1–маъруза асосий тушунчалар ва бирликлар


Дарҳол (бирданига) ёқиш схемаси


Download 0.66 Mb.
bet17/24
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1525749
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТН ЁРИТИШ узбекча 2022 24 05 ФарПИ Бахорги СЕМЕСТР учун

4.5. Дарҳол (бирданига) ёқиш схемаси


Дарҳол (бирданига) ёқиш схемалари (русчасига–мгновенного зажигания) тезда ёқишдан чўғлантириш йўқлиги “совуқ” электродларда, ёқиш кучланиши 6÷7 баробар эканлиги билан фарқ қилади. Бу схемани ишлашида ҳам резонанс ҳодисаси ишлатилади.

4.4–расм. Дарҳол ёқиш схемаси
Лампа тармоққа уланганда С ва Б дроссел трансформаторнинг чўлғами оширилган кучланиш ҳосил қилади ва лампани дарҳол ёқади. Лампа ишга тушгандан кейин эса С сиғим ўзининг ўтказгичи билан шунт қилади ва резонанс шарти бузилади ва А ва В чўлғамларда кучланиш йўқотилиб, кучланиш нормал ишлай бошлайди. Бу схемалар оширилган кучланишнинг қиймати катта бўлганлиги учун лампаларнинг бирданига ишга тушишини ҳисобга олиб, кўпроқ портлаш ҳавфи бор биноларда ишлатилади.

4.6. ДРЛ лампалари



4.5–расм. ДРЛ туридаги газоразрядли лампалар:
а–икки электродли; б–тўрт электродли; 1–цоколь; 2–ташқи баллон; 3–электрод; 4–люминофор; 5–қаршилик; 6–асосий электрод; 7–кварцли горелка; 8–қўшимча электрод
ДРЛ дегани “дуго–ртутная–люминесцентная” сўзларининг бош ҳарфларидан тузилган. Бу лампалар юқори босимлидир. Лампа тузилишига кўра ташқи баллондан ва кварцли газоразрядли лампадан ташкил топган. Шунинг учун бундай лампаларни айрим адабиётларда “Лампа ичидаги лампача” (“Лампа в лампе”) деб ҳам атаганлар. Ташқи баллон қийин эрийдиган (тугоплавкий) шишадан, ички лампа эса миқдори оширилган симоб ва аргон газ билан тўлдирилган. Ташқи шишанинг ички томонига люминофор қатлами пуркалган бўлиб, у лампа ёруғлиги сифатини оширишга хизмат қилади. Ундан ташқари бу баллон “ички” лампани ташқи муҳит температураси таъcиридан сақлайди. Ички лампа билан ташқи лампа орасида ҳам люминофор қатламидан ташқари лампа ишини яхшилаш учун инерт газлари (Масалан: “индий” гази) билан тўлдирилган бўлиши мумкин.
Бу лампалар (4.5–расм) газоразрядли кварцли трубкали (горелка–2) бўлиб, унинг ичи аргон гази ва симоб буғи билан тўлдирилган. Шу сабабли лампада ёқиш жараёни енгиллаштирилади.
Лампа трубкасига 2 та асосий вольфрамли электродлар кавшарланган (икки электродли лампада 4.5–расмда, 3) ёки бу асосий электродларга қўшимча иккита электрод уланган (тўрт электродли лампаларда–7). Бу электродлар лампани ишга тушиш жараёнини тезлаштириш ва уланиш схемасини соддалаштириш учун қўлланилади. Кварцли трубка колбага ўрнатилган бўлиб, у қийин эрувчан (тугоплавкий) шишадан тайёрлаган. Унинг ичига люминофор қатлами суртилган (4.5–расм, 4). Люминафор сифатида фторогерманат магний тури марганец аралашмаси билан ишлатилади. Кварцли лампани совуш жараёнини осонлаштириш учун горелка ичи билан шиши оралиғи азот билан тўлдирилган.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling