ЛД ва ЛДЦ лампалари кундузги ёруғликка ўхшаш бўлиб, кўпроқ ҳаво айланиб турган кунги ҳавога ўхшаш ёруғлик таратади. Бу лампаларни ёққанда кўк–зангори тусга киради. Аста секин, ёруғлик кундузги кунги ёруғликка ўхшаш бўлади. Шунинг учун бу турдаги лампалар рангларни тўлиқ аниқлаш талаб қилинган хоналарда, ишлаб чиқаришда қўлланилади.
ЛБ бу лампа ЧЛ ва ЛД орасида ёруғликка ўхшаш нур таратади. ЛБ аниқ ёруғликни ажратишга имкон бермайди, лекин, ЛД га нисбатан тежамлироқ.
ЛХБ туридаги лампа эса ЛД ва ЛБ лампалари орасидаги ёруғликларга ўхшаган ёруғликни тарқатади.
ЛТБ туридаги лампа эса кўпроқ пушти рангда ёруғлик таратади. Бу лампадан фойдаланилган хонадаги буюмлар ва одамлар юзи табиий тусда кўринади.
Юқорида айтилганларни ҳисобга олиб люминесцент лампаларнинг қуйидаги афзаллик ва камчиликларини таъкидлаб ўтиш мумкин:
Афзалликлари:
1. Тарқатаётган нури табиий ёруғликка яқин;
2. Иқтисодий тежамли ва юқори ёруғлик беришга эга;
3. Ёритилганлиги (освещенность) оз;
4. Хизмат вақти 5000 соат ва ундан ортиқ;
5. 40℃ атрофида қизиши мумкин;
6. Ёнғинга хавфсиз;
7. Кучланишнинг камайишини кам сезади.
Камчиликлари:
1. Ёрдамчи асбоб–ускуналарсиз тармоққа улаб, ишга тушириб бўлмайди;
2. Дросселнинг мавжудлиги қўшимча 20–25% реактив қувват кўп сарф–лашга олиб келади;
3. Ёруғлик тарқатиш ташқи муҳит ҳароратига (температурасига) боғлиқ–лиги;
4. Давлат андозалари бўйича 15–125 Вт (20, 40, 80 Вт ларда серияли чиқарилган бўлса), 2000 йилдан кейинги давлат андозалари бўйича қуйидагича чиқарилмоқда: 10, 15, 16, 18, 20, 26, 28, 32, 36, 38, 40, 66, 80 ва ҳ.к.з Вт ларда Россия давлати томонидан ишлаб чиқилмоқда (Масалан: Москва шаҳрида жойлашган Лодыгин номидаги заводда);
5. Стробоскопик эффектнинг мавжудлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |