1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа
Ўқувчиларни кесим ва қирқим бажаришга ҳамда чизмани ўқиш усулларига ўргатиш методикаси
Download 1.65 Mb.
|
MUHAN граф маъруза 123
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кесимлар мавзусини ўргатиш методикаси.
Ўқувчиларни кесим ва қирқим бажаришга ҳамда чизмани ўқиш усулларига ўргатиш методикаси
Таянч сўзлар. Чиқарилган кесим, устига чизилган кесим,фронтал қирқим,профил қирқим, горизонтал қирқим, маҳаллий қирқим, сизмани ўқиш; кўпёқлар, айланиш сиртлари, моделлаштириш,форма ҳосил қилиш. Кесим ва қирқимлар деталь ички шакли – бўшлиқ, тешик, ўйиқ ва бошқаларни чизмада тушунишни енгиллаштрадиган ва чизмаларда қўлланиладиган енг асосий шартлиликлардан биридир. Ўқувчиларнинг кесимлар ва қирқимлар мавзусини ўзлаштиришлари бирмунча мураккаблигини ҳамда ҳамда унинг ўқувчиларнинг график саводхонлигида муҳим аҳамиятга эгалигини эътиборга олиб, ўқитувчи машғулотларда кўргазмали воситалардан ўринли фойдаланишга алоҳида аҳамият бериши керак. Тузилиши мураккаб деталларда штрих чизиқлари чизмани “беркитиб”, уни ўқиш ва аниқ тасаввур қилишни қийинлаштиради. Кесим ва қирқимларни қўлланилиши чизмани кўринмас контур чизиқлардан холи қилиб унинг яққоллигини ошириб, сермазмун қилади. Умумтаьлим мактабларида асосан оддий (горизонтал, профил, фронтал хамда махаллий) қирқимлар ўрганилади. Қирқимда юпқа девор ва кегайларни тасвирлаш махсус холларга тегишлидир. Мактаб чизмачилик курсида чиқарилган ва устига чизилган кесимлар хамда умумий маьлумотлар бериб ўтиш кўзда тутилган. Ушбу мавзуни ўрганишда кўргазмали қўлланмалар – йирик ўлчамли деталларнинг намойиш қилинадиган моделлари ва шунингдек, экран воситаларининг ахамияти жуда катта. Ўқув вақтининг етишмаслигини хисобга олиб, экран воситаларидан кадр ва фрагментларнинг энг зарурини синфда намойиш қилиш учун танлаб олиш керак. Кесимлар мавзусини ўргатиш методикаси. Ўқитувчи мавзуни ўқувчиларга кесимларнинг ахамиятини тушунтиришдан бошлаши тавсия қилинади. 88-шаклдаги пичоқ чизмасини ўқувчилар билан биргаликда тахлил қилиш, орқали кўп холларда буюм шакли хақида битта, иккита, учта кўринишлари, хаттоки унинг яққол тасвири билан хам тўлиқ маьлумот олиш имкони бўлмаслиги мумкин экан деган хулосага келинади. Бунда пичоқнинг дастаси овалсимон ёки думалоқ хам бўлиши мумкин. Шуни таькидлаш мумкинки, кўринишлар сонини орттириш, яққол тасвирдан фойдаланиш билан хам муаммони ечиб бўлмайди. Шунинг учун буюмнинг хар бир элементининг конструктив тузилишини “кўриш” имконини берадиган бутунлай янги тасвирлаш усулларига зарурият пайдо бўлади. Чизмачилик курсида бундай холларда кесимлар деб номланувчи тасвирлардан фойдаланилади Чизмада кесимларнинг ахамияти, хосил бўлиши ва қўлланилишини поғонали валикнинг кесма модел (89-шакл)дан фойдаланиб тушунтириш осон. Бундай модел камида учта кесимга эга бўлади ва кесимларни қизил рангига бўяш ёки штрихлаб қўйиш керак. Кесимларни деталнинг узилган жойида ёки устига чизилган кесимини тасвирлашни тушунтириш учун 90-шаклда тасвирланган динамик моделдан фойдаланиш мумкин. Бундай моделни мактаб ўқув устахонасида тайёрлаш осон. Кесим хосил бўлиши ва унинг чизмада тасвирланишда 91- шаклдагига ўхшаш плакатдан фойдаланиш ўқувчиларни мавзуни осон ўзлаштиришларига кўмаклашади. 91- шакл. Кесимнинг хосил бўлиши. Умумтаьлим мактабларида ўқув дастурига асосан кесимлар хақида умумий маьлумотлар берилиб, ўқувчиларни улардан чизмада ўринли фойдаланишга ва тўғри бажаришга ўргатиш кўзда тутилган. Лекин, касб-хунар колледжларидаги чизмачилик мутахассислик фани сифатида ўрганиладиган сохаларда кесимлар мавзусини ўргатишда фан ўқитувчиси коллеж талабаларида ушбу мавзу бўйича билим ва малакаларни шакллантириш методикасига алохида тўхталиб ўтамиз. Кесим турларини тушунтиришда мавзу мазмунини очиб берадиган кўргазмали қурол (плакат)лардан ўринли фойдаланиш ўқувчиларга ўтилаётган материал мохиятини осон ва тўғри тушунишларига ёрдамлашади. Бундай плакатларга мисоллар 92-93- шаклларда келтирилган. Шу ерда ўқитувчи бу кўргазмали воситалар мухокамасига ортиқча вақт сарфламаслиги кераклигини уқтириб ўтамиз. Чизмада кесимларни тўғри жойлаштириш ва белгилашни 91- шаклдагига ўхшаш плакатдан фойдаланиб тушунтириш мумкин. Плакатдан фойдаланиш тавсия қилишимизнинг сабаби, хозиргача нашр илинаётган ўзбек тилидаи дарсликнинг кўпчилигида кесим ва қирқимларни стандарт талабларига асосан белгилашда кўп хатоликларга йўл қўйилмоқда. 92-шакл. Устига қўйилган кесим хосил бўлиши (а,б,с) ва унинг чизмадаги вазиятини (д) тушунтириришга оид плакат намунаси. 93-шакл. Четга чиқариб тасвирланнган кесимларни хосил бўлиши (а,б,с,д) ва улани чизмада тасвирланишини тушунтиришга оид плакат намунаси. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling