1мавзу-дастлабки хужжатлаштириш ўҚув амалиётининг мақсад вазифалари. Корхона ҳужжатларини тайёрлашдаги асосий талаблар. ҲУжжатларнинг турлари


(намуна) М А Ъ Л У М О Т Н О М А


Download 33.78 Kb.
bet6/8
Sana16.06.2023
Hajmi33.78 Kb.
#1506312
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1МАВЗУ КОРХОНА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДАГИ АСОСИЙ ТАЛАБЛАР ҲУЖЖАТЛАРНИНГ

(намуна)


М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Бу маълумотнома Жабборов Алишер Абдурасуловичга ҳақиқатан ҳам у 1980 йилда туғилганлиги, 2008 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тугатган. 2008 йил 5 январдан бошлаб Сурхондарё вилоят, Қумқўрғон туман, “Баҳодир” фермер хўжалигида бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келганлигини ва буни туман ҳарбий комиссариатига тақдим этиш учун тасдиқлаб берилди.


Хўжалик раҳбари Имзо Э.Тўраев


Котиба Имзо З.Рустамова

Сана муҳр




И Ш О Н Ч Н О М А

Баъзи вақтларда ўзингизга тегишли бўлган пул ёки асбоб-ускуна, жиҳозларингизни ўз вақтида олиш имкониятингиз бўлмай қолади. Бундай ҳолларда ўша пул ёки қимматбаҳо нарсаларингизни бориб олиш учун ўзингизга яқин бўлган қавм-қариндошларингиздан бирига ёки дўстингизга ишонч билдириб, унга ҳужжат ёзиб берасиз. Бу ҳужжат - расмий ишончнома ҳисобланади:


Ишончномани ёзаётганингизда қуйидагилар қайд этилади:
1. Ҳужжатнинг номи.
2. Ишончнома кимга берилади: исми, отасининг исми, фамилияси, вазифаси, унвони, ишлаётган ташкилотининг номи, манзили.
3. Ишончноманинг муддати.
4. Пулнинг суммаси (рақам ва сўз билан ёзилади), нарса, ҳужжатнинг аниқ номи, сони...
5. Ишончнома ёзилган вақт (сана) ва имзо.
6. Ишончномани ёзиб берган шахснинг имзоси ташкилот томонидан тасдиқланади.
7. Муҳр.
(намуна)


И Ш О Н Ч Н О М А

Мен, Тошкент Ирригация ва мелиорация институтининг “Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти” факультети IV босқич талабаси Самариддин Соҳибов, дўстим Алибек Шамсиев (паспорти серияси..СА...№.59875245) га февраль ойи учун менга тегишли бўлган стипендиямни олиш учун ишонч билдираман.


01.02.2008 й. Имзо (С.Соҳибов)


С.Соҳибовнинг имзосини тасдиқлайман.


Кадрлар бўлими бошлиғи: имзо (исми, фамилияси)


Муҳр



Download 33.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling