1–маъруза асосий тушунчалар ва бирликлар


Download 0.66 Mb.
bet16/24
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1525749
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
МАЪРУЗА МАТН ЁРИТИШ узбекча 2022 24 05 ФарПИ Бахорги СЕМЕСТР учун

4.3. Тезда ёқиш схемаси


Бу схемада стартёр йўқ. Шунинг учун бундай схемаларни “Стартёрсиз схемалар” ҳам дейилади. Лампа электр тармоғига уланиши билан унинг электродлари бирданига чўғлантириш трансформаторининг иккинчи чўлғамидан қизий бошлайди. Электродларнинг тезда қизиши дросселда кучланиш пасайишининг ва чўғлантириш чўлғамида оширилган кучланишнинг борлигидир. Бунда 220 В ли тармоққа уланиш натижасида 240 В кучланиш электрод занжирида пайдо бўлади. Бу схемаларда ёқиш кучланишининг қиймати тармоқдаги ва чўғлантириш чўлғамидаги кучланишлар йиғиндисидан иборат бўлиб (тармоқнинг 220 В ва қўшимча 240 В биргаликда лампани тезда ёқиш имконини беради), улар лампани мустаҳкам ҳамда тезда ёнишини таъминлайди. Бу схемадаги кучланишлар ҳам олдинги схемадагидек номинал кучланишга нисбатан 2–3 мартагача (220+240=460) оширилган қийматга эга бўлади.
Бу схемаларда разрядсиз, оширилган кучланиш олинишини инобатга олиниб, бу схемалар ҳам портлашга ва ёнғинга хавфли муҳитли хоналарда ишлатилиши мумкин.

4.2–расм. Тезда ёқиш схемаси.
Л–лампа, Д–дроссель Т–чўғлантириш трансформатори.

4.4. Резонансли улаш схемаси


Резонансли улаш схемаларида (4.3–расм) кучланишни резонанс ҳодисаси ишлатилади. Бунда номинал кучланишдан бир неча баробар катта кучланиш пайдо бўлади. Бу схеманинг уланиши 4.3–расмда кўрсатилган.

4.3–расм. Резонансли улаш схемаси.
Бу схема ҳам “стартёрсиз схемалар” туркумига киради. Унда кучланишнинг резонанс ҳодисаси ишлатилади. Лампани ёқиш пайтида, яъни тармоққа уланган пайтда схемадаги дросселлар Др1, Др2 ва конденсатор С лар резонанс занжирини (ЭТНА курсидаги каби, резонанс шартлари бажарилади) ташкил этади. Шунинг учун ҳам ишга тушириш токи электродларни тезда қиздиришга олиб келади. С ва Др2 да тармоқнинг номинал кучланишга нисбатан 3÷4 марта катта кучланиш пайдо бўлади ва у лампани бир зумда ёқади. Лампа ёнгандан кейин, у ўтказгич бўлиб қолади ва С ва Др2 га параллел уланиб қолади. Бу эса, резонанс шарти бузилишига олиб келади ҳамда электродларни ишга тушиш токи пасайиб кетади. Сўнгра, резонанс токи ишчи токидан пасайиб, нормал ишлашга ўтади. Дросселлар учун озгина қувват йўқотилади. Шунинг учун бу схемалар лампалари 80 Вт ва ундан катта қувватли чироқлар ўрнатилган тармоқларда ишлатишса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу схемаларда ёқиш жараёни 1 секунд давом этади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling