ДРЛ лампалари–90, 125, 250, 500, 750, 1000 Вт ва ундан ортиқ қувватларда ишлаб чиқарилади. Ички симоб–кварцли лампа нур таратаётганда қизил нур йўқ бўлади. Бу эса бирор предмет рангини ўзгариб қолган ҳолатда кўрсатади. Буни оддий инсон кўзи ҳам сезиши мумкин. Бундай ҳолатдан қутилиш учун люминофор қатламини таркибига эътибор бериш билан, айрим ҳолларда эса ДРЛ лампаларини ЧЛ билан биргаликда қўллаш орқали бартараф этишга ҳаракат қилинади.
ДКсТ туридаги ксенон лампа ларида ёруғлик тарқатиш (светоотдача) жуда катта 35–40 лм/Вт. Шунинг учун бундай лампалар билан катта ёритиш майдонлари, масалан: стадионларга ўхшаш майдонларни ёритишда ишлатилади. Уларнинг қуввати юзлаб кВт га тенг бўлади (масалан: 10, 20, 50 кВт ли).
ДНаТ туридаги натрийли лампа ларда, натрийнинг паст босими буғларида электр разряд ишлатилади. 45–140 Вт лампаларда ёритиш оқими 2500–10000 лм тенг. Бундай лампаларда натрийнинг мавжудлиги, уларни бадиий–декоратив безатилиши керак бўлган хоналарда қўлланилади.
Бу лампанинг паст босимли тури ДНаО деб аталади ва улар 589–590 нм узунликдаги тўлқин узунлигидаги нурни кўпроқ тарқатади ва бу нурланиш эса инсон кўзи томонидан яхши қабул қилинади. Уларнинг ёруғлик тарқатиш (светоотдача) 200 лм/Вт га тенгдир. Бу лампаларинг чет элда чиқарилганининг ёруғлик тарқатиш (светоотдача) 140 лм/Вт ва хизмат вақти 24 000 соатга етиб ишлайдиган турлари ҳам мавжуд.
ДРИ (Дуговая, ртутная, с йодидами металлов) туридаги замонавий металлогалоген лампалари (МГЛ) деб ҳам аталиб, уларга симоб буғидан ташқари галоген тузлари, кўп ҳолларда йоднинг турли хил аралашмаларини (кальций, таллий, цезий, натрий ва бошқа элементлар) ҳам киритилади. Бу турдаги лампалар 250 Вт дан 3500 Вт гача қувватларда ҳам ишлаб чиқарилади. Уларнинг ёруғлик оқими 100 лм/Вт гача бўлиб, уларнинг хизмат вақти 10000 соатгача бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |