1МАВЗУ-ДАСТЛАБКИ ХУЖЖАТЛАШТИРИШ ЎҚУВ АМАЛИЁТИНИНГ МАҚСАД ВАЗИФАЛАРИ. КОРХОНА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДАГИ АСОСИЙ ТАЛАБЛАР. ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ. 1.2. Ҳужжатлар ҳақида тушунча. Ҳужжатларни тайёрлаш ва унинг босқичлари
Маълумки, ҳар қандай ҳужжат муайян ахборотни у ёки бу тарзда ифодалаш учун хизмат қилади.
Ҳужжатшуносликда иш юритишдаги ҳужжатлар қуйидагича таснифланади:
Бошқарув ахборотининг сифатига кўра - кирим; чиқим.
Фаолият турига кўра - маъмурий ва умумий саволлар бўйича; молиявий-ҳисоб жараёнлари; таъминот ва савдо бўйича; персонал ходимлар бўйича.
Мазмунига кўра - содда ҳужжатлар; мураккаб ҳужжатлар.
Яратилиш даврига кўра - ички ҳужжатлар; ташқи ҳужжатлар.
Белгисига кўра - қоралама; асл нусҳа; нусҳа; эркин нусҳа; кўчирма; иккинчи нусҳа.
Мазмун баёнининг шаклига кўра - шаҳсий ҳужжатлар; қолипли ҳужжатлар; намунали ҳужжатлар.
Ҳужжатлар тегишлилик жиҳатига кўра - хизмат ёки расмий ҳужжатлари; хусусий ҳужжатлар.
Бажарилиш муддатига кўра - шошилинч ҳужжатлар; ношошилинч ҳужжатлар.
Маъмурий-бошқарув фаолиятида хизмат - мавқеига кўра; ташкилий ҳужжатлар; фармойиш ҳужжатлари; маълумотсимон ахборот ҳужжатлари; хизмат ёзишмалари.
Ички ҳужжатлар – корхонанинг муассасанинг ўзида тузиладиган ва шу корхона ичида фойдаланиладиган ҳужжатлардир.
Ташқи ҳужжатлар – муайян корхонага бошқа ташкилот ёки айрим шахслардан келадиган ҳужжатлардир.
Содда ҳужжатлар – муайян бир масалани ўз ичига олади.
Мураккаб ҳужжатлар – икки ёки ундан ортиқ масалани ўз ичига олади. Матннинг ўзига хослиги, такрорланмаслиги, ҳамиша ҳам бир андозада бўлмаслиги ҳусусий ҳужжатларнинг асосий белгиларидир. Бундай ҳужжатларда ҳам доимий таркиб мавжуд бўлсада, бевосита мазмун баёни бир қадар эркин бўлади.
Намунавий ҳужжатлар бошқарувнинг муайян бир хил вазиятлари билан боғлиқ, бир-бирига ўхшаш ва кўп такрорланадиган масалалар юзасидан тузилган матнларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |