1–маъруза асосий тушунчалар ва бирликлар
–МАЪРУЗА СУНЪИЙ ЁРУҒЛИК МАНБАЛАРИ
Download 0.66 Mb.
|
МАЪРУЗА МАТН ЁРИТИШ узбекча 2022 24 05 ФарПИ Бахорги СЕМЕСТР учун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1. ЧЎҒЛАНМА ЛАМПА
3–МАЪРУЗАСУНЪИЙ ЁРУҒЛИК МАНБАЛАРИСунъий ёруғлик манбалари сифатида қуйидагилар ишлатилади: Чўғланма лампалар–ЧЛ. Люминесцент лампалар–ЛЛ. Ёй симобли люминесцент лампалар–ЁСЛ (русчасига ДРЛ–дугортутная люминесцентная). Замонавий ёруғлик манбалари–ЗЁМ (светодиодли лампалар–СДЛ). 3.1. ЧЎҒЛАНМА ЛАМПАБундан 100–150 йил илгари одамзот сунъий (электрик) ёритишини билмас эди. Ҳозир эса, ҳозирги ҳаётимизни бусиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳар бир одам ҳаётида ва халқ хўжалигини ривожлантиришдаги сунъий ёритишни ролини баҳолаш қийин. Электр ёритиши турли жойларда ва турли соҳаларда қўлланилади. У турли ишларни куннинг ҳар қандай вақтида бажаришга имкон яратади. Унинг уй ҳаётимизга, ишлаб чиқаришга, ҳамда меъморчилик ва маданиятни ривожлантиришга таъсири катта. Мақсадга мувофиқ равишда электр ёритиши меҳнат унумдорлигини оширади, бундан ташқари маҳсулот таннарҳини камайтиради, иш шароитини яхшилайди ва саноат корхоналаридаги шикастланишни камайтиради. Бошқа сўз билан айтганда, электр ёритишини қўлланилиши жамиятимизни турли томонларига ўз таъсирини кўрсатади. Лекин, ёритиш техникасини ривожланиш жараёни жуда секин давом этган. Ёруғлик манбаи сифатида электр ёритишигача қуйидагилар қўлланилган: олов, мойли чироқлар, шамлар, керосинли чироқлар, газли чироқлар. Чироқларни пайдо бўлиши сунъий ёруғлик манбаларини ривожланишга кучли туртки бўлди. Ёй ва чўғланма электр ёруғлик манбаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришда рус электротехникларининг роли жуда катта. 1802 йилда рус олими академик Петров электр ёйи ҳодисасини очди: иккита кўмирли таёқчадан (стержень) электр токи ўтганда, уларнинг орасида электр ёйи ҳосил бўлган. Бу эса, электр энергиясини ёритиш мақсадида фойдаланишни бошлаб берди. Фақат 1870 йил ўтгандан сўнг, рус тадқиқотчиси Яблочков, ёритиш учун амалда қўлланса бўладиган ёруғлик манбаини яратди. Унинг номи “Яблочков шами”. У иккита кўмирли таёқчалардан иборат бўлиб, тик жойлашган ва яккаловчи қатлам (масса) билан бўлинган. “Шам” электр тармоғига уланганда кўмирли таёқчалар орасида электр ёйи ҳосил бўлган ва кўмирлар ёниб бўлишига қадар ёй шамнинг таг қисмига қараб сурилган. Кўмирларни бир текис ёниши учун, Яблочков шамни ўзгарувчан ток билан таъминлаган (машина генераторидан). Бу ўзгарувчан токдан илк бор фойдаланиш эди. Яъни, ёритиш ўзгарувчан токнинг биринчи истеъмолчиси ҳисобланади. Мана шундай равишда газ разряди чироқлари ҳам ривожлана бошлади. Бир вақтнинг ўзида, яъни ўтган юз йилликни 70–йилларида рус электротехниги Лодыгин биринчи бўлиб, чўғланма чироғининг тузилишини яратди. Бунда қизиш жисми сифатида вольфрам ипи хизмат қилади, у эса вакуумли шиша баллонига жойлаштирилган. Кейин, Лодыгин чироғи Америкага (Эдисонга) етиб борди. У эса чўғланма чироғининг тузилишини такомиллаштирди (Тесла ёрдамида) ва серияли ишлаб чиқариш технологиясини яратиб, сотишни йўлга қўйган. Чўғланма чироғининг ёруғлик унумини ошириш вольфрам ипининг иш шароитини такомиллаштириш йўли бўйича борди, яъни қизиш жисмини тузилиши ва ишлаш муҳити ўзгартирилган. Буларга газ билан тўлдирилган чироқларни мисол қилиб келтириш мумкин. Яна криптонли ёки ксенонли тўлдиргичи бор чироқлар ҳам киради. Сунъий ёруғлик манбаларидан энг кенг тарқалгани чўғланма лампадир. ЧЛ нинг ишлаш принципи қиздириш асосида нур таратишга асослангандир. Бу принципнинг маъноси шуки, ҳар қандай қаттиқ жисмни қиздирилганда у ўзидан барча тўлқин узунлигидаги нурларни тарқатади. Паст ҳароратда эса кўзга кўринмас инфрақизил нурлар атрофга таратади. Ҳарорат ошиши билан нур таратиш ортади, спектр таркибида нурлар кўпаяди ва кўринадиган узунликдаги нурлар сони ортади. Жисм аввал тўқ қизил (вишнево–красный), кейин қизил (красный), сарғиш (оранжевый) ва ниҳоят “оқ” (7 хил спектр) рангдаги нур таратади. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling