1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


Қийшиқ бурчакли фронтал диметрик проекция


Download 1.65 Mb.
bet43/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

Қийшиқ бурчакли фронтал диметрик проекция. У фронтал проекциялар текислигига параллел бўлган Р аксанометрик текислигида ҳосил бўлади. Бунда проекцияловчи нурлар аксанометрик текисликка нисбатан 90о га тенг бўлмаган бурчак остида йўналган бўлади. Бунда проекцияловчи нурлар аксанометрик текисликка нисбатан 90о га тенг бўлмаган бурчак остида йўналган бўлади.
Агар куб ёқлари Р текисликка нисбатан баравар бурчаклар остида оғдириб жойлаштирилса ва координата ўқлари билан бирга шу текисликка перпендикуляр нурлар билан бирга проекцияланса, тўғри бурчакли изометрик проекция деб аталувчи яна бир яққол тасвир ҳосил бўлади. Буни қисқача изометрия деб атаймиз. “Аксанометрия” грекча сўз бўлиб “ўқлар бўйича ўлчаш” деган маънони билдиради. Аксанометрик проекциялар текислигидаги X,Y ва Z ўқлар аксанометрик ўқлар дейилади. Бундай проекцияни чизганда ўлчамлар X, Y ва Z ўқлар бўйлаб қўйилади.
Ясси шаклларнинг аксанометрик проекциялари. Кўпчилик геометрик жисмларнинг яққол тасвирлари текис аксанометрик шакллардан тузилган. Техник деталларни аксанометрик проекцияларда тасвирлашга киришишдан олдин геометрик ясси шаклларнинг яққол тасвирларини ясай олишни ўрганиб олишимиз керак. Ясаш Х ва У аксанометрик ўқларни ўтказишдан бошланади. Чизмалардан тушуниб олиш мумкинки, фронтал диметрик ва изометрик проекцияларни чизиш қоидалари умуман олганда бир хил. Улар орасидаги фарқ фақат ўқларнинг вазиятида ва У ўқига қўйиладиган кесмаларнинг узунлигида.
Техник расм. Аксанометрик проекция ёки перспектив тасвирнинг асосий хусусиятларига эга бўлган, чизмачилик асбобларидан фойдаланмасдан , кўз билан чамалаб, предметнинг прапорцияларига амал қилиб, ёруғ-соя нисбатлари кўрсатилган тасвирларга техник расмлар дейилади. Техник расмлар қадимдан кишиларнинг ижодий ғояларини қоғозда тасвирлаш воситаси сифатида кенг қўлланилиб келинган. Янги техника намуналари, маҳсулотлар ва иншоотларни лойиҳалашда инженерлар, архитекторлар ва дизайнерлар техник расмлардан фойдаланиб келганлар. Техник расмларни катак қоғозда бажариш қулай. Буюмнинг техник расмини бажариш аксанометрия ўқларини ўтказишдан бошланади.
Техник расмларни бажариш амалиётида фақат контур расм билан чегараланиб қолинмайди. Детал ҳажми, яққоллиги ва шакл мазмунини очиб бериш учун бир неча усуллардан фойдаланилади. Бу усуллар асосида ёруғ-соя муносабатлари ётиб, уларга шатировка (штрихлар билан), шраффировка (тўр кўринишидаги штрихлар билан) ва нуқтали соя бериш усуллари киради.
Соя беришда ёруғлик буюмга чап томон баланддан тушади деб қабул қилинган. Ёруғ сиртлар штрихланмайди, соя қисмлари штрихланади. Сирт қанчалик соя бўлса, штрихлаш шунчалик қалин бўлади.



Саволлар:
1. Аксанометрияни макьаб чизмачилик курсида ўрганишнинг афзалликлари нимадан иборат?
2. Аксанометрияни тушунтиришда қандай динамик моделлардан фойдаланилади.
3. Техник расм деб нимага айтилади ва унинг ишлатилиш соҳаларига мисоллар келтиринг.
4. Техник расмда ҳажмни ифодалаш усулларини айтиб беринг.
5. Техник расм академик расм (қаламтасвир)дан қандай фарқ қилади?
6. Техник расм бажаришни ўрганишда қўшимча қандай машқлардан фойдаланиш мумкин?

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling