1мавзу-дастлабки хужжатлаштириш ўҚув амалиётининг мақсад вазифалари. Корхона ҳужжатларини тайёрлашдаги асосий талаблар. ҲУжжатларнинг турлари


Download 33.78 Kb.
bet5/8
Sana16.06.2023
Hajmi33.78 Kb.
#1506312
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1МАВЗУ КОРХОНА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШДАГИ АСОСИЙ ТАЛАБЛАР ҲУЖЖАТЛАРНИНГ

(намуна)
ТИЛХАТ
Мен, Тошкенти ирригация ва мелиорация институтининг хўжалик ишлари бўлимининг мудири Дилмурод Иноғомов Тошкент мусиқа асбоблари корхонасининг тайёр буюмлар омбори мудири Азиз Зиёевдан институт буюртмаси асосида тайёрланган, умумий баҳоси 180000 (бир юз саксон минг) сўм бўлган 10 (ўн) дона рубобни қабул қилиб олдим.

2008.01.06. (имзо) Д.С.Иноғомов.




Тушунтириш хати – хизмат соҳасидаги, хизматга алоқадор масалани, унинг айрим жиҳатларини ёзма изоҳловчи ва муассаса (бўлим) раҳбарига (ички) ёки юқори ташкилотга (ташқи) йўлланувчи ҳужжатдир.
Тушунтириш хати қуйидаги зарурий қисмлардан иборат бўлади:

  1. Ҳужжат йўлланаётган ташкилот ёки мансабдор шахснинг тўлиқ номи;

  2. Ҳужжатни тайёрлаган (ёзган) муассаса ёки шахснинг тўлиқ номи;

  3. Ҳужжат турининг номи (Тушунтириш хати);

  4. Ҳужжат матни (мазмуни);

  5. Имзо;

  6. Сана (ҳужжат ёзилган вақт).

(намуна)




ТИМИ Ректори проф. Т.С.Худойбердиевга
“Иқтисодий назария асослари” кафедрасининг илмий ходими С.Ориповнинг



ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Институт интизом комиссияси текширган пайтда (соат 1400 га яқин) мен институтда йўқ эдим. Чунки газета редакцияси мени босилажак мақолам таҳрири муносабати билан чақиртирилган эдим. Тушлик вақтидан фойдаланиб, соат 1230 дан 1400 гача редакцияга бориб, мақолани ўқиб тўғрилаб қайтдим. Бу ҳақида кафедра ходимларини хабардор қилиб кетган эдим. Келгач Сизга ҳам оғзаки ахборот бердим.


(имзо) С.Орипов


2008 йил 18 сентябрь


М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Маълумотнома ташкилот, муассаса, маҳалла кабилардаги жавобгар шахслар томонидан бирор кишига унинг турар жойи, оилавий ахволи, иш жойи, вазифаси, лавозими кабиларни тасдиқловчи ёзиб берилган расмий ҳужжат ҳисобланади.


Маълумотномада қуйидаги далиллар қайд этилади:
1. Ҳужжатнинг номи.
2. Маълумотнома кимга, нима мақсадда ва қайси ташкилотга тақдим этиш учун берилган.
3. Сана.
4. Маълумотномани берган ташкилот, муассаса, маҳалла, унга жавобгар шахснинг вазифаси, исми, фамилияси, имзоси.
5. Муҳр.



Download 33.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling