1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
Қирқимлар. Ўқувчилар кесимлар хақидаги билимларини тўғри тушуниб, пухта эгаллаган бўлсалар, уларга қирқимларни тушунтириш осон бўлади.
Ўқитувчи ўқувчиларга кесма модел 89-шаклни намойиш қилиб, кесим қирқим ўртасидаги фарқни ўргатиб қолмасдан, чизма бажаришда детал шакли хусусиятига кўра кесим ёки қирқимдан бирини қўллаш кераклигини тушунти. 94-шакл. Чизмада кесимларнинг жойлашиши ва белгиланиши. 96-шакл. Кўринишнинг ярми билан қирқмнинг ярмини бирлаштириб тасвирлашни ўргатиш бўйича плакат намунаси. Умумтаьлим мактабларида ўқувчиларнинг оддий ва махаллий қирқимлар, қирқимларда соддалаштириш хамда шартлиликлар хақида умумий билим ва малакаларини эгаллашлари, шунингдек, кўринишнинг ярми қирқимнинг ярмини бирлаштириб тасвирлашга ўргатиш кўзда тутилган. Дарслик (А.Умронхўжаев, чизмачилик.9- синф.- т.,2006)да ушбу мавзуларга оид тасвирлар етарлича келтирилган. Кесимларда хам, қирқимларда хам штрих чизиш техникасини алохида тушунтириш керак. Шу ернинг ўзида кўтарилган масалага тегишли зарур истиснога тўхталиб ўтиш зарур; юпқа девор (бирлик қобирғаси, спитсалар, туташ валлар, болтлар ва б.)ни кесувчи текислик бўйламасига кесиб ўтса, чизмада кесим сирти штрихланмайди (98-шакллар). Бунинг сабаби, бу холларнинг хаммасида штриховка детал шакли хусусиятларини очишга хизмат қилмасдан, аксинча деталнинг тузилиши тўғрисида нотўғри таасурот уйғотади. Детал тузилишида ички контурлар йўқ холларда деталнинг тўла қирқимини бажаришга зарурият бўлмайди, аммо шаклнинг катта бўлмаган элементларидан бирида қирқим бериш керак. 98-шакл. Қирқим бажаришнинг хусусий холларини кўрсатувчии плакат намунаси. Саволлар. Кесим нима мақсадда қўлланилади? Кесим ва қирқим орасида қандай фарқ бор? Чизмада жойлашишига қараб кесимлар қандай номланади? Чиқарилган ва устига чизилган кесимлар қандай қалинликдаги чизиқ билан чизилади? Кесимлар қандай белгиланади? Қирқим деб нимага айтилади ва у чизмада нима учун қўлланилади? Қачон кўринишнинг бир қисми билан қирқимнинг бир қисми бирлаштирилади? Деталнинг кесувчи текисликка тушган қандай элементлари штрихланмайди? Ўқувчиларни чизмани ўқишга ўргатишда нималарга эътибор бериш зарур? Геометрик жисмларни проекциялашга ўргатиш методикасининг хусусиятлари нимадан иборат? Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling