1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


РЕЗБАЛАРНИ ТАСВИРЛАШ ВА БЕЛГИЛАШДА ЎҚУВЧИЛАР ЙЎЛ ҚЎЯДИГАН ТИПИК ХАТОЛАР


Download 1.65 Mb.
bet52/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

РЕЗБАЛАРНИ ТАСВИРЛАШ ВА БЕЛГИЛАШДА ЎҚУВЧИЛАР ЙЎЛ ҚЎЯДИГАН ТИПИК ХАТОЛАР.
Резбаларнинг чизмада тасвирланишини умумтаьлим мактаблари ўқувчиларга ўргатишда уларни энг кўп тарқалган резба турларини тасвирланиши ва белгриланиши билан таништириш зарур.
Ушбу кўргазмали қўлланмаларда дарсда етарлича ва тўғри фойдаланишнинг мазмунинг ўрганишдаги ахамияти катта. Биз бу ерда дарсни ташкил қилиш методикасига тўхталмасдан ўқувчиларнинг чизмаларида учрайдиган типик хатолартахлилини кўриб чиқамиз.
Резбалар бўйича материални тушунтириш давомида ўқитувчи ўқувчиларнинг иш дафтарларида график тасвирларни доскадан тўғри кўчиришларини хам назорат қилиб бориши керак. Бу мавзуда ўқувчилар иш дафтарларида кўплаб қўпол хатоларга йўл қўядилар. Бундай холларда ўқитувчи синф доскасида нотўғри бажарилган график тасвирни чизиб кўрсатиб, махсус кўргазмали қуроллардан фойдаланиб, йўл қўйилган хтоларни тушунтириб бориши керак.
Ўқувчилар ва касб – хунар коллежларининг талаблари машинасозлик чизмалариини резбалои бирикмаларни ўрганишдан бошлайдилар. Резба, унинг турлари, хосил бўлиши ва уларнинг чизмада тасвирланишини ўқувчилар пухта эгалласалар, кейинчалик ўрганиладиган материалларни осон ўзлаштирадилар. Шунинг учун резбали бирикмалар ва уларни тасвирлашдаги типик хатоларни бирмунча батафсилроқ тахлил қиламиз.
149-шаклда икки детал: учида резба ўйилган стержен ва учи берк тешикли резбали детал келтирилган. Бу деталларда резбанинг ташқи ва ички диаметрлари хар хил қалинликдаги чизиқлар билан кўрсатилган. 149-шакл, б да бу деталлар бирикмада (қирқимда) кўрсатилган.
Резбали стержен тешикдаги резбани беркитиб туради деб қабул қилинган. Шунинг учун тешикдаги резбанинг фақат учи билан тўсилмаган қисмигина кўрсатилади. Масалан, учи берк тешикнинг пастки қисми резбали стержен билан тўлдирилмаган. Шунинг учун стержендаги резбанинг ташқи диаметрига мос келадиган йўғон – асосий чизиқлар тешикдаги резбанинг ташқи диаметрига мос келадиган ингичка туташ чизиқларга ўтади. Ва, аксинча, стерженнинг ички диаметрига тўғри келадиган ингичка туташ чизиқлар тешикдаги резбанинг ички диаметрига тўғри келадиган йўғон туташ – асосий чизиқларга ўтади. Резбали тешикни қирқимда тасвирланганда кесим юзаси туташ йўғон – асосий чизиққача (ингичка чизиққача эмас)штрихланади. Штрих чизиқ ингичка туташ чизиққача юргизилган нотўғри чизма с да кўрсатилган. Фан ўқитувчиларининг кўпчилиги чизмачилик курсининг ўқувчилар ўзлаштиришда қийналадиган бўлимларидан бири сифатида ЙИҒИШ ЧИЗМАЛАРИ ни қайд қиладилар. Бунинг қатор обектив ва субектив сабаблари бор. Ўқувчиларни мавзуни осон ўзлаштиришлари учсун мавзуни баён қилишда йиғиш чизмаси плакати билан биргаликда шу йиғиш бирлигининг ўзини ёки моделини хам намойиш қилинса, ўқувчилар йиғиш чизмаларини ўқишларида йўл қўядиган хатолари камайиб, топшириқларни тушунган холда бажаришларига ёрдам бўлади.
Йиғиш чизмалари билан таниш бўлмаган одўам уларни биринчи кўришида хеч нарсани тушунмаслиги мумкин. Унинг чизмадаўги чалкаш чизиқларнинг қайси биридан ўқишни бошлаши, чизмада тасвирланган бирликнинг ишлаш принсипини тушуниш қийин. Шу хусусиятни билгани учун ўқитувчи ўқувиларга йиғиш чизмаларини ўқишда кетма-кетлик, чизмани босқичма-босқич ўқишнинг ахамияти катталигини айтиб, бунда тасвирларнинг проексион боғланишлари, қирқимлардаги штрихлашлар, чизмада бажарилган хар хил ёрдамчи тасвирлар, спесификатсия ва х.к.лар катта ёрдам беришини таькидлаб ўтиши зарур.
Йиғиш чизмаларини ўқишда ўқувчиларнинг қандай хатолари кўпроқ учрайди? Буларга, тасвирларнинш биттаси бўйиса детал шаклини аниқлашга уриниш, одатда буни кўпинча деталнинг позитсия номери кўрсатилган чиқариш чизиғида тасвирланган қирқимдан топишга харакат қиладилар. Бундай хатога йўл қўймаслик доимо ўқитувчининг диққат марказида бўлиши керак. Кўпинча ўқувчи деталнинг тушунарсиз шаклини бошқа тасвирдан аниқлашга ўтганида, проексион боғланиш қоидаларини унитиб қояди ва деталнинг тасвирини у жойлашиши мумкин бўлмаган ердан қидиради.
Деталларга ажратиш жараёнида етарлича кенг тарқалган хатолардан бири, бошқа, оралиқ деталга тегишли контур чизиқларини тасвирланаётган деталнинг контурида сақлаб қолинишидир. Бунга тескари хато,ъ ўқувчилар йиғиш чизмасида йўқ, лекин деталга кириб турган детал олиб ташлангандан кейин пайдо бўладиган чизиқларни чизмада кўрсатмайдилар. Бунга мисол сифатида а даги корпуснинг силиндрик тешигидан шток ўтиб турган бирликнинг қирқимини кўрсатишимиз мумкин. Шу қирқимни штоксиз бажариб, ўқувчи ўтиш чизиғини (иккита силиндрик тешикларнинг кесишиш жойида хосил бўлади) тасвирламасдан қолдиради. Мазмун жихатдан унга яқин хато дда кўрсатилган. ДСТ лари томонидан йиғиш чизмаларида қўлланилиши кўзда тутилган соддалаштиришларда фаска, тарамлаш каби қатор элементларни чизмада кўрсатмасликка рухсат берилган. Шунингдек, тешик ва стержен орасидаги бўшлиқ хам кўрсатилмайди. Ўқувчилар йиғиш чизмалари бўйича чизма бажаришда, кўп холларда ушбу “кўрсатилмаган” элементларни чизмада қайтадан тиклаш, яьни вал учида ёки тешикдаги фаскани кўрсатиш зарурлигини эсдан чиқарадилар.
Юқорида чизмачилик курсининг асосий мавзулари бўйича ўқувчилар бажарадиган график ишларда учрайдиган типавий хатоларга умумий тарзда тўхталиб ўтдик. Курсни ўрганиш давомида, табиийки бундай хатоликлар учрайди. Шу хатоларни ўз вақтида кўриб, уни тўғирлаш, курсни муваффақиятли ўрганиш гарови бўлади. Умуман чизмачилик ўқитувчиси ўқувчиларнинг график саводхонлиги тўғри шакллантириш учун улар бажарган график ишларни хамиша синчиклов билан текшириб бориши, зарур холларда йўл қўйилган хатоларни ўқувчи билан биргаликда тахлил қилиб, тўғрилатиб бориши керак. Бу иш ўқувчиларга чизмачилик курсини ўргатишда хамиша ўқитувчининг диққат марказида туриши керак.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling