1мавзу-дастлабки хужжатлаштириш ўҚув амалиётининг мақсад вазифалари. Корхона ҳужжатларини тайёрлашдаги асосий талаблар. ҲУжжатларнинг турлари


Download 33.78 Kb.
bet4/8
Sana16.06.2023
Hajmi33.78 Kb.
#1506312
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1МАВЗУ КОРХОНА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДАГИ АСОСИЙ ТАЛАБЛАР ҲУЖЖАТЛАРНИНГ

Даъво аризалари – корхонанинг бошқа айбдор муассасалар ёки шахслардан даъво қилаётган маблағ ёки бирон бир мол-мулкни мажбурий равишда ундириб беришни илтимос қилиб, суд идораларига ёзма мурожаатидир. Даъво аризаларининг қуйидаги зарурий қисмлари:

  1. Йўлловчининг номи, ҳужжатларнинг тузилган вақти ва тартиб рақами кўрсатилган тўртбурчак муҳр;

  2. Суд идораси ёки давлат ҳакамлигининг номи;

  3. Даъвогарнинг тўлиқ номи ва манзили;

  4. Жавобгарнинг тўлиқ номи ва манзили;

  5. Даъво суммаси;

  6. Ҳужжат номи (Даъво аризаси);

  7. Даъво аризасининг матни;

  8. Иловалар.

Корхона фаолияти билан боғлиқ алоқадор
даъво аризаси намунаси



Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туман “Баҳодир” фермер хўжалиги 2008 йил 20 ноябрь

Қумқўрғон туман Хўжалик судига
(Суд манзили)
ДАЪВОГАР – “Баҳодир” фермер хўжалиги
(хўжалик манзили)
ЖАВОБГАР – Қумқўрғон туман тайёрлов идораси
(манзили)




Етказилган зарарни ундириш ҳақида Даъво суммаси 15 млн. сўм.



ДАЪВО АРИЗАСИ
2008 йил 15 май шартномага мувофиқ хўжалик Қумқўрғон тайёрлов идорасига топшириш учун 80 тонна эрта пишар олма тайёрлади. Тайёрлов идораси вакили келиб, 35 тонна олмани қабул қилиб олди, қолган олмани шу йилнинг 20 июлидан кечиктирмай олиб кетишга ваъда берди. Лекин ваъда бажарилмай қолди.
Бизнинг бир қанча эслатишларимиздан кейингина тайёрлов идораси шу йилнинг 12 августида, омборхоналарининг тирбандлиги сабабли, қолган 45 тонна олмани қабул қила олмаслигини, шунинг учун хўжалик ана шу олмаларни ўзи хоҳлаганича ишлатиши мумкинлигини маълум қилди. Хўжалик 10 тонна олмани сота олди холос, 35 тоннасини эса қайта ишловга топширишга мажбкр бўлди (4-иловадаги комиссия далолатномаси).
Жавобгар томонидан шартноманинг бузилиши хўжаликка 520 минг сўм зарар келтирди: шартномадага ва қайта ишловга топширишдаги баҳолар ўртасидаги фарқ ана шу суммани ташкил этади (5-иловадаги ҳисоб-китоб). Етказилган зарарни қоплаш ҳақида ёзган даъво хатимизга тайёрлов идораси томонидан ҳеч қандай жавоб бўлмади.
Суддан жавобгардан хўжалик фойдасига 520 минг сўм ундириш ҳақида қарор чиқаришни ва иш юзасидан бўладиган чиқимни, яъни давлат божини жавобгар зиммасига юклатишни сўраймиз.
Хўжалик раҳбари _____________ Э.Ё.Тўраев
(имзо)


Тилхат – маълум бир шахсдан ёки муассасадан пул, ҳужжат, қимматбаҳо буюмлар ёхуд бошқа бирор нарса олинганлигинм тасдиқловчи расмий ёзма ҳужжат.
Тилхат биргина нусҳада тайёрланади ҳамда пулли ва қимматбаҳо ҳужжат сифатида сақланади.
Тилхатнинг асосий зарурий қисмлари:
1. Ҳужжатнинг номи (Тилхат);
2. Матн:
а) тилхат берувчи шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми;
б) пул, ҳужжат, буюм ёки бошқа бирор нарсани берувчи шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва ота исми (зарурият бўлганда муассаса номи);
в) пул, ҳужжат, буюм ёки бошқа бирор нарсанинг номи ва уларнинг миқдори (зарурият бўлганда баҳоси);
г) олинаётган буюмнинг техникавий ҳолати (агар у машина, аппаратлар ва ш.к. бўлса).
3. Тилхат берилган сана;
4. Тилхат муаллифининг имзоси.

Download 33.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling