ва белгилашда ўқувчилар йўл қўядиган типик хатолар. Таянч сўзлар; График маданияти ;детал шаклининг геометрик тахлили, қирқим бажаришдаги типик хатолар,резбаларни тасвирлашдаги типик хатолар Агар ўқитувчи чизмачилик бўйича биринчи дарсдан бошлаб ўқувчиларда фанга бўлган қизиқиш ва уни пухта ўрганишга интилиш хиссини уйғота олмаса, ўқувчиларда чизмачиликдан пухта билим, малака ва кўникмаларни кейинчалик шакллантириши анча қийин кечади. Чунки хар бир чизмачилик дарсида баён қилинадиган янги маьлумот (ахборот)лар, атамалар, қоида хамда стандарт талаблари оқимини ўз вақтида ўзлаштириб бориш ўқувчилар учун маьлум даражада қийинчилик туғдиради. Агар ўқувчилар бу маьлумотларни онгли равишда тушуниб ўзлаштириб борсалар кейинчалик курсини ўзлаштиришда улар сезиларли қийинчиликларга учрамайдилар. Ўқувчилар график саводхонликларининг шаклланишида уларнинг ёш хусусиятлари ва қизиқишларини хисобга олиб тайёрланган ўқув-методик комплекслар, айниқса дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг ўрни жуда катта. Кейинги йиллардаги умумтаьлим мактаблари, шунингдек касб-хунар коллежлари хамда олий ўқув юртлари учун хам нашр қилинаётган дарсликлар ва ўқув қўлланмалар хам муаллифларнинг эьтиборсизликлари сабабли хатоликлар учрамоқда. Бу эса ўз навбатида чизмачилик фани ўқитувчиларининг ўқувчиларга нотўғри маьлумотлар беришларига сабабчи бўлмоқда. Шунинг олдини олиш мақсадида дастлаб дарсликларда йўл қўйилаётган асосий хатоликларга қисқача тўхталиб ўтамиз: Хозиргача нашр қилинаётган дарслик ва қўлланмаларнинг кўпчилигида кесим ва қирқимларни янги қоидалар бўйича белгилаш тартибига амал қилинмаяпти. Кесим хамда қирқимларни ёйиб ёки бураб тасвирлашда янги қоидалар бўйича қабул қилинган -О ва О-> белгилар кўпчилик холларда қўлланилмаяпти: Кесимда, қирқимда ва кўринишларда материалларнинг шартли белгиларидан кўп холларда янги қабул қилинганлари билан бир қаторда эски шартли белгилари қўлланилмоқда. Ўқувчиларнинг материални ўзлаштиришларида б кўпинча чалкашликларга олиб келади. Чизмачилик ўқитувчиси биринчи дарсдан бошлаб ўқувчиларда график маданият элементларини тўғри шакллантиришга катта ахамият бериши керак. График маданият деганда кишиларнинг фан, техника,дизайн каби йўналишларининг турли сохаларида график билим ва маьлумотлардан ўринли фойдалана олиши хамда уларни тўғри тушуна олиши назарда тутилади. Чизмачилик дарсларида ўқувчилар чизмачилик асбоблари билан ишлаш кўникмаларини эгаллайдилар; турли хил қалинликдаги ва хар хил вазифани бажаридаган чизма чизиқларни чизадилар: параллел ва перпендикуляр тўғри чизиқлар ўтказиш, кесма ва айланани тенг қисмларга бўлишни: ясси шакллар контури чизмаларини бажаришни; шартли график белгилар ёрдамида содда кинематик ва электрик схемаларни ўқиш ва бажаришни ўрганадилаар. Бу ва шунга ўхшаш билим ва кўникмалар график маданиятнинг таркибий қтисмлар хисобланади. Хар бир замонавий киши график маданият асосларини эгаллаган бўлиши талаб қилинади. Дастлабки дарсларда ўқитувчи асосий чизмачилик асбобларини ўқувчиларга кўрсатиб, уларнинг номлари ва ишлатиш сохаларини тушунтириш, хамда, уларда ишлаш усулларини кўрсатиб бериш зарур бўлади. Ўқувчиларнинг чизма бажариш ва уни тахт қилиш бўйича стандарт талабларни яхши билмаслиги, уларда фазовий тасаввурнинг етарли даражада ривожланмаганлиги, чизмачилик курсининг асосий мавзулари яхши ўзлаштирилмаганлиги натижасида чизмани тахт қилишда қуйидаги характерли типик хатолар кўп учрайди: Бир хил чизиқ турлои чизмада бажарилади, штрих ва штрихпуктир чизиқлада штрихлар орасидаги масофа хамда штрихлар катталигига риоя қилинмайди. Чизма шрифтларни бажаришда стандарт талабларига умуман амал қилинмайди. Айланаларни чизишда олдиндан ўқ ва марказ чизиқлари ўтказилмайди. Чизма қоғози варағида тасвир компоновкаси номунофиқ жойлаштирилади. Чизма масштаби ўзгартирилиб бажарилганда, хақиқий ўлчам сонлари ўрнига чизмада кичрайтирилган ёки катталаштирилган ўлчам сонлари ёзилади. Туташувчи ёйлар олдиндан уларнинг туташиш марказлари ва нуқталарини аниқламасдан ўткзилади. Детал шаклини аниқлаш учун битта ёки иккита тасвир етарли бўлган холларда ортиқча кўринишлар чизилади. Проексион боғланиш бузилади. Изометрик (диаметрик...)проексияда эллипс ўқлар нотўғри чизилади. Қирқим бажаришда деталнинг қирқимга тушган қисмини штрихламасдан, кесувчи текислик орасидаги қисмлари хам қўшиб штрихланади. Кўринишнинг ярми билан қирқимнинг ярми кўринувчи контур чизиғи билан ажратилади. Яхлит вал, спитса (кегай), мустахкамлик қовурғаларини бўйлама қирқимда штрихлаб тасвирлайдилар. Текисликдаги резба нотўғри тасвирланади ва белгиланади. Ажралувчан ва ажралмайдиган бирикмалар тўғрисида ноаниқ тасввургга эга бўладилар. Йиғиш чизмасини деталларга ажратиб чизиш бўйича тушунчалар шаклланмаган. Қўшимча адабиётлардан мустақил фойдалана олиш кўникмалари эгалланмаган. Ушбу рўйхатни яна бир қанча бандлар билан тўлдириш мумкин. Лекин чизмачилик ўқитувчиси учун энг мухими, биринчи навбатда юқорида кўрсатилган типик хатоларни олдини олиш хисобланади. Ўзлаштирмовчи ўқувчилар билан ишлашда аввал унинг сабабини аниқлаб, кейин қўшимча машғулотлар ёки маслахатлар уйиштириш зарур бўлади. Қўшимча машғулотлар одатда индивидуал характерда бўлиб, улар бевосита ўқувчи ўзлаштиришга қийналаётган мавзуларга бағишланади. Ўқувчилар томонидан чизмани тахт қилишда йўл қўйиладиган типик хатоларни ўқитувчи чизма стандартлари бўйича материалларни мустахкамлаш йўли билдан бартараф қилиш мумкин. Қуйида ўқувчилар кўпроқ чизмаларда қирқим ва кесимларни, шунингдек резбаларни тасвирлашда йўл қўядиган типик хатоларига батафсил тўхталамиз ва шулар бўйича айрим методик тавсиялар келтирамиз. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling