1боб. Мухандислик графикасини ўқитиш методикасининг умумий масалалари Режа


ЎҚУВЧИЛАР КЎПРОҚ ЧИЗМАЛАРИДА ЙЎЛ ҚЎЯДИГАН ТИПИК ХАТОЛАР


Download 1.65 Mb.
bet50/56
Sana24.04.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1395232
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56
Bog'liq
MUHAN граф маъруза 123

ЎҚУВЧИЛАР КЎПРОҚ ЧИЗМАЛАРИДА ЙЎЛ ҚЎЯДИГАН ТИПИК ХАТОЛАР.
Проексиялаш усуллари ва детал шаклнинг геометрик тахлилини ўргатишда
ўқитувчининг вазифасига таьлимнинг энг қийин холатлари хамда ўқувчилар йўл қўядиган хатоларни аниқлаш хам киради.
Ўқувчиларнинг иш дафтарида дастлабки бажарилган геометрик жисмларнинг чизмаларида ўқитувчи улар томонидан йўл қўйилган хатоларни кўради. Аммо бу хатолар учун маьсулятини тўлалигича ўқувчилар зиммасига юклаш хам нотўғри бўлади. Масалан, ўқувчилар геометрик жисм проексияларида ўқ чизиқларни ўтказиш зарурлигини аниқлашда қийналадилар 141-шаклда келтирилган ўхшаш хатолар хам кўп учрайди. Шаклдаги рамкада пирамиданинг нотўғри чизилган учинчи проексияси тасвирланган. Профил проексия тўлалигича фронтал проексияга ўхшаш тасвирланган. Хатонинг келиб чиқиш сабаби нимада? Ўқувчилар геометрия курсида симметрия хақидаги айрим тушунчаларига эгалиги сабабли тўғри пирамида ва призмаларни симметрик фигура эканлигини англайдилар. Шунинг учун хам улар фигурани симметрия ўқи атрофида айлантирилса проексиялари ўзгармайди деб хулоса чиқарадилар.
Хамма гап шундаки, тўғри кўпёқлилар фазовий симметрия кўринишларининг биттасига эга бўлади. Тўрт бурчакли пирамиданинг фронтал ва профил проексиялари бир хил бўлга холда, учбурчакли ва олтибурчакли пирамидаларининг фронтал ва профил проексиялари турлича бўлади. Бу ерда ўқувчиларга осон ўзлаштарадиган қуйидаги қоидани ўргатиш тавсия қилинади.
Асослари 4. 8. 16 ва хакозо (томонлари сони тўртта қиррали)дан иборат бўлган тўғри пирамида ва призмалар бир хил жуфт проексихялар хосил қилади.
Бу хусусият асоси томонлари сони тўртга каррали бўлмаган призмава пирамидаларга хос эмас.
Ушбу бурчакли пирамиданинг хусусиятларига алохида тўхталиб ўтиш керак. Пирамида маьлум бир симметрия турига киришига қарамасдан, унинг профил проексияси тенг ёқли бўлмаган учбурчак ўринишида бўлади. Бу холда профил проексияда симметрия чизиғи ўтказилмайди. Тўғри пирамидаларнинг проексияси тенг ёқли учбурчак шаклида бўлиб, унда ўқ чизиғи қирра билан устма-уст тушмаса, бу холда ўқ чизиғи чизилади.
Айланиш жисмлари ўшалидаги детал чизмаларида, айланиш ўқи проексиялар текислигига параллел бўлган тасвирларда ўқ чизиғи ўтказилади. Жисм айлана кўринишида проексияланадиган тасвирларда ўзаро кесишувчи иккита марказ чизиқлари ўтказилади.
Деталнинг берилган иккита кўриниши бўйича учинчи кўринишини қуришда ўқувчилар проексион боғланиш чизиғини ўтказиш тартибини билмасликлари натижасида тасвир нотўғри қурилади. Бу холда ўқитувчи ўқувчиларга ортоганал проексилашда боғланиш чизиқларининг вазиятини хосил бўлишини проексия текисликларининг модели ёрдамида, бирор тузилиши содда бўлган детал мисолида тушунтириши яхши натижа беражи. 142-шакл, а мисолида ўқувчилар чизмада деталнинг кўринар-кўринмас қисмларини белгилашларида йўл қўядиган типик хатоларига мисол келтирилган.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling