1–маъруза асосий тушунчалар ва бирликлар
Download 0.66 Mb.
|
МАЪРУЗА МАТН ЁРИТИШ узбекча 2022 24 05 ФарПИ Бахорги СЕМЕСТР учун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.1. Ёритилганлик
3.2. Ёруғлик кучиҲақиқий нурланиш манбасининг ёруғлик оқими қуйи ҳолларда атроф фазода нотекис тақсимланади. Шунинг учун, атроф фазонинг ҳар хил йўналиши бўйича нурланишиинг ёруғлик оқими тақсимланишини аниқлаш (характерлаш) учун ёруғлик кучи тушунчаси қўлланилади. Ёруғлик кучи, ёруғлик оқимининг фазога оид зичлиги бўлиб, ёруғлик оқимини (дФ), учи манба жойлашган нуқтада бўлган (бу оралиқда оқим бир текис тақсимланади) моддий бурчакка нисбати сифатида аниқланади. ёки (амалда) Бу тушунча кичик ўлчамли нуқтасимон манбаларга таълуқлидир. (Бундай манбаларнинг ўлчамлари улар ҳаракат қилаётган масофага нисбатан жуда кичик). Моддий бурчак, шар сиртидан у кесган ва унинг учидан чизилган (ясалган) С юзани шу шар радиусига нисбати сифатида ўлчанади. Шар радиусига боғлиқ бўлишига қарамасдан бу нисбат ўз қийматини сақлайди. Моддий бурчак бирлиги сифатида стерадиан (стер) қабул қилинган. Бу, учи шар марказида бўлган бурчак бўлиб, шар сиртидан радиус квадратига тенг бўлган қисмни ажратади (кесади). Ёруғлик кучининг бирлиги сифатида кандела хизмат қилади. Кандела (1 кд=1 лм/стер), платинанинг қотиш ҳароратида (эриш ҳарорати 1779°С) юзаси (1:600000) м2 бўлган қора жисм сиртига перпендикуляр йўналишда нурланган ёруғлик кучи сифатида аниқланади. Ёруғлик кўзда радиус–вектор тарзида тасвирланади ва унинг узунлиги фазонинг маълум йўналишларга ўлчанган маълум масштабдаги ёруғлик кучининг қийматларини аниқлайди. 4.1. ЁритилганликБирор юзани ёритилишини миқдорий равишда баҳолаш учун ёритилганлик тушунчаси қўлланилади. Ёритилганлик–сирт (юза) устига тушаётган ёруғлик оқимини сиртнинг юзига нисбатидир. Амалий ҳисобларда мана шу юза сифатида полдан 0,8 метр баландликда жойлашган горизонтал текислик қабул қилинади ва шартли иш юзаси деб аталади. Юзаси дs2 бўлган элементнинг ёритилганлиги тенг бўлади: Агар юза ўлчамлари чегараланган бўлса, унда юзанинг ўртача ёритилганлиги олинади: Ёритилганлик сиртга тушаётган ёруғлик оқимини юзаки зичлигини ифодалайди. Ёритилганликнинг бирлиги, люксдир (лк). Люкс, бу 1 м2 юзанинг ёритилганлиги бўлиб, шу юзада бир текис тақсимланган 1 лм ёруғлик оқимини ҳосил қилади: 1 лк=1 лм/м2 Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling