1."Корпоратив маданият" тушунчасининг ривожланиш тарихи. "Корпоратив маданият" тушунчасининг мазмуни ва моҳияти. Корпоратив маданият тамойиллари


Download 42.7 Kb.
bet3/5
Sana07.03.2023
Hajmi42.7 Kb.
#1247681
1   2   3   4   5
Bog'liq
корпоратив маданият

3. Корпоратив маданият тамойиллари
Фуқаролик жамиятига Ф.Гегель берган таърифда, унинг асосий хусусияти сифатида ҳар бир шахснинг ўз манфаатини кўзлаб ҳаракат қилиши, лекии умум-манфаатини ҳисобга олмаса, унга ета олмаслиги юқорида айтиб ўтилди. Назаримизда, мазкур белги фуқролик жамиятининг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Айни пайтда, бу белги корпоратив маданият ва фуқаролик жамияти ўртасидаги узвийликни ҳам ифо-далайди.
Мавжуд адабиётларда корпоратив маданиятга ҳам турлича таърифлар берилади: "Корпоратив маданият - компания ҳаётига кириб бориш ва унинг фаолият жараёнида барча томонидан қабул қили:нган қадриятлар, тасаввурлар, кутилаётган натижа ва меъёрлар"1. Мазкур таърифда ҳозирги кунда кўплаб муаллифлар томонидан кўрсатиб ўтилаётган белгилар қамраб олинган. Бошқа муаллифлар ҳам умумий қадриятлар, та-саввур ва меьёрлар корпоратив маданиятнинг таркибий қисмлари эканини эътироф этишади. Мазкур ва бошқа муаллифларнинг ёндашувларида, фикримизча, корпоратив маданиятнинг ташқи белгилари кўрсатилган, холос. Корпоратив маданиятнинг энг муҳим белгиси эса компания ёки фирма ходими томонидан ўз манфаати, фирма манфаати ва улар уртасидаги боғлиқлик, мувозанатнинг англанишидир. Худди мана шу белги - корпоратив маданият ҳамда унинг ривожланиш даражаси, фуқаролик жамияти шаклланишига таъсир ўтказувчи муҳим омиллардан биридир.
Компания ходими ташкилотдаги қадриятлар, меъёр ва тасаввурларни қабул қилса-ю, лекин унинг ўз манфаатига қандай алоқадор эканини: англамаса, бу эъти­роф юзаки бўлади. Бунинг сабаби, фалсафа, социоло­гия ва психология фанлари эътироф этаётганидек, ижтимоий ҳаётнинг барча иштирокчилари, демак, компания ходимлари ҳам ўз манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишларида.
Компанияда ўрнатилган тартиблар, меъёр ва қабул қилинган қадриятлар ҳар бир ходим манфаатини етарли даражада акс эттирмаса, у узоқ давом этмайди. Бу қадрият ва қоидалар охир-оқибат компанияни инқирозга учратади.
Иккинчи томондан, муайян ходим фақат ўз ман­фаатини уйлаб ҳаракат қилса, ўз манфаатининг ком­пания манфаатлари билан боғлиқлигини инкор этса, бу манфаатлар ўртасида ўрнатилиши лозим бўлган мувозанатни эътироф этмаса, у корхона ривожига тўсиқ бўлади.
Корхона ва ташкилот, алоҳида индивидлар хулқ-атворини тегишли қадриятлар, меъёр ва анъаналар ёрдамида тартибга солиб турса, иккинчи томондан, корхона ва ташкилотлар фаолияти жамият томонидан тартибга солиниб турилади. Жамият алоҳида индивидларнинг йиғиндиси эмас. Алоҳида шахслар жа­миятга катта ва кичик ижтимоий гуруҳлар орқали ва ўша гуруҳларнинг аъзолари сифатида бирикади. Кат­та ва кичик гуруҳлар ўртасидаги нисбатан барқарор муносабатлар бир томондан жамиятнинг хусусиятларини ифодалайди, иккинчи томондан эса белгилайди. Ҳудди мана шу ўринда корпоратив маданият ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик кўзга яққол ташланади.
Фуқаролик жамияти алоҳида компания, фирма ва корхоналар маданиятига тегишли талаблар қўйиш орқали уларни шакллантирса, иккинчи томондан, фуқаролик жамияти мазкур компания, фирма ва корхона­лар маданиятининг хосиласи сифатида мавжуд бўлади.
Ҳозирги кунда фалсафа, социология, сиёсатшунослик фанларида жамиятга шахслар ёки ижтимоий муносабатлар йиғиндиси сифатида таъриф берилмоқда. Масалан, "Фалсафа" Қомусий луғатида бу тушунчага қуйидагича таъриф берилади: "Жамият та-биатнинг бир қисми, борлиқнинг алоҳида шаклини ифодалайдиган фалсафий тушунча; одамлар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган кўплаб муносабатлар мажмуаси". Бу ва бунга ўхшаш таърифлар, умуман олганда, тўғри. Лекин маданиятшунослик, маданий антропология, менежмент, психология сингари фанларнинг XX аср бошларида қўлга киритган ютуқларини ҳисобга олсак, бу таърифни бироз тўлдиришга тўғри келади. Гап шундаки, алоҳида олинган шахс ёки шахслар жамиятга бевосита уюшмайди. Улар, аввало, алоҳида ташки­лот, муассаса, корхонага аъзо бўлишади ва шу таш­килот ёки муассаса орқали аъзоси сифатида жамият­га бирлашади.
Ҳозирги кунгача фалсафа ва социологияда жами­ят ҳамда шахс муносабатларини ўрганишда уларнинг ўртасида турган ташкилот, корхона ва муассасаларнинг ўрни эътиборга олинмаяпти.
Ижтимоий-гуманитар фанларда "одамлар уюшмасининг алоҳида шакли", "алоҳида шахслар ва ижти­моий муносабатлар йиғиндиси" деб аталаётган нарса аслида жамият эмас, балки жамиятнинг бир бўлаги бўлган ташкилот ва корхоналардир. Фалсафий атамаларни қўлласак, жамиятни, яъни умумийликни алоҳидалик орқали эмас, яккаликлар уюшмаси, йиғин­диси сифатида таърифламоқдамиз. Аслида эса умумийлик яккаликлар эмас, алоҳидаликлар ўртасидаги мувосабатлар йиғиндисидир. Алоҳидалик эса яккалик­лар, уларнинг хусусиятларини ўзида жамлайди.
Ўзбекистан ва Россияда ҳозир мавжуд бўлган фал­сафий концепциялар жамиятнинг ижтимоий тузилмасини қуйидагича таърифлайди: "Ижтимоий струк­тура - ижтимоий қатламлар, гуруҳлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, меҳнат тақсимоти, ижтимоий ин~ ститутлар характери билан белгиланадиган ижтимоий тизим таркибий қисмлари ўртасидаги турғун алоқолар тармоғи". "Ижтимоий тузилма - жамиятдаги ижтимоий қатламлар, синфлар, гуруҳлар ва улар ўртасидаги муносабатлар йиғиндиси".
"Жамият - одамлар орасида органик ва ноорганик табиат билан ўзаро таъсир жараёнида муттасил ўзгариб турадиган фаолият шароитлари ва шакллари асносида вужудга келадиган, тарихан ривожланиб борувчи муносабатлар йиғиндиси".6
"Жамият - ижтимоий фалсафа предметини қайд этувчи тушунча бўлиб, таянч категория сифатида иж­тимоий реализм йўналишида ривожланаётган категорияларни асос қилиб олади; тарихийлик анъаналарида руҳ тарихи қабилида тушуниладиган тарих ва инсон томонидан амалга оширилаётган хулқ-атвор импульслари сифатида талқин қилинишига эътибор қаратадиган, интеграцияловчи (умумийлик кўринишидаги жамият томонидан) детерминантларда эса деярли қўлланилмайди".
"Фуқаролик жамияти - ижтимоий тузум, ташкилот, табақа ёки синфларнинг муайян тарзда ташкил этилиши бўлиб, уларнинг шаклланган ифодаси фуқаролик ҳуқуқларининг ривожланган тизимига асосланувчи сиёсий тузум". Бу таърифларнинг барчасида жамият ва унинг ижтимоий тузилмаси ижти­моий гуруҳлар, синфлар, қатламлар ва улар ўртаси-даги муносабатлар йиғиндиси эканига урғу берилади, лекин жамоалар ва ташкилотларга эътибор берилмайди. Ҳолбуки, жамият ва унинг тузилмаси, аввало, унинг таркибидаги ташкилотлар, корхоналар, жамоалар ўртасидаги муносабатлар йиғиндисидир. Бундай ҳолатнинг жумбоқли томонларидан бири яна шундаки, ижтимоий ҳаётни ифодалашда иқтисодга урғу берадиган марксизмда ҳам жамият иқтисодий бирлик ҳисобланадиган корхона, ташкилотлар, уларнинг жамоалари орқали эмас, ижтимоий гуруҳлар, синфлар ва улар ўртасидаги муносабатлар йиғиндиси сифатида изоҳланади. Корхоналар, ташки­лотлар, уларнинг жамоалари ҳанузгача жамиятнинг таркибидан "тушиб қолмоқда".
Маълумки, ҳар бир ташкилот ўз маданиятига эга. Бу маданият ҳар бир алоҳида олинган инсоннинг шахсий тавсифига ўхшаб кетади. Корпоратив маданият барча ходимлар томонидан эътироф этиладиган ва амал қилинадиган қадриятлар, тасаввурлар, меъерлар йиғиндиси бўлиб, у компания ҳаётига мослашиш ва унда ишлаш жараёнида ўзлаштирилади. Инсон хулқ-атворини унинг характери ва дунёқараши белгилаганидай, корпоратив маданият ҳам компаниядаги ходимларнинг юриш-туриши, фикрлари ва ҳатти-ҳаракатларини белгилайди.
Корпоратив маданият фақатгина иқтисодий ва ишлаб чиқариш масалаларини ҳал қиилишга кўмаклашиб қолмай, муайян ижтимоий функцияларни ҳам бажаради. Корпоратив маданиятнинг мана шу жиҳатига ҳозирги кунгача тадқиқотчилар етарли даражада эътибор беришмаяпти. Корпоратив маданиятнинг корхона иқдисодий кўрсаткичларига, оладиган фойдасига жиддий таъсир ўтказиши мумкинлиги аниқ-лангандан кейин тадқиқотчилар иқтисодий жиҳатларини ўрганишга берилиб кетиб, ижтимоий функцияларни эсдан чиқариб қўйишди. Ҳолбуки, корпо­ратив манавият ўз иқтисодий самарадорлиги орқали бевосита жамият ҳаётига, жумладан, фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланиши жараёнига кучли таъсир ўтказади.
Фикримизча, корпоратив маданиятнинг ижтимоий функциялари унинг моҳиятини очиб берадиган жиҳатларидан биридир. Компания фаолияти самарадорлигини кўп жиҳатдан корпоратив маданият белгилар экан, компаниялар мажмуи ва ўзаро таъсири жамият ҳаётининг асосий кўрсаткичларини белгилайди, улар­нинг кўпчилиги ривожланган корпоратив маданиятга эга бўлиб, самарали фаолият юритаётган бўлса, жа­мият ҳаёти ҳам муваффақиятли кечади, ижтимоий барқарорлик қарор топади. Иккинчи томондан, ком-панияларнинт кўпчилигида ривожланган корпоратив маданиятнинг мавжудлиги фуқаролик жамияти шаклланаётгани ёки шаклланганидан далолат беради. Шунинг учун корпоратив маданият шаклланиши ва тадрижини ўрганиш, айни пайтда, фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнини ҳам ўрганишдир.

Download 42.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling